close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Тарих

Тарих (514)

Чоршанба, Дек 19 2018

Ҳилол Исломнинг муқаддас диний рамзи деб қатъий ҳисоблайдиган одамлар сони дунёда жуда кўп. Кўплаб одамлар, Қуръон нусхасини биринчи бор кўрганда нима учун унинг муқовасида ҳилол тасвири йўқлигини кўриб ҳайрон қолади. Ахир, аналогияга кўра, Библияда насронийликнинг диний рамзи бўлган хоч мавжуд.

Якшанба, Дек 16 2018

Аллоҳ таолонинг динига маломат тошларини отувчилар Исломга зарба бериш мақсадида ҳазрати Алий билан Муовия (розияллоҳу анҳум) ўрталарида кечган зиддиятларга батамом таяниб олишади. Улар бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам саҳобаларининг ниятларини шубҳа остига олишни мақсад қилишади. Уларнинг ишини ўзгартириб, бузиб кўрсатишади.

Шанба, Дек 15 2018

7208 йил, декабрнинг 20-нчи санасинда Оқ, Кичик ва Буюк Россиянинг Буюк ҳукмдори ва буюк князи Петр Алексеевич фармони олий арз эттиларким:‎

Шанба, Дек 15 2018

Ҳижрий 1207 йилнинг 13 ражаб ойида (24 феврал 1793 йил) Султон Салим III усмонийлар армиясини ислоҳ қилиш ҳақидаги фармонига имзо чекади. Салтанатнинг ўтмишдаги иқтисодий ва ҳарбий қудратини қайта тиклашга уриниш сифатида баҳоналанган ҳарбий-маъмурий ислоҳатлар тарихда "Янги низом" (Низоми Жадид) номи билан тарихда қолди. Жуда қисқа вақт ичида султон катта ўзгаришларни амалга оширишга муваффақ бўлди. Бироқ бу ислоҳатлар туфали султон аввал тахтидан сўнг ҳаётида айрилди.

Пайшанба, Дек 13 2018

Дунёнинг 45 дан ортиқ мамлакатида намойиш этилган «Муҳташам юз йил» сериали ўз тарафдорлари қаторини яшин тезлигида оширмоқда. Унинг томошабинлари сони охирги икки йил ичида 33 млн. кишидан 204 млн. кишигача ўсди. Бироқ, ҳатто бир нечта серияни кўрган одамда ҳам беихтиёр шундай савол туғилади: фитна, сотқинлик, хиёнат, алдаш ва фирибгарликка тўла ҳаёт – наҳотки «Муҳташам юз йил» шу бўлса? Ёки бу сериал – тарихий далиллар ва ҳақиқатни бузиб кўрсатишга қаратилган навбатдаги ҳаракатми?

Пайшанба, Дек 13 2018

Фавқулодда комиссарият ичкаридан туриб давлатга таҳдид қилаётганларни йўқ қилиш учун атайлаб Ленин ва Дзержинский томонидан тузилган. Сталин даврида НКВД (Ички ишлар халқ комиссарлиги) рақибларини хорижда ҳам ўлдира бошлади: 1937 йилда Лозаннада Игнац Рейс; 1938 йилда Амстердамда Евген Коновальц; 1940 йилда Мексикада Лев Троцкий.

Душанба, Дек 10 2018

Қишнинг совуқ тонги, 1925 йил 7 декабр куни эрталaб бир гуруҳ миршаблар Истамбулнинг энг кўҳна туманларидан бири ҳисобланган Фотиҳдаги бир уй эшигини қоқдилар. Эшикни қари аёл очди ва махсус полиция кийимини кийган кишиларни кўриб ҳайрон қолди. “Биз Атиф Хўжани излаяпмиз”, деди миршабларнинг бири. “У биз билан бирга маҳкамага бориши керак”, деб қўшимча қилди бошқаси.

Якшанба, Дек 02 2018

1920 йил франсузлар Сурияни босиб олади... Генерали Анри Гуро Дамашққа кирар экан... У энг аввало Салоҳиддин Айюбий қабри олдига келади... ва қўпол тарзда: "Мана, биз яна қайтдик, Мен бу ердаман, бу эса Хоч Ҳилолдан доим устун бўлади, демакдир, эй Салоҳиддин", деб бутун араб дунёсини ларзага келтирган...

Душанба, Нояб 26 2018

Шайх Алий Жума 1952 йилнинг 3 март куни Бани Сувайфда (Юқори Миср) таваллуд топган. Алий билимлар юқори қадрланган диндор оилада тарбия олган. Бўлғуси олимнинг отаси ислом ҳуқуқи шахсий мақомига ихтисослаган ҳуқуқшунос бўлиб ишларди. Китобларга бўлган меҳр-муҳаббатни ўғлига ҳам сингдира олган отанинг кутубхонасида 30 мингдан ортиқ номдаги китоблар бор эди.

Шанба, Нояб 24 2018

Ўрта асрларда Европа монархияларининг Фаластиндаги мусулмон ерларига Салиб юришлари тарихида бир қизиқарли эпизод мавжуд. Унинг сабабларини Яқин Шарқда рўй бераётган ҳозирги ҳодисалар билан боғлиқ равишда охиригача тушуниш лозим.

Чоршанба, Нояб 21 2018

Миссионерларга «Инжилдаги ушбу шажаранинг Ийсо алайҳиссаломга алоқаси йўқ. Бу Юсуфнинг шажараси. Шажарадаги исмларнинг чалкашликларига қандай изоҳ берасиз?» дейилса, улар сукут сақлашади, сабаби…

Сешанба, Нояб 20 2018

Коррупция бир неча минг йиллик тарихга эга. Ёзма манбаларда коррупция ҳақида эрамиздан аввалги XXIV асрнинг иккинчи ярмида, Шумер подшолиги даврида эслаб ўтилган.  Коррупция бизнинг кунларгача етиб келганлиги шундан далолат берадики, бошқа иллатлар каби, уни ҳам таг-туги билан йўқотиб бўлмайди.

Душанба, Нояб 19 2018

Ислом ва мусулмонларни бадном қилиши лозим бўлган уйдирмалар орасида Искандария кутубхонаси – ўша пайтларда инсониятга маълум бўлган фан ва техниканинг турли соҳалари, қишлоқ хўжалигига оид  билимлар, бутпарастлар сиғинишлари билан боғлиқ кўплаб адабиёт асарлари битилган папирус қоғозига ёзилган ўроғлиқ хатлар қадимий тўплами ҳақидаги мавзу алоҳида ўринга эга.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase