Исломда "ҳижрат” масаласи
Мусулмонлар аввалига Ҳабашистонга, кейинчалик Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларида Маккадан Мадинага ҳижрат қилганлари маълумдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳижрати
Саҳиҳ ҳадислар тўпламларида ва сийрат уламоларининг ривоятларида келганки, Абу Бакр розияллоҳу анҳу мусулмонларнинг Мадинага кетма-кет ҳижрат қилаётганларини кўриб, Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассаломдан ҳижрат қилишга изн сўраганида, у зот: "Бир оз кута туринг. Мен ўзимга (ҳижрат қилишга) изн берилишини умид қилиб турибман", дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу деди: "Ота-онам Сизга фидо бўлсин, Сиз шуни истайсизми?" У зот: "Ҳа", дедилар.
Ат-такфир вал-ҳижра
Ат-такфир вал-ҳижра(Ат-такфир вал-ҳижра - [араб. - куфрда айблаш ва ҳижрат].): 1971 йилда Шукрий Мустафо (1942-1978) томонидан Мисрда ташкил топган бу оқимнинг асосий ғояси бутун бир жамоаларни, ҳатто давлатларни имонсизликда (исломдан қайтишда) қоралашдан иборат бўлиб, шу асосда бу давлатларга зулм, куч ишлатиш маъқулланган. Шукрий Мустафо ва унинг сафдошлари Миср жамияти ислом қарашларига тўғри келмаслиги ва бундай давлатдан кетиш керак деган хулосага келганлар. Бу хулосадан кейин 1973 йилда «такфирчилар» Мисрнинг кам аҳолили тоғолди ҳудудига кўчиб кетганлар.
Расулуллоҳ саҳобаларига ҳижрат учун рухсат беришлари
Ибн Саъд ўзининг "Табақот" китобида Оиша онамиз розияллоҳу анхудан шундай ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллАллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузуридан етмиш (байъатчи байъатлашиб) қайтгач, қувондилар. Зеро, Аллоҳ таоло у зот учун ҳимоячиларни, жангчиларни ва қўллаб-қувватловчиларни ҳозирлади.
Исломдаги биринчи ҳижрат
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга етаётган озор-азиятлар тобора кучайиб бораётганини, шу билан бирга уларни ҳимоя қилиш имкони тобора камайиб бораётганини кўргач, шундай дедилар: "Токи Оллоҳ таоло аҳволни енгиллаштиргунча Ҳабаш заминига борсангиз яхши бўларди. У ерда бир (адолатли) подшоҳ бор, унинг (салтанатида) ҳеч кимга зулм қилинмайди. У чинакам (яхши) ердир".
Мусулмон бўлмаган мамлакатларга ҳижрат учун тўлов
Шайх Али ал-Умарий ҳикоя қилади: «Бир куни менинг олдимга мусулмон бўлмаган мамлакатда яшаган бир одам келди ва, менга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, «Сиздан таҳсил олсам бўладими?» деб сўради.
Мен ундан: “Аввал нима ўргангансан?” деб сўрадим.
Ажнабий давлатнинг, американингми, овропонингми фуқаролигини олишнинг ҳукми нима?
Савол: Ажнабий давлатнинг, американингми, овропонингми фуқаролигини олишнинг ҳукми нима? Яна билдириш учун айтиб қўямизки, ушбу фуқароликларни қабул қилганлар ёки қабул қилиш ниятида юрганлар ўзлари таъкидлаб айтишларича, буни улар мажбур бўлганлари, ўзларининг асл юртларида қамалиб, таҳдидга қолганлари, молу-мулклари мусодара бўлгани ва шунга ўхшаган таъзйиқларни кўрганларидан қилишга мажбур бўлганлар.