Ўрта асрларда яшаб ўтган буюк ислом уламоси ва мутафаккири Абу Ҳамид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ ҳақида эшитмаган мусулмон кам топилса керак. У араб халифалиги ўз қудратининг чўққисидан ўтган, лекин ислом дунёси кўплаб халқларнинг маданиятини ўзлаштирган ҳолда улкан ҳудудларга тарқалган пайтлар яшаб ўтган. Бу жараён давомида биз бугунги кунда шундай деб атайдиган ислом маданияти шаклланган. Ҳудудий кенгайиш, билимларни бойитиш ва илмий тажриба тўплаш жараёнида мусулмонлар Арабистон ярим ороли доирасидан чиққанлар. Вақт ўтиши билан Қуръон ва Суннатда улар ҳақида айтиб ўтилмаган ҳамда аҳолининг кўпчилик қисмида расм бўлган диний ақидаларни тушунишга мос келмайдиган билимларнинг келиб чиқиши ва илмий ихтироларни қандай тушунтириш мумкин деган муаммо юзага кела бошлади.
Шу билан бир пайтда диний ақидаларни шарҳлаш ва талқин қилишдаги «монополия» кўпинча ўз лавозимига у ёки бу мусулмон давлат ҳукмдорлари томонидан тайинланадиган диний уламолар қўлида эди. Парадоксал вазият юзага келарди: мусулмонлар дунёси билимлар ва илмий тажрибалар тўплаган, лекин ушбу билимларни қўллаш уларнинг позициялари кўпинча сиёсий конъюнктура билан асосланган диний уламоларига боғлиқ бўларди.
Бир томондан, бу мутлақ ҳамма нарсани ақл нуқтаи назаридан тушунишга интилган «бидъатчи» фалсафанинг, бошқа томондан эса – ақл билан тушуниб бўлмаган нарсаларни қалб билан қамраб олишга ҳаракатлар сифатида тасаввуфнинг гуллаб-яшнашига олиб келди.
Ислом оламининг кўзга кўринган, машҳур зиёлиларидан бири Абу Ҳамид Ғаззолий атрофдаги оламни (фалсафани) тушуниб етган онг, диний ақидалар ва тасаввуф тарғиб қилган маънавий ўз-ўзини такомиллаштириш ўртасидаги муносабатни баён этишга мушарраф бўлди.
Дастлаб у дунёвий неъматларга эришиш учун ўз лавозимидан фойдаланган уламоларнинг позициясини танқид қилди. Унинг фикрича, рошид халифалар мусулмонлар жамоаси аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўзлари фиқҳ билан шуғулланганлар. Бу фиқҳни у "қалб фиқҳи" деб атаган. Аммо кейинчалик, «бунга лойиқ бўлмаган одамлар» ҳокимият тепасига келгач, фақиҳларнинг баъзилари уларнинг манфаатларига хизмат қилиб, уларнинг ҳар қандай ҳаракатларини оқлай бошладилар, бу эса аксарият ҳолларда мусулмонлар кўпчилиги ҳуқуқларини эътиборсиз қолдирарди. "Фақиҳлар … ўз шаънини унутиб, ҳокимиятга интилишди", деб ёзади Ғаззолий «Иҳё» асарида.
Ғаззолийнинг таъкидлашича, баъзи олимлар илм-фан билан, масалан, одамлар манфаати учун тиббиёт билан шуғулланиш ўрнига, ҳокимиятга интилади ва хизмат мақомидан ўзларини бойитиш учун фойдаланади. Улар хоинлик ва қўрқоқлик билан ажралиб туради ва рақибларга қарши курашда разилликка юзланишади. Шу билан бирга уларда мустақил фикрлаш ва янгилик қилиш қобилияти етишмайди. Олимнинг фикрига кўра, бундай сарой аъёнларига "куфрни иймон нуридан ажратиш" қобилияти берилмаган ва шунинг учун ҳам улар инсоннинг ҳақиқий мўмин ёки бидъатчи эканлигини ҳал қила олмайдилар.
Ўзининг “Файсаль ат-тафриқ байна ал-ислам ва аз-зандақа” номли бошқа бир асарида муаллиф такфирнинг ақлий эмас, балки диний-ҳуқуқий низом эканлигини ёзади. Агар гап Худони билиш ҳақида борадиган, Худо ҳақида билмаслик эса, куфр бўлса, унда такфирнинг моҳиятини аниқлаш мумкин эмас. Бунинг сабаби шундаки, ҳеч ким Худони ва Унинг моҳиятини билиб олганини, бировнинг нуқтаи назаридан Худо ҳақида билимга эга бўлмаган ҳар кимга қарши худосизликда айбловлари келтирилиши мумкинлигини даъво қила олмайди.
Ал-Ғаззолий ахлоқ ва ҳуқуқ бирлигида чиқиш йўлини кўради. Фақат бу бирлик диний нуфуз эгасига давлат номидан эмас, Худо номидан қарор қабул қилишга имкон беради.
Таъкидлаш жоизки, нохолис уламолар ушбу илоҳиёт мутахассисисига ҳасад килган. Мағриб ва Хуросоннинг ҳанафий илоҳиётчилари ҳатто Ал-Ғаззолийни ўлдиришга фатво берганлар. Андалусия ва Мағрибда ал-Ғаззолий кофир деб эълон қилинди, унинг асарларини ўқиш ман қилинди ва унинг китоблари ёқиб юборилди, муридлари ва издошлари қувғин қилинди.
Ғаззолий сарой уламоларига қарши
Ўрта асрларда яшаб ўтган буюк ислом уламоси ва мутафаккири Абу Ҳамид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ ҳақида эшитмаган мусулмон кам топилса керак. У араб халифалиги ўз қудратининг чўққисидан ўтган, лекин ислом дунёси кўплаб халқларнинг маданиятини ўзлаштирган ҳолда улкан ҳудудларга тарқалган пайтлар яшаб ўтган. Бу жараён давомида биз бугунги кунда шундай деб атайдиган ислом маданияти шаклланган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси