Муқаддас китоблар бизга Худони эслатиб туриш, тўғри ҳамда охирги нуқтаси жаннат бўлган йўлни кўрсатиши учун мўлжалланган бўлади. Агар Есфирнинг китобига қарасак, биз унда бундай нарсаларни топа олмаймиз. Ушбу китобнинг 10 та боби давомида Форс тоғутидан яҳудий халқининг нажоти ҳақида ҳикоя қилинади.
Айнан шу нарса сабабли кўплаб насроний олимлар Есфир китобини Муқаддас китобларнинг бир қисми сифатида рад қилишига туртки бўлди. Сўзларимни далиллар билан мустаҳкамлаш ва тарафкашлик ҳақида шубҳаларни олиб ташлаш мақсадида, холис кишиларнинг сўзларини келтириб ўтаман.
Аввало, келинг, ушбу китобнинг мазмуни билан қисқача танишиб чиқамиз.
Есфир –ота-онасининг ўлимидан кейин Мардохей исмли яҳудий донишманд томонидан боқиб олинган яҳудий қиз. У гўзал эди, шу сабабли уни форслар шоҳи Артаксеркс (эр.ав.V аср) ёқтириб қолади. Шоҳ унга шунчалар мафтун бўладики, дарҳол ўзига хотин қилиб олади.
Шоҳнинг Аман исмли содиқ ва ишончли ноиби бор эди. Бир куни Аман Мардохей унга сажда қилишини истаб қолади. Мардохей эса диндор одам бўлиб, Парвардигордан бошқа ҳеч кимга таъзим қилмасди. Бу Аманнинг ғурурини шу қадар топтадики, қўполлиги ва итоатсизлиги учун Мардохейни жазолашнинг ўзи етарли бўлиб кўринмади. У форс империясида яшаган барча яҳудийлардан ўч олишга қарор қилди. Есфир буни билиб қолгач, Аманни ағдариш ва ўз халқини озод қилиш учун маккор режа тузади. Ўшандан бери (унинг режаси муваффақиятли бўлганидан сўнг) ва шу кунгача яҳудийлар бу санани яҳудийларнинг нажот куни сифатида нишонлайдилар. Байрамлари "Пурим"деб аталади.
Есфир китобида баён қилинган ҳикоя мана шу. Бу воқеа ҳақиқатан рўй берганми ёки умуман ўйлаб топилганми, асир халқнинг руҳини кўтариш учун мўлжалланганми – бу ҳақида мулоҳаза юритиб ўтирмаймиз. Инжил турли даврларда, турли одамлар томонидан ёзилганлигини билиб, яна бир мантиқий савол туғилади – Муқаддас китобнинг бу қисмини ким ёзган?
Бу саволга жавоб тариқасида нуфузли олимларнинг китобларидан иқтибослар келтириб ўтаман.
Доктор Михаэл Макс Искандер, «Библияга кириш» асарининг 60-саҳифасида ёзадики: «Руҳоний Азра уни бир жилдда тўпланган Тавротга киритганига қарамасдан, китобни ким ёзганлиги аниқ маълум эмас». Азра уни Тавротга киритгани Есфир китобини Муқаддас китобга киритиш учун далил бўла олмайди. Муайян битикларнинг муқаддаслигини ўрганиш ва аниқлаш барча олимлардан талаб қилинадиган машаққатли ва нозик жараёндир.
Юсавиус Ал-Қайсари, "Черков тарихи" китобининг 26-бобида Инжил ва Тавротнинг барча боблари номини қайд этиш мақсадида Фаластин ерларига қилган саёҳати ҳақида ҳикоя қилувчи насроний олими Милита (эрамизнинг 2-асри) сўзларини келтиради. Есфир китоби бу рўйхатга киритилмаган. Яъни, иккинчи асрда насроний олимлари бу матннинг муқаддаслигини шубҳа остига олишган.
Афанасий Великий – насронийлар таълимотининг ёрқин намоёндаларидан бири бўлиб, унинг фикрларига узоқ вақт амал қилиб келинган ва ҳозирги кунда ҳам эътибордан четда эмас. У ўз асарлари тўпламида Инжил ва Тавротнинг барча бобларини санаб ўтишга киришади ва навбат Есфир китобига етганда у Библияга киритилган, лекин муқаддас битик саналмайди, дея холса қилади.
Олимар рўйхатини яна давом эттириш мумкин, лекин ўйлайманки, фикрловчи ва ҳақиқатни изловчи одам учун шунинг ўзи кифоя қилади.
Шундай қилиб, нима учун Есфир китоби муқаддас китобларнинг бир қисми бўлмаса, у Муқаддас китобга тушиб қолади? Эҳтимол, ўзингиз топадиган жавоб ёлғон бўлиб, инсоний эҳтирослар деворига биринчи ёки охирги ҳақиқат томчиси ёғилар. Бошқаларнинг сўзлари ва фикрларини деб динингиздан воз кечманг.
Ниҳоят, даволанувчилар учун бироз ҳикмат келтириб ўтамиз: "ҳақиқат изловчи учун битта далил етарли, лекин унинг эҳтиросларига эргашган киши учун мингтаси ҳам етарли эмас".
Есфир китоби
Есфир китобини (Библия) ўқиган ҳар бир яҳудий ва насронийга таниш китобдир. Агар у диққат билан ўқиладиган бўлса, эҳтимол, савол туғилган бўлиши ҳам мумкин – нима учун бутун китоб давомида бирон марта бўлса ҳам Худо зикр қилинмаган?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Миссионерлар
|