Беттерлар кайфияти букмекерлик идоралари котировкаларига тўлиқ мос келган. Охирги бир неча кун ичида Бургут ғалабаси коэффициент 0,08 пункт пасайди ва 1,2ни ташкил қилди. Эҳтимоллик фоизларида бу 79%га тенг. Шу аснода Дастин Порье имкониятлари пасайди: унинг ғалабаси коэффициенти 0,5 пункт ўсди ва 4,6ни ташкил қилди, бу эса 21% эҳтимол демакдир.
«Лига Ставок» таҳлилчиларининг фикрига кўра, ғолиб очколар бўйича аниқланади. Бундай якунга 2,2 коэффициент бўйича пул тикиш мумкин бўлиб, бу 45% эҳтимолга мос келади.
Шундай бўлишига қарамай, букмекерлик идоралари Хабибнинг нокаут билан ғолиб чиқишига ставкаларни фаол қабул қилди. Хусусан, БК Parimatch Бургут рақибини «қулатиши»га 6,0 коэффициент таклиф қилди.
Букмекерлар: 95% қиморбозлар Порье билан жангда Хабибни қўллаб-қувватладилар
7 сентябрь куни Хабиб Нурмагомедов UFC 242 асосий жангида Дастин Порье билан учрашди. Букмекерлар маълумотларига кўра, россиялик қиморбозларнинг кўпчилиги мазкур жангда Бургутни қўллаб-қувватладилар. БК «Лига Ставок» хабар қилишича, ғолибликка ставкаларнинг 95,63%и Хабиб Нурмагомедовга тўғри келган. Ўйинчиларнинг фақат 4,37%и Дастин Порье ғалабасига пул тиккан. Хабибнинг ғалабасига энг йирик ставка 400 минг рублга тенг бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|