close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистонида Салмон Авда устидан суд кечиктирилди

Саудия Арабистонида якшанба куни суд машҳур мусулмон даъватчиси ва мутафаккир Салмон Авда иши бўйича суд жараёнини декабргача кечиктириш ҳақида қарор қабул қилди, унга қўйилган айблов моддалари бўйича ўлим жазоси берилиши мумкин.
Давлат айбловчи томони 62 яшар шайх Авдага «ҳукмдорга қарши иғво ва нифоқ солганлик» учун энг олий жазога ҳукм қилишни сўрамоқда. Май ойида унинг жиноий иши бўйича махфий тинглов бўлиб ўтганди.

«5 соатлик кутишдан сўнг унинг иши шунчаки декбаргача қолдирилди, холос», - изоҳ берди мусулмон етакчисининг АҚШ яшайдиган ўғли Абдулла Авда, - хабар қилади Middle East Monitor.
Ўтган жума куни Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти шайх устидан суд фарсга айланиб кетди деб баёнот берди ва Саудия Арабистонидан уни озод этишни талаб қилди.
Авда «оғир синовларни бошдиан кечирди, жумладан, судгача ушлаб туришнинг узайтирилиши, бир кишилик камерада ойлаб ушлаб туриш, оиласи билан алоқани узиб қўйиш ва ҳ.к.», - деди Яқин Шарқ тадқиқотлари бўйича Amnesty директори Линн Маалуф.
Шайх Авданинг Twitter да 14 млн.дан ортиқ обуначиси бор. Унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ёпиб қўйилмаган, лекин охирги қайд у ҳибсга олинган 2017 йилнинг сентябрига тўғри келади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase