close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Песковнинг айтишича, бундай сўров келиб тушса, Россия Асадни COVID-19дан даволашда ёрдам беради

Агар бундай сўров қабул қилинса, Россия президенти Владимир Путин Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси коронавирус инфекциясини даволашда ёрдам сўраб қилган мурожаатини тезкорлик билан кўриб чиқади, деди Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков ва бундай мурожаат келиб тушгани ёкии тушмагани ҳақида билмаслигини таъкидлади.

"Россиялик мутахассислар улкан тажрибага эгалар, COVID-19ни даволаш бўйича яхшигина тажриба тўплаганлар ва мен шубҳа қилмайманки, агар бундай мурожаат бўлса, президент Путин, албатта, уни тезкорлик билан кўриб чиқади", - деди Кремля вакили журналистларга сешанба куни. "Лекин кимдир мурожаат килгани ҳақида ҳозирча менга маълум эмас", - аниқлаштирди Песков.
"Албатта, умид қиламизки, президент Асад ва унинг рафиқаси бу касалликни енгил шаклда ўтказади ва зарур иммунитетга эга бўлади", - таъкидлади Кремль вакили.
Аввалроқ Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма коронавирусга ижобий таҳлил натижасидан сўнг уйида карантин ҳолатида эканлиги маълум қилинганди. Сурия давлати канцелярияси раҳбарининг маълум қилишича, уларнинг ҳолати барқарор, икки-уч ҳафта давом этадиган уй карантини вактида улар ўз мажбуриятларини одатий режимда бажарадилар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase