Туркия оммавий ахборот воситалари учун эълон Муҳаммад бин Заиднинг деярли ўн йил ичида Туркияга илк ташрифи куни БАА Давлат инвестиция фонди (ADQ) раиси Муҳаммад Хасан ас-Сувайдий томонидан эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ливия, Миср ва Африка шохи каби жойларда 10 йиллик сиёсий можаролар ва келишмовчиликлар, шунингдек, Амирликлар Туркия ҳукуматини ағдаришга уринганликда айбланганидан сўнг икки давлат ўтган йил ўзаро муносабатларни тиклашни бошлади.
Чоршанба куни савдо, энергетика ва атроф-муҳит соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишув меморандумига қўшимча равишда Амирликларнинг Туркияга тўғридан-тўғри сармоя киритишига оид битимлар имзоланди.
Турк расмийлари, Амирлик инвестиция жамғармаси, Туркия фаровонлик жамғармаси ва Президентнинг инвестициялар бўйича бошкармаси ўртасида инвестиция битимлари имзоланганини билдирди. Улар қаторига қуйидагилар киради:
Турк технология компанияларига инвестиция фонди ташкил этиш учун яна бир меморандум имзолаган ADQ ва Туркия фаровонлик жамғармаси ўртасида стратегик ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми.
Абу-Даби порт компанияси билан имзоланган портлар ва логистикага инвестицияларни тартибга солувчи битим.
Икки мамлакат биржалари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисидаги яна бир меморандум
ADQ ва Президент инвестиция офиси ўртасида битим энергетика, нефт-кимё, технология, транспорт, инфратузилма, соғлиқни сақлаш, молиявий хизматлар, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида Туркияда тўғридан-тўғри инвестициялар ва ҳамкорликни ўз ичига олган. Бунга Туркияда мавжуд ва янги тикланадиган энергия лойиҳаларига инвестициялар киради.
ADQ ва Kalyon Holding турк конгломерати ўртасида энергетика, инфратузилма ва транспорт соҳасида ҳамкорлик ҳақида битим, шунингдек, CCN турк гуруҳи билан соғлиқни сақлаш соҳасида битим.
БАА саноат вазири Султон ал-Жабернинг айтишича, ташрифнинг асосий мақсади барқарор ва муваффақиятли инвестициялар орқали савдо ва бизнес ҳамкорликни кенгайтиришдир.
Хабардор манбалари валиаҳд шаҳзода бу йил бошида бир телефон орқали Эрдўған 100 миллиард долларгача инвестиция киритиш учун тайёр эканлигини айтган, деб хабар қилади.
Инвестиция битимлари имзолангани ҳақида янгиликлардан сўнг АҚШ доллари чоршанба куни турк лирасига нисбатан 7 фоизга тушиб кетди, дея хабар бермоқда Bloomberg.
БАА Туркияга 10 млрд доллар инвестиция киритади
Бирлашган Араб Амирликлари Туркияга 10 миллиард доллар инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда чоршанба куни Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Заид ал-Наҳайаннинг президент Режеп Эрдўған билан учрашиш учун Анқарага ташрифи чоғида эълон қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси