Абу Муслим
Агар бундай сўров қабул қилинса, Россия президенти Владимир Путин Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси коронавирус инфекциясини даволашда ёрдам сўраб қилган мурожаатини тезкорлик билан кўриб чиқади, деди Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков ва бундай мурожаат келиб тушгани ёкии тушмагани ҳақида билмаслигини таъкидлади.
«Биз камаримизга боғлаб қўйилган арқонда тебрана олмаймиз».
Уильям Эрнест Хокинг (William Ernest Hocking).
Есфир китобини (Библия) ўқиган ҳар бир яҳудий ва насронийга таниш китобдир. Агар у диққат билан ўқиладиган бўлса, эҳтимол, савол туғилган бўлиши ҳам мумкин – нима учун бутун китоб давомида бирон марта бўлса ҳам Худо зикр қилинмаган?
Ўрта асрларда яшаб ўтган буюк ислом уламоси ва мутафаккири Абу Ҳамид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ ҳақида эшитмаган мусулмон кам топилса керак. У араб халифалиги ўз қудратининг чўққисидан ўтган, лекин ислом дунёси кўплаб халқларнинг маданиятини ўзлаштирган ҳолда улкан ҳудудларга тарқалган пайтлар яшаб ўтган. Бу жараён давомида биз бугунги кунда шундай деб атайдиган ислом маданияти шаклланган.
АҚШ да 23 ёшли мусулмон аёл таълим органларида давлат лавозимини эгаллади. Иллинойс штати Скоки шаҳрида истиқомат қилувчи, келиб чиқиши покистонлик бўлган Бушра Амивала исмли мусулмон аёл шаҳар мактаб кенгашида сайланиладиган лавозимни эгаллади. Бу ҳақда OurQuadCities га таяниб IslamNews хабар бермоқда.
Нигерия штатларининг бирида насроний руҳонийлари ҳукуматнинг черковлар қошидаги мактабларда ўқувчи қизларнинг ҳижоб кийишига рухсат беришига қарши чиқди. Квара штати ҳукумати қабул қилган қарорга кўра, 10 та насроний мактабида ўқувчи қизлар мусулмонлар рўмолини ўраши мумкин этиб белгиланди. Бу ҳақда Premium Times га таяниб IslamNews сайти хабар бермоқда.
Покистондаги Хитой элчихонаси расмийси Twitter’даги ўз саҳифасида қолдирган пости билан мусулмонларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ғазабига сабаб бўлди.
Рим папаси Франциск 5-8 март кунлари Ироққа ташриф қилди. У Бағдодга учиб келиб, яшил ҳудуддаги президент саройига ташриф буюради ва Нажафга, узоқ вақт касал бўлиб, таркидунё қилган оятуллоҳ Систоний билан учрашиш учун боради.
АҚШ энди режимларни ағдариб, ҳарбий аралашувларни уюштирган ҳолда куч билан бошқа мамлакатларда демократия ўрнатмайдиган бўлди. «Биз қимматга тушадиган ҳарбий аралашувлар ёки авторитар режимларни куч билан ағдаришга уриниш орқали демократияни тарғиб қилмаймиз. Бу тактикани ўтмишда синаб кўрганмиз. Яхши ниятларга қарамай, у иш бермади», — деди Блинкен ташқи сиёсий стратегияга бағишланган учрашувда
Сурия Президенти Башар Асад ва унинг турмуш ўртоғи Асманинг COVID-19 га топширган тести ижобий натижа кўрсатди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Қуддус, Тел-Авив ва Кайсарияда минглаб одамлар бош вазир истеъфосини талаб қилиш учун кўчаларга чиқди. Исроилнинг KAN телерадиокорпорациясига кўра, Нетаняхунинг Қуддусдаги қароргоҳида ўтказилган митинг бош вазир тарафдорлари ва мухолифлари ўртасидаги тўқнашувларга айланди.
Онтариодаги Йорк минтақавий муниципалитет Давлат мактаблари Кенгаши ўз ҳаётини мамлакат фаровонлиги учун бағишлаган Сомали-Канада марҳума журналисти шарафига ўрта мактабни қайта номлаш учун қарор қабул қилди. Мактаб Ходан Налайе номини олди.