close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қонли тенглама

Хитой иқтисодий ўсиш келтирган энергия билан илк қадам ташлайдиган жой Ўрта Шарқдир.

Хитой иқтисодий ўсиш келтирган энергия билан илк қадам ташлайдиган жой Ўрта Шарқдир.

Иқтисодий ўсишда давом этиб, Америкага қарши тура олиши учун буни урушдан узоқ бўлган усул билан бажариши керак эди. Шундай қилди ҳам. Юмшоқ куч билан ҳамма жойга кира олди, кредит берди, ҳамкор ишлаб чиқаришни йўлга йўқди. Ишғолчи кўринмади, яъни аввал Британия, кейин Америка юрган йўлдан юрмади.

Америка сармояси ва технологияси билан ривожланган Хитой 1970 йилларда бошлаган сафарини 2020 йилда дунё бошқарувига талабгор бўлишгача олиб келди.

Ўтган ҳафтада Эроннинг 25 йиллик стратегик келишув билан Хитойга боғланганлигини, Америкага бутунлай қарама-қарши турганлигини ёзгандик.

Пекин бошқаруви Эронга татбиқ этилган санкциялар қаршисида ўзи учун энг керакли қурол бўлган нефтни арзонга оларди. Эроннинг руҳоний бошчиси Оятуллоҳ Али Ҳомайний шарқий Осиёнинг Европага боғлаган қадимги Ипак йўлини қайта жонлантиришни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб “Хитойнинг устунлигини истаймиз” деди. Хитойнинг Ипак йўлига қайси ақлнинг дастаги ва қайси марказнинг кучи билан бошлаганлигини ўйлаб кўргадиган одам йўқ эди. Цзиньпин 2013 йили Қозоғистонда Ипак йўли, яъни “Бир белбоғ, бир йўл” лойиҳасини эълон қилади. Бунга Туркия, Миср, Сурия ва Қатар қўшилади.

Ўзгаришлар бошланганди. Бугунни тушуна олиш учун 2013 йилга боқиш керак эди. Ипак йўли лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилиши билан Хитойнинг таъсири Тинч океанидан Англиягача ёйилар эди. Бу режанинг калит ҳалқаларидан бири Хитойдан Мьянма, Бангладеш, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Туркия, Болгария, Руминия, Венгрия, Австрия, Германия, Бельгия, Франция, Англиягача етиб борадиган тез юрувчи поезд эди. Ушбу лойиҳанинг тахминия молияти 150 миллиард долларни ташкил қилади. Лойиҳанинг асл мақсади Осиё минтақасининг ер ости бойликларини Хитой учун қўл етадиган ҳолатга келтириш ва Хитой молларини Европага етказадиган энг роҳат йўлни очиш эди. Бу лойиҳа логистика, энергетика, қурилиш ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик орқали содиқ ўлкалар доираси қурилиб, глобал сиёсатда Хитой АҚШ билан тенг вазиятда бўлишига имкон берарди. Бир тарафда Хитой, иккинчи тарафда Европа, ўртада эса таъсирлари оз, лекин ер ости бойликларига тўла бой ўлкалар бор эди.

Эрон шимолни жанубга, ғарбни шарққа боғлайдиган қуруқлик ва денгиз йўллари кесишадиган жой эди.

Ўрта Шарқда стратегик ўринга эга Эроннинг Хитой тарафидан янги Ипак йўлида муҳим роль ўйнайдиган ўлка сифатида баҳоланишини табиий эди. Алоқалар кўзлаган шаклга етгач, бутун Ўрта Шарқдаги сиёсий-иқтисодий-ҳарбий мувозанатларнинг ўзгариши аниқ эди. Мана шу сабабли Хитой Эрон билан Саудия Арабистоннинг бир стол атрофига тўплашга уринди. Икки ўлка элчилик ва дипломатияни қайта йўлга қўяди, хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик ривожланади. Буни кўпчилик “100 йилликнинг энг муҳим келишуви"  деди.
Ҳақиқатан жуда критик зарба эди. Хитойнинг Ўрта Шарқдаги борлигини фақат иқтисодий манфаатлар билан чекланишини ўйлаётганлар кўп эди. Тижорий алоқаларнинг вақт ўтиши билан дипломатияни ривожлантириши, оқибатда разведка ва хавфсизлик борасида ҳамкорлик тузилишини кўра олиш учун журналист бўлишнинг кераги йўқ. Хитой очиқчасига АҚШни Ўрта Шарқдан чиқариб ташлашга уринаётган эди.
Яна бу қаторда июль ойи бошларида муҳим қадам ташланди. Ғазо кризисида четда туришга мажбур бўлган Хитой кутилмаганда Фаластин иттифоқи учун Хамас билан Ал-Фатҳнинг бошини бириктирди. Фаластинлик 14 та миллий гуруҳ 2 кун давом этган йиғилишлардан кейин ораларидаги муаммоларни ҳал этиб, Исроил ишғолига қарши ва кенг қамровли миллий бирдамлик таъминланиши хусусида муҳокамалар олиб бораётганди.
Улар барчаси бирлашиб ҳамкор баёнот беришди. Бунга жавобан Исроил “Бу амалга ошмайди. Чунки Хамас йўқ этилади ва Аббос Ғазони узоқдан кузатади” деди.
Орадан бир ҳафта ўтмай Хамас бошчиси Хония Эрондаги ишончли уйида ўлдириб кетилади. Орқасидан Хизбуллоҳ ва Ливан ҳаракати бошланди.
Ўтган йилги 7 октябрда юз берган Хамаснинг ҳужуми ва Исроилнинг кейинги қатлиоми Ўрта Шарқда ўрин эгаллаш, таъсирга эга бўлиш, ўйинчи бўлиш учун кучини сарфлаётган Хитойга зарба эди. Табиийки, унинг ортида турган ақлга...
Америка билан курашаётган тарафларнинг нишонга айланиши тушунарли эди. Асл нишонлари эса Хитой эди. Хамас, Ихвон, Хизбуллоҳ, Эрон барчаси занжирнинг бошидан ўрин олган ҳалқалари эди. Энг орқада Хитой бор эди.
Исроилга берилган вазифа ва қуроллар ёрдамида Хитойнинг ташлаган қадамлари зое кетаётган эди. Исроилга бериладиган зарбанинг жиддий бўлиши учун Хитойнинг очиқ саҳнага чиқиши шарт бўлиб қолди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase