Аввалроқ бу мактаблар жанжал туфайли ёпилганди – раҳбарият ҳижобли қизларни дарсга қатнашига рухсат бермай қўйганди. Расмийлар мактабларни қайта очишни ва мусулмон талабаларни камситмасликни сўраган. Гап грантлар ёрдамида молиялаштириладиган ва насроний миссионерлик ташкилотлари томонидан очилган мактаблар ҳақида бормоқда. Квара насроний руҳонийлари ҳукуматнинг қарорини рад этиб, диндорларни «мактабларни қўлга олиб, илоҳий аралашув умидида ибодат ва рўза кунини ўтказишга чақирди».
Руҳоний Виктор Дада «насроний миссионерлик мактабларида ҳижобдан фойдаланишни қоралаган» ва мактабларни эгаларига қайтаришни «талаб қилган».
Нигериянинг насроний руҳонийлари ҳукуматнинг мактабларда ҳижоб масаласидаги позициясига рози эмас
Нигерия штатларининг бирида насроний руҳонийлари ҳукуматнинг черковлар қошидаги мактабларда ўқувчи қизларнинг ҳижоб кийишига рухсат беришига қарши чиқди. Квара штати ҳукумати қабул қилган қарорга кўра, 10 та насроний мактабида ўқувчи қизлар мусулмонлар рўмолини ўраши мумкин этиб белгиланди. Бу ҳақда Premium Times га таяниб IslamNews сайти хабар бермоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси