У жавоб берди: “Аҳамдилуллаҳ, бир неча йил олдин исломни қабул қилдим. Шу вақт ичида бутун Қуръонни ёд олиб, араб тилини ўргандим ва энди шариат илмларини ўрганмоқчиман ”.
Мен унинг ҳурмат кўрсатиши ва тиришқоқлигидан ҳайрон бўлдим ва у билан машғулотнинг баъзи тафсилотларини муҳокама қилишга рози бўлдим. Биз энди хайрлашмоқчи бўлганимизда, мен унинг исми-шарифини ёзиб олиш учун ўзини танитишни сўрадим. Жавобни эшитгач, ҳайрон қолдим, чунки бу бизнинг мамлакатада кенг тарқалган араб фамилияси эди.
Мен савол бердим: “Ажабо, Исломга кирганингиздан кейин шу номни олдингми?”.
У жавоб берди: “Асло йўқ, менинг аждодларим сизнинг мамлакатингиздан. Шунчаки менинг бобом биз ҳозирда яшаётган мамлакатга кўчиб борганига анча бўлган”.
Мен дедим: “Лекин сен менга исломни янги қабул қилганингни айтдинг. Эҳтимол, сен исломга энди амал қилишни бошлаганингни айтгандирсан?”.
У жавоб берди: “Йўқ, оиламизнинг иккинчи авлод вакиллари бўлган кўплаб қариндошларимиз ўзга юртда исломни тарк этдилар. Учинчи авлод вакилларидан эса ўзимдан бошқа мусулмон бўлган бирон кишини билмайман”».
Афсусланарлиси шундаки, кўчиб кетган одамлар ўз фарзандларининг келажагини ўйлайди, лекин, одатда, бундай оилаларда кўчиб кетишнинг натижаси болалар ва набираларнинг диндан ажралиб қолишидир.
Кўчиб кетишга қарор қилганлар васийлигидаги одамларга нисбатан қўшимча ҳаракатлар қилиши керак, шунда эҳтимол, Аллоҳ Таоло уларни ўзга юртда ҳам сақлайди.
Мусулмон бўлмаган мамлакатларга ҳижрат учун тўлов
Шайх Али ал-Умарий ҳикоя қилади: «Бир куни менинг олдимга мусулмон бўлмаган мамлакатда яшаган бир одам келди ва, менга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, «Сиздан таҳсил олсам бўладими?» деб сўради.
Мен ундан: “Аввал нима ўргангансан?” деб сўрадим.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси