close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозоқ депутатлари сталин давридаги очарчиликнинг геноцид деб тан олинишини талаб қилишмоқда

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига ашаршылыкни (катта очарчилик) қозоқ халқининг геноцид қилиниши сифатида халқаро миқёсда тан олиш бўйича ишларни бошлаш топширилди. Бу ҳақда "Ақ жол" партиясидан бўлган парламентнинг қуйи палатаси депутатлари маълум қилди, дея хабар беради Фергана.

Уларнинг сўзларига кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ЕХҲТ, АҚШ Конгресси, Европа Парламенти ва бошқа ташкилотлар очарчиликни "болшевикларнинг тоталитар ҳокимияти томонидан ташкиллаштирилган" геноцид деб эълон қилишлари керак.
"Таққослаш учун, Украинада жаҳон ҳамжамияти тан олган очарчилик 3 миллион 900 минг кишининг ҳаётига зомин бўлди. Украина тадқиқотчиларининг сўнгги нашрларига кўра, улар Қозоғистондаги очарчилик қурбонлари 4 миллиондан ошди, халқимиз эса 70 фоиз йўқотди" - Берик Дюсембинов депутатлик сўрови билан Бош вазир ўринбосари Эрали Тугжановга мурожаат қилди.
Депутат таъкидлаганидек, "уларнинг ўлими аслида қандай бўлганини англамагунимизча, бегуноҳ қийноққа солинган одамлар олдидаги бурчимиз ҳалигача бажарилмаган бўлади". Дюсембинов, шунингдек, декоммунизация қилишни Қозоғистон давлат сиёсатининг бир қисмига айлантиришни таклиф қилди. У буни сўнгги йилларда бир қатор шахслар "сталинизмни мифологизация қилиш ва тарғиб қилишга" уринаётганлиги билан изоҳлади.
“Фақат ХХ асрнинг 30-йиллари очарчилик ва қатағон воқеаларини тўлиқ англаб этган ҳолда, биз биринчи президент Нурсултон Назарбоев томонидан 1993 йилда бошланган ушбу фожиа қурбонлари реабилитацияси бўйича ишларни якунлай оламиз”, - дея хулоса қилди у.
Ашаршылык - бу 30-йиллардаги Қозоғистон очарчиликидир. Тадқиқотчилар ҳали ҳам ўша воқеалар натижасида қанча одам нобуд бўлганлиги тўғрисида бир фикрга кела олишмади. Ғарб олимларининг аксарияти 1,5 миллион киши деб кўрсатади (уларнинг аксарияти қозоқлардир). Демограф Сергей Мақсудов 1,45 миллион этник қозоқ ва 100 минг бошқа миллат вакилларини кўрсатади. Баъзи қозоғистонлик олимлар энг юқори рақамларни келтиришади, уларнинг энг кўпи - 2,5 миллион.
Май ойи охирида Президент Қосим-Жомарт Токаев сиёсий қатағон қурбонлари реабилитацияси бўйича давлат комиссиясини тузишни буюрди. У бунинг "тарихий адолатни тиклаш бўйича ишларни якунлаш" учун зарурлигини таъкидлади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase