БМТ Бош Ассамблеяси сешанба куни, инсон ҳуқуқлари қўпол бузилиши туфайли уларнинг дисквалификация қилиш учун даъватларга қарамай, Россия ва Хитойнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга аъзолик ҳақида аризасини қабул қилиш учун овоз берди.
«Сурия кампанияси» ташкилоти Россиянинг аъзолигига кескин қарши чиқди, лекин овоз бериш нтижалари унинг ҳафсаласини пир қилди.
«Дунё анча хавфли ва жуда кам хавфсиз бўлиб қолди. БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгаши мукаммал бўлмаса-да, унинг мустақил терговлари уруш жиноятчиларини жавобгарликка тортиш учун жуда муҳимдир», - деди The Syria Campaign ижрочи директори Лайла Кики.
«Энди ҳарбий жиноятчилар тергов гуруҳининг бир қисми ҳисобланади ва адолатга исталган интилишни сусайтириши, блокировка қииши ва вето қўйиши мумкин».
Унинг аъзолари Россия авиацияси зарбалари остида ҳалок бўлган «Оқ каскалар» фуқаро-қутқарув жамоаси ҳам бу қадамни қоралади.
«Россиянинг Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги ўрни – бу Сурияга нисбатан ҳақорат ва путинчи кучлар томонидан содир этилган ҳарбий жиноятлар учун жавобгарлик ва адолат борасида йўқотилган яна бир умид», - деди «Оқ каскалар» вакили Раед ал-Салех.
«Менинг жамоадошларим одамлар ҳаётини сақлаб қолиш бўйича ўз ишлари учун нишонга айланди ва Россия ҳаво ҳужумларида ўлдирилди. Бу овоз бериш бизга БМТга аъзо давлатлар улар ҳақида ёки жазосиз қолган ҳолда содир етилган уруш жиноятлари ҳақида қайғурмаслигини айтади. Жазосизлик бу ҳаракат билан бугунги кунда янада ошди".
Бу сурияликларнинг фикри, аммо сайтимиз ўқувчилари учун Россия ва Хитойнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги обрўсини тушунтиришдан маъно йўқ. Шунга қарамай, Россия Федерацияси ва Хитой 47 аъзодан иборат, ваколатлари январ ойидан бошлаб уч йиллик муддатни ташкил қиладиган Кенгашга қабул қилинган 11 мамлакат орасидан ўрин олди.
Саудия Арабистони ҳам Кенгаш таркибига киритилиши кутилган эди, бироқ у фаолларнинг, жумладан, аёллар ҳуқуқлари учун курашчи Лужаин ал-Ҳатлулнинг ар-Риёдда ҳибсга олинишидан ғазабланган инсон ҳуқуқлари гуруҳларининг кучли қаршилигидан сўнг ютқазди.
Ар-Риёд, шунингдек, 120 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган ва миллионлаб одамлар очликдан ўлиш ёқасига келиб қолган Ямандаги урушда ўйнаган асосий роли учун ҳам танқид қилинди.
Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон саудиялик журналист Жамол Хашукджи махсус хизматлар томонидан ўлдирилишига алоқадор бўлиб, бу ОАВ ходимлари ва сўз эркинилиги ҳимоячиларининг салби реакциясига сабаб бўлди.
Human Rights Watch овоз бериш олдидан БМТдан Россия, Хитой ва Саудия Арабистони аризаларини рад қилишни яиниб сўраган гуруҳлар каторига киради.
«БМТга аъзо-давлатлар Хитой ва Саудия Арабистони – дунёдаги энг шафкатсиз икки ҳукумат – учун БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгашида ўрин олиши учун овоз бермасликлари керак. Россиянинг Суриядаги қуролли можароларда кўп сонли ҳарбий жиноятлари уни яна бир муаммоли номзодга айлантиради», - деб ёзди Твиттерда HRW ижрочи директори Кеннет Рот.
БМТда инсон ҳуқуқлари билан Россия ва Хитой шуғулланади
Сешанба куни Россия ва Хитой ҳуқуқ ҳимоячилари фаоллари томонидан дунёдаги энг шафқатсиз инсон ҳуқуқлари бузувчиларидан бири сифатида таърифланганига қарамай, БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгашининг сўнгги аъзоларига айланди. Бироқ, инсон ҳуқуқлари учун курашнинг яна бир "кашшофи" - Саудия Арабистони аъзоликка аризасини амалга ошира олмади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди