Абу Муслим
Тожикистон пойтахтида суд Рудакий туманида яшовчи 27 ёшли Алижон Ашуровни экстремизмда айблаган ҳолда 17 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда «Ахбор» хабар бермоқда. Ашуров Тожикистон Жиноят кодексининг тўртта моддасида айбдор деб топилди, лекин айблов «Ёлланмачилик» ва «Тақиқланган экстремистик гуруҳлар билан ҳамкорлик» моддаларига асосланди, дея хабар беради жараён иштирокчиларидан бири. Ҳукм 31 май куни эълон қилинди.
Рим Папаси муқаддас матнларда Исо ҳақидаги сўзларни таржима қилишда бузиб кўрсатишлар ҳақида гапирди
Инглиз тилидаги «Бизнинг осмондаги Отамиз» – насронийларнинг асосий ибодати – матни Рим-католик черкови раҳбарининг фармойиши билан таҳрир қилинди, деб ёзади The Daily Mail. Понтификнинг фикрига кўра, янги таҳрир Худо ҳақидаги тасаввурларни кўпроқ акс эттиради.
Ийд ал-Фитр Ислом байрами арафасида АҚШ Давлат департаменти Хитой ҳукуматини Шинжон Уйғур автоном ҳудудидаги лагерларда ушлаб турилган бир миллиондан ортиқ уйғур мусулмонларини озод қилиш ва уларга Рамазон ойининг охирини оилалари билан бирга кутиб олиш имкониятини беришга чақирди.
Петроград туман суди Жоме масжидига яхши қаралмагани учун муфтий Равил Панчаев бошчилигидаги "Санкт-Петербург мусулмонлари минтақавий бирлашмаси" диний ташкилотини 100 рубл жаримага тортди. Бу ҳақида Санкт-Петербург судларининг қўшма матбуот хизматида хабар қилинди.
Қирғизистоннинг Орок қишлоғида ҳайит намозидан кейин оммавий тартибсизликлар пайтида 15 та уй зарар кўрди. Бу ҳақда "РИА Новости" ахборот агентлиги хабар берди. Чуй вилояти ИИББ матбуот котиби вакили Назира Имангазиева уйларнинг ойналари синдириб ташланганини айтди. Бундан ташқари, тартибсизликлар иштирокчилари битта сомонхонага ўт қўйишди. Милиция ходимлари 25-30 нафар қирғин қатнашчиларини қўлга олишди.
Аллоҳ таолодан намозларимизда доимо: “Бизни тўғри йўлга бошлагин”, деб сўраймиз. Аммо, шундай бўлса ҳам нега биз ўзимизда ҳеч қандай ўзгаришларни сезмаймиз? Умуман олганда биздаги ўзгаришлар янги воқеликларга ўрганганимиздан дарак беради, яъни бошқаларга қарам бўлиб, уларга кўр-кўрона тақлид қилишдан эркин фикр юритишга ўрганганимиздир. Бу бизнинг ўз табиатига кўра доимо ўзгарувчан бўлган ҳаётга табиий жавобимиздир. Дин эса ўз моҳиятига кўра ўзгармас ҳисобланади.
Россия президенти Владимир Путин болаларга Муқаддас китобларни ўқишни тавсия қилди. Россия етакчисининг ҳисоблашича, бу уларга фойда келтиради, чунки дунёдаги барча динлар инсонпарварлик тамойилларига асосланади. «Библияни ўқишсин, нима бўлганда ҳам бу уларга фойда келтиради, Тавротни ўқишсин, Қуръон ўқишсин.
1992 йил 6 декабрда – Ҳиндистоннинг шимолида, Уттар-Прадеш штати Айодхя шаҳрида жойлашган ўрта асрларга оид масжид минглаб ҳинд миллатчилари томонидан бузиб ташланди. Ҳиндистонда ва хориждаги кўплаб одамлар учун 16-асрда қурилган бу диний иншоотнинг бузилиши ўтакетган жаҳолатпарастлик ва нодонлик ҳолати эмас, балки мамлакатнинг замонавий тарихидаги илгари мустаҳкам ҳисобланган ва турли диний жамоаларнинг бирга тинч-тотув яшашини таъминлайдиган «секуляризм» сиёсатининг асосларини бузган муҳим босқич бўлган.
«Буддавий Бин Ладен» Мянмада қидирилмоқда. Мамлакат суди Ашина Виратхуни ҳибсга олишга ордер берди. Роҳиб оддий бирмаликлар орасида мусулмонларга қарши нафрат уйғотадиган нутқлари билан машҳур. Сезиларли даражада айнан у туфайли рохижа озчилигига қарши кампания даҳшатли шакл ва миқёсда ривожланди. Унга ҳозир умрбод қамоқ жазоси хавф солмоқда, фақат мусулмонлар геноциди учун эмас.
Ўзбекистонда исроиллик рассомнинг «Қуддус нафақат шаҳар» номи остидаги кўргазма … Доналд Трамп туфайли бўлиб ўтмайди, хабар беради муаллиф Дмитрий Брикман newsru. co. il сайтига. Дмитрий Брикман ҳикоя қилиб берганидек: «Менга Трамп туфайли кўргазма билан боғлиқ муаммолар борлиги айтилди: маълум бўлишича, АҚШ етакчиси мамлакат элчихонасининг Тел-Авивдан Қуддусга кўчирилиши ҳақида эълон қилганлиги сабабли бу ердаги ҳукумат Ислом дунёси билан муаммолардан хавотирланиб, пойтахтда бу номда кўргазма ўтказишни истамади».
Бразилия полицияси терма жамоа жойлашган манзилга келиб, Неймарни сўроқ қилди ҳамда зўрлашдаги айбловлар ва унинг отаси даъво қилаётган қизнинг фотосуратини эълон қилганлиги туфайли унинг телефонини олиб қўйди. Футболчининг ўзи қатъий равишда айбсиз эканлигини айтмоқда.
Германиялик экспертлар янги лойиҳа доирасида соч тўкилишига олиб келиши мумкин бўлган касалликлар ва организм ҳолатларини санаб ўтдилар. Мутахассислар, шунингдек, тегишли аломатлар инсон организмида витаминлар этишмаслиги ҳақида гапириш мумкин, деб айтдилар.