close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

БАА 2021 йилда: арзон нефт ва пандемиядан кўриладиган зарарни минималлаштириш йўналиши

Expo 2020 Dubai кўргазмаси ва узоқ муддатли стратегик ривожланиш рнжаларининг эълон қилиниши Амирликлар ҳаётида муҳим ҳодиса бўлди

Ўтаётган йил БАА учун коронавирус чекловлари ва нефт нархининг тушишидан зарарни минималлаштириш йўналиши билан нишонланди.
Амирликлар иқтисодиёти 2020 йилда рекорд даражадаги 5,8 фоизга қисқарди ва БАА расмийлари вазиятни тубдан ўзгартиришга уринишларидан воз кечмади. Expo 2020 Dubai кўргазмаси ва 750 миллиард долларлик инвестицияларни жалб этиш бўйича 50 йиллик стратегик режанинг эълон қилиниши Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодиётини тиклаш режаларининг ёрқин намойиши бўлди.
Стратегик режани амалга оширишнинг бошланиши мамлакат мустақиллигининг 50 йиллигига (1971 йил 2 декабрь) тўғри келди.
2021 йилда Амирликлар иқтисодиёти энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўсиши ва пандемия оқибатларининг пасайиши билан боғлиқ иқтисодиёт ҳолати кузатилди. Expo 2020 Dubai кўргазмасининг ташкил этилиши мамлакат имиджига ижобий таъсир кўрсатди.
Ўтган йили пандемия туфайли ўтказилмай қолган Expo 2020 Dubai кўргазмаси 2021 йил октябрида очилди ва 2022 йил 31 мартгача давом этади.
Ҳукумат 6 ой давом этадиган Expo 2020 Dubai кўргазмасини томоша қилиш учун мамлакатга 25 миллиондан ортиқ турист келишини кутмоқда.
БАА 2013 йилда энг муҳим халқаро иқтисодий тадбирлардан бири – Expo 2020 кўргазмасига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди ва ушбу тадбирга пухта ҳозирлик кўрди. Бироқ глобал эпидемия туфайли Expo 2020  кўргазмаси ўз вақтида ўтказилмади.
Дунёнинг энг йирик савдо-иқтисодий кўргазмаси Expo 2020 Dubai аввалгиларидан шу билан фарқ қиладики, 170 йиллик Expo кўргазмаларида илк бор ҳар бир давлатга алоҳида павильон ажратилади.
БААнинг расмий баёнотларига кўра, Expo 2020 Dubai кўргазма майдончаси қурилишига қарийб 7 миллиард доллар сарфланган, у 4 км. кв майдонда нолдан қурилган, бу тахминан 600 та футбол майдонига тенг.
Расмий маълумотларга кўра, БАА иқтисодиёти 2021 йилнинг иккинчи чорагида тикланишда давом этди, ўсиш суръатлари пандемиядан олдинги даражага яқинлашди.
БАА Марказий банкининг тахминларига кўра, 2021 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 2,1 фоизга ўсган. 2022 йилда сезиларли иқтисодий ўсиш кутилмоқда - тахминан 4,2 фоиз.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase