Арманистон томонидан босиб олинган Келбажар вилояти билан чегара зонасида жойлаштирилган баллистик ракеталар Озарбайжоннинг Ганжа, Мингячевир ва бошқа аҳоли пунктларига қаратилган эди.
Озарбайжон армияси 11 октябр куни республиканинг иккинчи йирик шаҳри Ганжа Арманистон ҳудудидан ракета ҳужумига учраб, 10 нафар тинч аҳолини ўлдирганига ўхшаш фожианинг олдини олиш бўйича профилактик чоралар кўрди.
«Тезкор-тактик ракета комплексари йўқ қилиниши қонуний ҳарбий мақсад ҳисобланади. Минтақадаги вазиятнинг кескинлашуви учун бутун масъулият Арманистоннинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти зиммасида ётади», - Озарбайжон Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Тоғли Қорабоғ борасида Арманистон-Озарбайжон тўқнашуви зонасида 10 октябрь куни пешинда ўт очишни тўхтатиш ҳақида сулҳ битими кучга кирди.
Томонлар маҳбусларни, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг жасадлари алмашиш учун гуманитар мақсадларда ўт очишни тўхтатишга келишиб олдилар.
Келишув Озарбайжон, Арманистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари иштирокида Москвада бўлиб ўтган маслаҳатлашувлардан сўнг эришилганди.
Арманистон томонининг провокацияларига жавобан 27 сентябр куни бошланган жанглар давомида Озарбайжон қуролли кучлари Арманистон босиб олган 30 та аҳоли пункти, жумладан Жабраил шаҳри ва Хадрут қишлоғини озод қилди.
Озарбайжон Арманистон қуролли кучларининг баллистик ракеталарини йўқ қилди
Чоршанба куни тунда йўқ қилинган ракеталар Озарбайжондаги тинч шаҳарларга қаратилган эди. Озарбайжон қуролли кучлари 14 октябрга ўтар кечаси Арманистон армиясининг тезкор-тактик ракета комплексларини йўқ қилди. Бу ҳақида Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди