PwC тадқиқотларига кўра, дронлардан фойдаланиш саноат тармоқларига 1980 йилда бошланган ва саноат корпорацияларига бизнесни ўзгартириб, операцияларни тубдан қайта қуришга имкон берган АТ инқилоби каби таъсир кўрсатиши мумкин.
Компаниянинг таъкидлашича, дронлардан фойдаланишнинг энг истиқболли йўналишлари инфратузилма тармоқларида бўлиб, бу ерда учувчисиз қурилмалардан фойдаланиш бозори 45,2 миллиард долларга баҳоланмоқда. Транспорт инфратузилмасида дронлардан фойдаланиш лойиҳанинг барча босқичларида, 3D моделлаштиришдан тортиб, техник хизмат кўрсатишгача инвесторларга ишлашни осонлаштириши мумкин, қайд қилади PwC.
Иккинчи ўрин қишлоқ хўжалигига тегишли, бу ерда дронлардан фойдаланиш имконияти 32,4 миллиард долларни, учинчи ўринни транспорт (13 миллиард доллар) эгаллайди.
Истиқболли тармоқлар қаторида PwC хавфсизлик хизматлари ($ 10 млрд.), оммавий ахборот воситалари ва кўнгилочар хизматлар ($ 8,8 млрд.), суғурта ($ 6.8 млрд.), телекоммуникациялар ($ 6.3 млрд.) ва тоғ-кон саноатини ($ 4.4 млрд.) кўрсатади.
Фото ва видео камералар ва сенсорлар билан жиҳозланган учувчисиз қурилмалар аллақачон бутун дунё бўйлаб компанияларни тўлиқроқ ва кенг қамровли маълумот билан таъминлаш учун фаол фойдаланилмоқда, транспортда ва юқори аниқликдаги операцияларда ишлатилмоқда ва компанияларнинг тижорат стратегияларига тобора кўпроқ таъсир кўрсатмоқда, дейилади тадқиқотда.
Учувчисиз қурилмалар технологияларидан фойдаланиш турли соҳалардаги компанияларга ўз бизнес моделларини яхшилаш ва уларни янгича усулда яратиш имконини беради, ишонди PwC: "Баъзи саноат тармоқлари учун парвоз тезлиги ва юкнинг аҳамияти жуда муҳим, бошқалари самарали харажатлар даражасида реал вақт режимида юқори сифатли маълумотларни тақдим этадиган ечимларни танлашади"
Учувчисиз қурилмалардан фойдаланишда тежамкорликка битта мисол бу почта алоқаси: АҚШда 10 км учун 2 кг оғирликдаги посилкани олиб ўтиш Амазон-га 2-8 долларга тушади, дрон ёрдамида бу жараён нархини 10 центга камайтириши мумкин. Тадқиқот, шунингдек, катта танкерлар паркини бошқарадиган Maersk тажрибасига асосланган. Ҳозир Maersk улар учун эҳтиёт қисмларни етказиб бериш учун баржалардан фойдаланмоқда, аммо бу жуда қиммат жараён, шунинг учун компания бошқа вариантларни қидирмоқда, дея қайд этади РwC. Дронлар синовдан ўтказилгандан сўнг Maersk анъанавий етказиб бериш усуллари ўрнига учувчисиз қурилмалардан фойдаланганда йилига бир кема учун 3000 - 9000 АҚШ доллари тежалишига ишонади. Тиббиётда дронлардан ҳаётий муҳим дори-дармонларни қабул қилиш беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини 80% га ошириши мумкин.
PwC жаҳон иқтисодиёти учун дронлардан фойдаланиш салоҳиятини 127 млрд доллар деб баҳолади
Учувчисиз қурилмалар ишлаб чиқарилиши тармоқлар иқтисодиётини тубдан ўзгартириши мумкин, ҳисоблайди мутахассислар. Учувчисиз қурилмалардан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатишнинг глобал бозори 127 миллиард АҚШ долларидан ошади, ҳисоблаб чиқди PwC ушбу технологиядан тижорат мақсадларида фойдаланишни ўрганиш натижасида.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси