close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бизнес: Аллоҳ розилигини топиш

Маънавий қадриятлар тадбиркорлик учун мотивация ва бизнес жараёнининг руҳига айланиши керак. Бу қадриятлар бизга Аллоҳ розилигини топиш учун керакдир. Доимо жонли ва ёрқин, Кенг ва чиройли осмон оламнинг Яратувчиси - Аллоҳнинг буюклиги ва қудрати рамзини ифодалашни ҳеч қачон тўхтатмайди.

Баъзан биз осмонга назар ташлаймиз ва уни уфқнинг у четидан бу четига қадар кузатамиз. Осмон ва самовий жисмларнинг буюклиги бизга одамни қанчалик кичиклигини кўрсатади. Биз яшаётган Ер ҳам Қуёш тизими сайёраларидан биридир, холос. Қуёш тизими эса атиги Сомон Йўлининг бир қисмидир. Шу билан бирга, икки юз миллиард юлдуздан иборат бўлган Сомон йўли - коинот бўйлаб тарқалган миллионлаб галактикалардан фақат биттаси ҳисобланади. Буларнинг барчаси буюк Парвардигоримизнинг дурдоналари бўлиб, биз Аллоҳдан қўрқишимиз лозим.
Инсон нақадар кичкина! «Memorestobrevisaevi» деб янграйдиган лотинча мақол инсон борлиғининг нақадар қисқа эканлигини эслатиб туради. Ҳаёт бу жуда қисқа фурсатдир, шу сабабли уни беҳудага сарфламаслик керак.
Биз оддийгина Ер сайёрасида эмас, балки Коинотда яшаяпмиз. Биз Аллоҳ таоло яратувчиси саналган Коинотда яшаяпмиз. Унда нимага биз ҳамма нарсани дунёвий ёндашув билан ўлчаймиз? Нима учун илоҳий тамойилларга амал қилишни истамаймиз ва реал ҳаёт учун тўғри келмайдиган каби улардан ўзимизни олиб қочамиз?
Илоҳий йўл-йўриқлар уларни амалиётда татбиқ этиш учун жорий этиш учун илоҳий ҳиссиётларни киритиш мақсадини кўзлайди. Биз Аллоҳнинг ҳикматлари сифатида оладиган ва бу фоний дунё Абадий Ҳаёт олдидаги бир бекат холос эканлигини айтадиган росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам сўзларидан биладиган илоҳий тамойиллардир. Агар биз Абадий Ҳаёт учун курашадиган бўлсак, шу билан бир вақтда дунёвий ҳаётга ҳам лойиқ бўламиз. Ахир, масалан, биз шоли экадиган бўлсак, ўт ўз-ўзидан ўсиб чиқмайди.
Бошқарув фаолияти, бизнес ёки давлат фаолиятига алоқадор бўлишидан қатъи назар, маънавий қадриятларни қабул қилиши ва гуноҳни эмас, савобни тарқатишга хизмат қилиши лозим. У монополияни эмас, ҳамкорликни ривожлантириши, унинг учун манманлик ва шуҳратпарастлик эмас, очиқ ва ҳалол амалий фаолият устувор бўлиши лозим.
Шундай қилиб, менежмент фанининг дунёвий мотивациялар билан боғлиқ бўлган эски парадигмаси эсхатологик мотивациялар билан алмаштирилиши лозим. Менежмент эндиликда одамлар воситасида нарсаларга эришиш ҳақидаги фан эмас, балки одамларнинг ўзи Худонинг марҳаматига эришиш ҳақидаги фан сифатида кўриб чиқилиши лозим.
Айнан шу сабабдан ходимлар жамоаси [янги турдаги корхоналарда] раҳбарият иродасининг пассив ижрочиси бўлмасдан, ўзи турли ғоялар ишлаб чиқиши лозим.
Ходимларнинг ўзига хос натижаларга эришига қаратилган ўзига хос бизнес-жараённи бошқариш тизимини тубдан ўзгартириш маъносини англаб етиши ижод учун туртки бўлиб хизмат қилиши лозим. Ҳар бир шахс корхона фаолияти механизмига жорий қилинган юқори ахлоқий тамойиллар корпоратив бошқарув моделини оддий такомиллаштиришга, ҳисобнинг аниқроқ ва шаффофроқ бўлишига олиб келмасдан, илоҳий ҳимояга олиб келишига ишонч ҳосил қилиши лозим.
Жамоанинг ҳар бир аъзоси унинг иши ва бошқа ҳар қандай фаолият нафақат раҳбариятнинг, балки Аллоҳнинг ҳам кўз ўнгида бўлишига ишонч ҳосил қилгач, у бирон нарсани яширармикан? Ҳамма нарсани кўриб турадиган Зотдан асло ҳеч нарсани беркитиб бўлмайди, шундай эмасми?

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase