close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Демократик партия даври - Туркиядаги хусусий сектор учун “олтин йиллар”

Демократик партия Туркиянинг 1950-1960 йилларда иқтисодий ўсиши учун муҳим қадамлар қўйган. 1950 йилда Демократик партиянинг пайдо бўлиши билан Туркия сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда янги ривожланиш босқичига ўтди. Иккинчи жаҳон урушининг оқибатлари бутун дунёда бўлгани каби, Туркиядаги сиёсий ва иқтисодий ҳаётга ҳам таъсир қилди, дея хабар беради “Анадолу” агентлиги.

Кичик ва ўрта қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан "муносабатларни яхшилаш" учун ҳукумат уларга 50 гектар ер участкаларини бериш тўғрисида қонун қабул қилди. Айнан шу даврда Демократик партия Республикачилар Халқ партиясидан (РХП) кетган бир гуруҳ одамлардан ташкил топган. Демократик партия 1946 йил 7 январда Жалол Баяр, Аднан Мендерес, Фуат Кепрулу ва Рефик Коралтан томонидан ташкил этилган.
Демократик партия сиёсий нуқтаи назардан консерватив ва иқтисодий нуқтаи назардан либерал деб ҳисобланган.
Демократик партия 1950 йил 14 майда ҳокимият тепасига келди ва кейин 1954 ва 1957 йилларда бўлиб ўтган сайловлардаги муваффақиятини давом эттирди.
Аднан Мендерес ҳукумати даврида мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун муҳим қадамлар қўйилди, хусусан инфратузилма, транспорт ва реал секторга сармоялар киритилди.
Бу даврда Туркиянинг йиллик иқтисодий ўсиши 7,8 фоизни ташкил қилди. Фабрикалар, суғориш каналлари, иссиқлик электр станциялари, денгиз портлари, аэропортлар қурилишига, шунингдек, бугунги кунда ҳам фаолият кўрсатаётган бир қатор давлат хўжалик корхоналарини барпо этишга муҳим сармоя қўшилди.
АҚШнинг Маршалл режаси ва ривожланаётган автомобилсозлик кўмаги билан автомобиль транспорти катта аҳамиятга эга. Шундай қилиб, 1950-1960 йилларда 14 минг км узунликдаги магистраль қурилди. Темир йўлларни бошқариш ҳукумат томонидан амалга оширилди, автомобиль транспорти эса хусусий сектор ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан бошқарилди.
Демократик партиянинг даври Туркияда транспорт, инфратузилма ва реал секторни ривожлантириш нуқтаи назаридан "олтин йил" деб номланади. Шу йилларда Туркия 1 та денгиз порти, 5 та аэропорт, 8 та суғориш каналлари, 5 та иссиқлик электр станцияси, 18 та ГЭС, узунлиги 8 минг км бўлган электр узатиш линиялари, 3 та нефтни қайта ишлаш заводи, 13 та шакар заводи, 19 та цемент заводи, 82 та дон заводи, 88 та йирик завод, узунлиги 4576 км бўлган асфалт йўл, 30 минг км узунликдаги қишлоқ йўли қурилди.
Мерсин денгиз порти, "Сейхан", "Элмалили", "Сариер", "Демиркепру" ва "Хирфанли" сув омборларидаги гидроэлектростанциялар ва "Тунчбилек" электр станцияси фойдаланишга топширилди.
Измирдаги учта қоғоз фабрикаси, Эрекглидаги тўқимачилик фабрикаси, Истамбулда Jeep йиғув заводига инвестициялар киритилди.
1957 йил сайловларидан кейин Барбароса бульвари, машҳур «Бюйюкдере», «Ватан» ва «Миллет» проспектлар очилди.
Демократик партия ҳукмронлиги даврида саноат учун электр энергияси ишлаб чиқариш сезиларли даражада ошди.
Демократик партия, шунингдек, хусусий сектор, туризм саноатини ривожлантиришга катта аҳамият берди. 1949 йилдан 1957 йилгача хусусий секторнинг иқтисодиётга инвестициялари 484 миллион лирадан 3,6 миллиард лирага, давлат инвестициялари эса 476 миллион лирадан 2 миллиард лирага ошди.
Кўрсатилган даврда иш ўринлари сони 22 916 дан 72 805 гача, ишчилар сони 223 429 дан 585 052 кишига кўтарилди. Хусусий секторда ишлаб чиқариш 2,6 млрд. лирдан 18,5 млрд. лиргача ошди.
Ушбу даврда ташқи савдо ҳажми ҳам ошди. 1950-1960 йилларда экспорт 263,4 миллион доллардан 320,7 миллион долларга, импорт эса 285,7 миллион доллардан 468,2 миллион долларга ошди.
Шу йилларда 100 дан ортиқ саноат корхоналари ишга тушди.
Гўшт ва балиқларни назорат қилиш бошқармаси «Et ve Balık Kurumu» (1952), нефт компанияси (ТPАО) (1954), сувни бошқариш бошқармаси (DSI) (1954) ва қоғоз фабрикаси (SEКА) (1955), кўмир корхоналари (ТКI) (1957), Давлат харидлари бошқармаси (DMO) (1954), Денгиз банки (1951), Металлургия заводи (1955), Ер масалалари бўйича бошқарма (1950), «Эрегли» металлургия заводи (1960) ташкил этилди. 1953 йилда почта хизмати (PTT) ва темир йўл маъмурияти (TCDD) "Давлат иқтисодий корхонаси" (КIТ) мақомини олди.
Худди шу йили «АО GÜBRETAŞ» ўғитлар фабрикаси ташкил этилди.
Аднан Мендерес давридаги муҳим қадамлардан бири бу Истанбулдаги Атакей сунъий йўлдош шаҳарининг биринчи лойиҳаси эди.
1958 йилда Буюк Британияда турк лираси банкноталарини босиб чиқариш бошланди. Банкнотларнинг мамлакат ичкарисида чоп этилиши фақат 120 йилдан кейин бошланди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase