close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Олтин қуймалари: АҚШ ФЗТдаги афғон олтини ҳажми 21,9 тоннага тенг деб баҳоланди

АҚШ нинг «Толибон»га захирани тақиқлаш қарори бошқа мамлакатлар учун прецедент бўладими?

Афғонистон Марказий банки захирасида тахминан 21,9 тонна олтин бўлиб, АҚШ ФЗТда сақланади, деб хабар қилишди "Известия"га Жаҳон олтин кенгашида. Америка маъмурияти вакилларининг баёнотига кўра, «Толибон» республика МБ активларига эга бўла олмайди. Экспертларнинг ишончи комилки, қимматбаҳо металлдаги захираларни янги ҳукумат ҳам ололмайди. Оқибатда бу АҚШни қўллаб-қувватлайдиган бошқа мамлакатлар учун Афғонистонни иқтисодий ва молиявий қамал қилиш учун баҳона бўлиши мумкин. Америка ва Британия бир неча бор хорижий активларни музлатиб қўйган, сўнгги мисол – Англия банки томонидан Венесуэла захираларининг қайтарилмаганлиги. Айнан шу сабабли Россия ўз вақтида АҚШ давлат облигацияларига қўйилмаларни қисқартириб, ФНБ структурасида доллардан воз кечган эди. Германия ва Туркия ҳам ФЗТдан олтинни олиб чиқиш жараёнини бошлаган, Хитой эса иқтисодиётни доллардан озод қилиш (дедолларизация) бўйича фаол чоралар кўрмоқда, деб эсатади мутахассислар.

Тан олмаслик риски

АҚШ Федерал захира тизимида Афғонистон Марказий банкига тегишли 21,9 тоннага яқин олтин сақланмоқда. Шу билан бирга, Америкадаги барча активлар ички қонунлар ва давлат қоидалари билан тартибга солинади, деди Жаҳон Олтин Кенгашининг Марказий банклари билан ўзаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Шаокай Фенг. Аввалроқ АҚШ маъмурияти вакили ФЗТ «Толибон»га Афғонистон Марказий банки активларига рухсат бермаслигини айтган эди. Бироқ "Финам" таҳлилчиси Андрей Масловнинг айтишича, янги ҳукумат олтин захираларини ҳам олмайди. Унинг фикрича, бундай қадам АҚШни қўллаб-қувватловчи бошқа давлатлар томонидан - ҳам Европа, ҳам айрим осиёлик мамлакатлар томонидан тегишли чора-тадбирларни қабул қилиш прецедентига айланиши мумкин.
Бундан ташқари, яқинда Western Union тизими Афғонистонга пул ўткзмаларини тўхтатди, бу эса муҳожирларнинг оилаларига ўтказмалар тўхтатиб қўйилиши сабабли мамлакат ЯИМни чоракка пасайтириши мумкин, қўшимча қилади эксперт. Айни пайтда республика Марказий банкининг олтин-валюта захиралари қарийб 9,4 млрд. долларни ташкил этади. Шу билан бирга, бу активларнинг 90% хорижда сақланади, деди Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университети Молия ва нархлар кафедраси доценти Елена Воронкова. Унинг фикрича, Афғонистоннинг халқаро иқтисодий ва молиявий қамал қилиниши ижтимоий-иқтисодий тангликни оширади ва ички бозорда товарлар тақчиллиги, истеъмол нархларининг мисли кўрилмаган даражада ошиши ва миллий валютанинг қулашига олиб келиши мумкин. Андрей Маслов бу фикрга қўшилади. Бундан ташқари, у монетар сиёсат юритиш имкониятини камайтиради, инфляция ва капиталнинг чиқиб кетиши эса инвесторларнинг кетиши ва кичик ва ўрта бизнеснинг қулаши туфайли ортади. Бундан ташқари, ХВФнинг мамлакатга ёрдами ҳам тўхтатилган.
АҚШ ва Британия бир неча бор сиёсий сабабларга кўра бошқа давлатларнинг активларини музлатиб қўйганди. Охирги мисол – Венесуэла захиралари, деб эслатади "БКС Мир инвестиций" активлар бошқарувчиси Андрей Русецкий. Венесуэланинг олтин захираларини сақлайдиган Англия Банки уларни янги ҳукуматга қайтаришдан бош тортди, чунки Николас Мадуро ҳукумати қонуний эканига қарамай, Лондон уни тан олмаган, дейди Елена Воронкова. Унинг фикрича, агар АҚШ янги ҳукуматни тан олмаса, Афғонистондаги вазият худди шундай бўлади.
Америкада бу босим усули бошқа давлатларга ҳам татбиқ этилади, дея ишонч билдиради минтақавий муаммолар институти илмий директори Дмитрий Журавлев. Унинг қайд этишича, бундай ҳаракатлар ФЗТ ва Англия банкида ўз активларини сақлаётган давлатларга ишончсизликка олиб келади, бироқ мавжуд тизимни ўзгартиришга уринаётган мамлакатлар эҳтимолий санксиялардан қўрқади. Эксперт Ғарбдаги активларни Россия учун тўсиб қўйиш хавфини кўради,аммо у, масалан, Афғонистон билан таққослаганда анча паст.

Россия учун ҳам чет элда давлат активларини жойлаштириш хавфи мавжуд, аммо у Ғарбнинг Россия Федерациясига геосиёсий даъволари билан боғлиқ, дейди Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университети Молия ва нархлар кафедраси доценти Елена Воронкова. Ғарб қарз бозори хорижий валюта давлат активлари дефолти ёки уларнинг ҳибсга олиниш хавфи туфайли Россия учун жалб этувчан эмас. Шунинг учун мамлакат раҳбарияти дедолларизация сиёсатини олиб боради, давлат активларининг хорижий инвестициялари портфелини йирик ташқи савдо шерикларига қаратади ва мегарегуляторнинг халқаро захираларининг бешдан бир қисмини ташкил этадиган монетар олтинини давлатнинг ўзида сақлайди.
Бу фикрга Андрей Русецкий ҳам қўшилади. Унинг фикрича, айнан шундай рисклар туфайли Россия АҚШ давлат облигацияларига қуйилмаларни қисқартирган, ФНБ эса доллардан тўлиқ воз кечган. Бундан ташқари, аввалроқ Германия ва Туркия ҳам АҚШдан олтин олиб чиқа бошлади. Германия захираларнинг бир қисмини олиб чиқишини Жаҳон олтин кенгашининг марказий банклар билан алоқалар бўйича бўлим бошлиғи Шаокай Фэн тасдиқлади. Хусусан, 2013 йилдан бошлаб ФРГ марказий банки Париждан 283 тонна ва Нью-Йоркдан 300 тонна олтинни Франкфуртга олиб чиқди.
Россия ва Хитой АҚШнинг хавотирли санкциялар сиёсати туфайли иқтисодиётни дедолларизация қилиш бўйича самарали чоралар кўрмоқда - Қўшма Штатлар фаол чекловларни айнан уларга нисбатан қўллаган, дейди Елена Воронкова. Шундай қилиб, 2020 йилнинг сентябрида ХХР АҚШ Ғазначилик облигациялари портфелини 6.22 млрд долларга қисқартирди ва Россия Федерацияси юанга инвестициялар миқдорини оширди. Бундан ташқари, Россия ва Хитой миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китобларни ривожлантирмоқда.
Бунда ҳали 2010-2013 йилларда, Россия Федерацияси АҚШ Ғазначилик облигацияларининг энг йирик эгалари орасида эди: бу қўйилмалар 170 миллиард доллардан ошганди. Бироқ, 2018 йилда Россия аста-секин уларни сотишни бошлади ва 2021 йилда 3,8 миллиард долларгача қисқартирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase