Қозоғистон аҳолиси 20 миллионга яқинлашди
Қозоғистон Республикаси аҳолиси 2023 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 19 967 964 киши бўлиб, улардан 12 387 957 нафари шаҳар аҳолиси, 7 580 007 нафари қишлоқ аҳолисидир. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.
Қозоқча бетарафлик: Россия Осиёдаги иттифоқчиларини қандай йўқотмоқда
Қозоғистон Россияга қарамасдан, Хитой ва Ғарб билан алоқаларни чуқурлаштирмоқда
Украина фронтида 36 дан ортиқ қозоқ вафот этди
Россиялик қозоқларнинг чатларида бугун Украинадаги махсус операция пайтида вафот этган, Россия Федерацияси Қуролли Кучларида хизмат қилган миллатдошлари иштирокидаги видео суҳбат тарқатилди. Булар Россияда Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларда туғилиб ўсган ва касб сифатида Россия Федерацияси Қуролли Кучларида хизмат қилишни танлаган этник қозоқлар, Россия Федерацияси фуқаролари. Турли ҳисоб-китобларга кўра, Россияда 800 мингдан 1 миллионгача қозоқ яшайди.
Қозоқ депутатлари сталин давридаги очарчиликнинг геноцид деб тан олинишини талаб қилишмоқда
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига ашаршылыкни (катта очарчилик) қозоқ халқининг геноцид қилиниши сифатида халқаро миқёсда тан олиш бўйича ишларни бошлаш топширилди. Бу ҳақда "Ақ жол" партиясидан бўлган парламентнинг қуйи палатаси депутатлари маълум қилди, дея хабар беради Фергана.
Салафийлар қозоқ спортчиларини спорт руҳидан маҳрум қилишмоқда
«Токи спорт соҳасини салафийлик мафкурасидан тозаламагунимизча, биз муваффақиятга эриша олмаймиз. Бугунги кунда кураш, бокс, миллий ўйинлар ва бошқа спорт турлари ваҳҳобийларнинг қўлида», - деди шоир ва санъатшунос Ерлан Толеутай.
Хитойда қозоқ миллатига мансуб 30 нафар одам миллий қўшиқлар учун ҳибсга олинди
Ижтимоий тармоқларда қозоқ тилидаги қўшиқ тарқатган эркаклардан бири 15 йилга озодликдан муҳрум қилинди.Шинжонда миллий қўшиқлар учун қозоқларнинг ҳибсга олиниши, мактабларда рус адабиётининг жаҳон адабиёти билан алмаштирилиши, «бата беру» бўйича чемпионнинг маъқуллаши ва қўшиқчиларнинг амалдорлар маслаҳатчиси этиб тайинланиши – қозоқ матбуоти ва унинг ўқувчиларини айнан шундай мавзулар ҳаяжонга солмоқда, хабар беради Total.kz.
Қозоқ эркаклари репродуктив кучини йўқотмоқда
Қозоғистонда ҳар бешинчи эр-хотин жуфтлиги эркак генетик материалининг ёмонлашуви, бошқача айтганда, сперма сифати туфайли бепуштлик муаммосига дуч келмоқда. Агар вазиятни ўзгартиришнинг имкони бўлмаса, мамлакатга демографик инқироз таҳдид солмоқда, дея ишончи комил бўлмоқда репродуктив соҳада мутахассис, аёллар ва оила-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия аъзоси Салтанат Байкошкарова.
Туркийларни қириш
1944 йил ВКП(б) МҚ қарори билан туркий халқлар тарихини ўрганиш тақиқлаб қўйилди. 50 йил давомида биздан тарихимизни олиб қўйиб, бизни «ёзувга эга бўлмаганлар», «саводсиз», «қоралар» деб аташди. Олтин Ўрда улар учун «қулай» бўлган мўғулларга тегишли деб ёзилди (аслида эса бу туркийларнинг давлати эди), Турк Ҳоқонлиги, Хазар Ҳоқонлиги, Авар Ҳоқонлиги, Печенег Ҳоқонлиги, Хунн Ҳоқонлиги, Темур, Бобур ва Қорахонийлар салтанатлари умуман «эсдан чиқарилди».
31 май – Қозоғистонда сиёсий қатағонлар қурбонларини хотирлаш куни
Бу қатағонлар мажбурий равишда коллективлаштириш ва халқни талаш натижасида узоқ вақт давом этган очарчилик билан ҳам боғлиқ. Мамлакат президентининг 1997 йил 5 апрелда қабул қилинган фармонига мувофиқ, Қозоғистонда сиёсий қатағонлар қурбонларини хотирлаш Куни ҳар йили 31 май куни нишонланади. Тарихчиларнинг манбаларига кўра, жами 1937-1938 йиллар совет Қозоғистонида 118 минг киши суд қилинган. Шундан 25 минг киши отиб ташланган.