Сешанба куни расмий маълумотлар шуни кўрсатдики, инфляция августда 15%га етди – бу бир йилдан ортиқ даврда энг паст кўрсаткич бўлиб, башорат қилинган 15,5%дан фарқ қилди. Транспорт, кийим-бош ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг пасайиши ҳам бунга хизмат қилди, хабар қилади Туркия давлат статистика агентлиги.
Душанба куни эълон қилинган маълумотлар шуни кўрсатадики, ЯИМ ўтган уч ой билан таққослаганда иккинчи чоракда 1,2% ўсди, бунда Bloomberg башорати атиги 0,4% деб тахмин қилган. Агентликнинг маълум қилишича, иқтисодий фаолликка ҳукумат харажатлари ва экспорт ёрдам берган бўлиб, экспорт бу даврда 8%га ўсди.
Йиллик ҳисобда иқтисодиёт иккинчи чоракда 1,5%га қисқарди, лекин йилнинг иккинчи ярмида иқтисодчиларнинг ҳисоблашича, ишлаб чиқариш айниқса суст бўлган ўтган йил даражаси билан таққослаганда, йилнинг иккинчи ярмида ўсишни тиклаши лозим. Бу янгилик 750 миллиард долларлик иқтисодиёт йил бошидаги қисқа рецессиядан кейин навбатдаги қисқариш билан “икки карра рецессия”ни бошидан кечириши мумкин эканлиги ҳақидаги хавотирларни пасайтирди.
«Туркия ЯИМнинг ўсиш кўрсаткичи иккинчи чоракда яна кутилган натижалардан ўзиб кетди ва у «W» модели - ёки рецессияга такроран киришдан қочишга эришди», - дейди BBVA Research бош иқтисодчиси Альваро Ортис Видаль-Абарка. «Бу маълумотлар, эндиликда ижобий самара жуда кучли эканлигини ҳисобга олиб, 2019 йил ижобий ўсиш эҳтимолини оширади».
Оптимистик руҳдаги янгиликлар шундан далолат берадики, мамлакат Эрдоганнинг иқтисодий ва ташқи сиёсати борасидаги хавотирлар инвесторларни Туркия бозорларини тарк этишга ундаган 2018 йил августидаги валюта инқирози туфайли юзага келган энг ёмон иқтисодий чуқур ўзгаришлардан ўтиб олганлиги эҳтимолидан далолат беради. 31 мартдаги мэр сайловларигача жамоатчилик фикри сўровлари шуни кўрсатадики, иқтисодиёт сайловчиларнинг асосий дарди бўлган, Эрдўған партияси эса бир қатор ўринларни, жумладан, Истамбул ва пойтахт Анқарада йўқотди.
«Инфляцияга қарши кураш ва соғлом ўсишни биринчи ўринга қўядиган сиёсатимиз туфайли биз йил якунига барча соҳаларда ўз мақсадларимизга эришамиз», - деб ёзади молия вазири Берат Албайрак.
Туркия 2019 йил охирига 5% даражада инфляция ва 2,3% ўсишни режалаштирган. Гарчи бу мақсадлар ҳамон эришиб бўлмайдиган бўлиб туюлсада, шу ҳафта тўпланган маълумотлар марказий банкга 12 сентябрда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишда фоиз ставкаларини пасайтиришга имкон беради. Инфляция йиллик ҳисоб-китобдагидан пастроқ бўлиши муқаррар, чунки унинг 2018 йил охиридаги даражаси кескин тезлашган ва 2018 йил октябрида 15 йиллик максимум – 25%ни ташкил қилган.
Марказий банк раҳбари Мурат Уйсал лавозимга ўтирганидан уч ҳафта ҳам ўтмасдан, июль ойида бўлиб ўтган йиғилишда ставкаларни рекорд даражада 425 базис пунктга қисқартирди. Унинг ўтмишдоши, Мурат Четинкай 2018 йил бошидан ўз қийматининг учдан бирини йўқотган лирани ҳимоя қилиш учун юқори фоиз ставкаларини қўллаб-қувватлаганидан кейин такаллуфсизлик билан ишдан бўшатилганди.
Ўша пайтда Эрдўған ўз партияси аъзоларига асл мақсадига кўра, унинг лавозими сиёсий таъсирдан холи бўлиши лозим бўлган Четинкай ишдан бўшатилиши лозимлигини айтган, чунки у инфляцияни пасайтириш учун фоиз ставкаларини пасайтириш буйруқларига қарши чиққанди – кенг тарқалган позицияга қарши қўйиладиган ноортодоксал назария, унга кўра инфляцияни ушлаб турадиган нарса айнан юқорироқ фоиз ҳисобланади.
Шу пайтдан бошлаб марказий банкнинг бош иқтисодчиси ва бошқа юқори мансабдор амалдорлар ҳам Эрдўған банкни капитал қайта қуришга ваъда берганидан сўнг ишдан бўшатилди. Иқтисодиёт устидан президент назоратининг кучайтирилиши Эрдўғаннинг президентлик даврида ҳокимиятни тўлиқ марказлаштириш бўйича ҳаракатларининг бир қисми ҳисобланади.
Туркия бошқа ривожланаётган бозорларга, шунингдек, АҚШ Федерал захираси ва Европа марказий банкига жаҳон иқтисодиёти секинлашуви аломатлари фонида ўсишни тезлатиш учун ставкаларни пасайтиришда қўшилмоқда. Бироқ айрим инвесторлар шундан хавотирдаки, Эрдўған томонидан рағбатлантирилаётган Туркия банки агар яқин ойларда инфляция аввалгидек юқори бўлиб қолаверадиган бўлса, кўнгилсиз вазиятга тушиб қолиб, ставкаларни жуда тез пасайтириши мумкин.
Айни пайтда инфляция секинлашуви “ўйлайманки, ички талаб депрессив ҳолатининг акс этиши ҳисобланади. Фирмаларга нарх кучи етишмаяпти” – деб ёзади BlueBay Asset Management вакили Тимоти Эш тадқиқотчилик шарҳида.
«Эрдўған доимо омадли сиёсатчи бўлган – бу ерда, шубҳасизки, глобал пасайиш цикли, шунингдек, глобал ўсишнинг пастлиги билан биргаликда кузатиладиган нефть ва энергетика ресурслари нархининг пастлиги ҳам ёрдам беради», - деди Эш.
Айрим таҳлилчилар ЯИМ ҳақидаги маълумотларни шубҳа остига қўйдилар, хабар қилади Financial Times. Масалан, давлат статистика бошқаруви маълумотлари шуни кўрсатадики, турк оилаларининг харажатлари фақат 1,1%га қисқарди, бу эса иккинчи чоракда йиллик пасайишни чеклашга ёрдам берди, лекин истеъмолчилар ҳақида бошқа маълумотлар, жумладан, истеъмол товарлари импорти ҳақида маълумотлар шуни кўрсатадики, оилалар тобора камроқ сарфламоқда. Бошқа маълумотлар, жумладан, ишсизликнинг ўсиши, банкларда кредитлашнинг секинлашуви ва жорий операциялар счётлари профицити ҳақида маълумотлар иқтисодиётнинг секинлашувини кўрсатади.
Ҳаттоки, инфляциянинг секинлашуви ҳам истеъмолчилар камроқ пул сарфлаши лозимлигини назарда тутади. Лекин шунга қарамай, Туркияда уй хўжаликлари тобора янги ёқимсиз нарх оширишларига дуч келмоқда. Ўтган ҳафта охирида ҳукумат уй хўжаликлари учун табиий газ нархини 15%га оширди, натижада охирги йилда умумий ўсиш 54%ни ташкил қилди. Твиттер фойдаланувчиларидан бирининг таъкидлашича, туркларни иситиш учун свитерлар етишмаслиги мумкин, лекин инфляция, ҳар ҳолда, уларни арзонроқ қилиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, якунда асосий сиёсий натижаларга ЯИМ ўсиши эмас, балки айнан турк фуқаролари фаровонлиги эга бўлади. Ахир ҳатто Туркия ЯИМ юқорига қараб кўтарилган ҳолатда ҳам, оддий турклар буни ўз ҳамёнида ҳис қилмайди, ҳеч қандай рақамлар иқтисодий пасайиш таассуротларидан халос бўлишга ёрдам бермайди.
Туркия иқтисодиёти ўзини ўнгламоқда шекилли
Бу ҳафта кутилганидек, энг яхши иқтисодий маълумотлар шуни кўрсатдики, эҳтимол, ўн миллионлаб кишиларни ишсиз қолдирган ва сайловчиларнинг йил бошида умуммиллий муниципал сайловларда президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ҳукмрон партиясига салбий реакциясига олиб келган оғриқли пасайиш чегарасидан ўтди. Бу ҳақида Al-Monitor маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси