Россиянинг Gurkhan сайти арманларнинг узоқ йиллик қуроли – қалбакилаштиришдан фойдаланиб, жаҳон ҳамжамиятининг онгини моҳирона бошқараётгани ҳақида мақола чоп этди. Нашриёт арман диаспораси Россия ва Озарбайжон ўртасига раҳна солиш, рус халқини озар халқига қарши қилиб қўйиш мақсадида дин мавзусидан фаол фойдаланаётганини ёзади.
Дунё мусулмон олимлар иттифоқи ёзма баёнотда Озарбайжон ва Арманистонни конструктив мулоқот орқали муаммоларни ҳал қилишга чақирди: "Биз икки қўшни давлатни бир-бирининг чегараларини ҳурмат қилишга, уруш ва қон тўкилишини тўхтатишга чақирамиз".
"(...) Қирғизистондаги нотинчлик мамлакат шимоли ва жануби ўртасидаги анъанавий рақобат билан, иқтисодий инқироз ва COVID-19 оқибатлари натижасида авж олган кланлар ва ҳатто мафия гуруҳлари ўртасидаги қарама-қаршиликлар билан боғлиқ мураккаб сиёсий манзаранинг бир қисмидир.
Сешанба куни Россия ва Хитой ҳуқуқ ҳимоячилари фаоллари томонидан дунёдаги энг шафқатсиз инсон ҳуқуқлари бузувчиларидан бири сифатида таърифланганига қарамай, БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгашининг сўнгги аъзоларига айланди. Бироқ, инсон ҳуқуқлари учун курашнинг яна бир "кашшофи" - Саудия Арабистони аъзоликка аризасини амалга ошира олмади.
Чоршанба куни тунда йўқ қилинган ракеталар Озарбайжондаги тинч шаҳарларга қаратилган эди. Озарбайжон қуролли кучлари 14 октябрга ўтар кечаси Арманистон армиясининг тезкор-тактик ракета комплексларини йўқ қилди. Бу ҳақида Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.
Англиянинг "Арсенал" клуби футболчиси Месут Ўзил Озарбайжонни қўллаб-қувватлашини билдирди.
2020 йил дунёда 7 миллион киши очликдан ўлди. Бу ҳақида БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бисли маълум қилди. Қайд етилишича, очликдан ўлим даражасига коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган иқтисодий инқироз таъсир этган. Янги шароитларда очликка қарши курашиш учун тахминан 7 миллиард доллар керак бўлади.
Давлат раҳбари парламент сессиясида кворум таъминланмаганини маълум қилди. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат парламентининг Садир Жапаров бошчилигидаги янги кабинетни тайинлаш ҳақидаги қарорини ноқонуний деб эълон қилди.
Машҳур Болливуд актрисаси Сана Кхан шоу-бизнесни тарк этиш ва ўзини динга бағишлашга қарор қилди. Ўз қарори ҳақида ҳиндистонлик муслима ўзининг Инстаграмм саҳифасида эълон қилди.
"Агар якуний ҳисобда аҳолининг асосий қисми онгида утилитар сиёсат ва таслимчилик стратегияси мустаҳкам ўрин топадиган бўлса, вирусга қарши урушни ютиб бўлмайди", - деб ёзади файласуф, Испаниядаги Глобернанс демократик бошқарув институти тадқиқотчиси Серж Шампо Slate.fr саҳифаларида.
Саид Абдуллоҳ Хон (1871, Хива - 1933, Кривой Рог, Днепропетровск вилояти) - ўзбекларнинг қўнғиротлар сулоласидан бўлган ҳукмдор, рус ва совет тарихшунослигида "Хива хонлиги"деб аталган Хоразм давлатининг сўнгги хони эди. У Хоразм давлатидаги ҳарбий тўнтариш ва Асфандиёр ўлдирилишидан сўнг тахтга кўтарилган.
"Россиянинг ўзи эълон қилган таъсир соҳасида Россия ўз таъсирини йўқотмоқда. Белоруссия, Марказий Осиё ва Кавказдаги бир вақтнинг ўзида рўй берган инқирозлар Кремлни ҳайратга солиб, собиқ Совет республикаларида Россиянинг манфаатларини мустаҳкамлашга мажбур қилиб, президент Путиннинг жаҳон саҳнасида уста тактикачи сифатида обрўсига путур етказмоқда қилди", - деб ёзади The New York Times.