Хитойда қозоқ миллатига мансуб 30 нафар одам миллий қўшиқлар учун ҳибсга олинди
ХХР Шинжон-Уйғур автоном райионида 30 нафар этник қозоқ ҳибсга олиниб, улардан бир киши 15 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди, хабар қилади «Жас Алаш» газетаси.
Полиция уларни Или-Қозоқ автоном округида ижтимоий тармоқларда қозоқ тилидаги ашулаларни тарқатганлиги учун ҳибсга олди. Бу 2019 йилнинг июль-август ойларида рўй берди.
Нурбек исмли йигитнинг айтишича, улар қозоқ тилида кушиқ тинглаганлиги учун ҳисбга олинган.
«Улар хорижий видеофильмлар тарқатганликда айбланишди. Суд жараёни ҳақида уларнинг яқинларига суд бўлиб ўтганидан кейин хабар қилинди», - деди у Radio Free Asia га берилган интервьюда.
Хитойда қозоқ миллатига мансуб 30 нафар одам миллий қўшиқлар учун ҳибсга олинди
Ижтимоий тармоқларда қозоқ тилидаги қўшиқ тарқатган эркаклардан бири 15 йилга озодликдан муҳрум қилинди.Шинжонда миллий қўшиқлар учун қозоқларнинг ҳибсга олиниши, мактабларда рус адабиётининг жаҳон адабиёти билан алмаштирилиши, «бата беру» бўйича чемпионнинг маъқуллаши ва қўшиқчиларнинг амалдорлар маслаҳатчиси этиб тайинланиши – қозоқ матбуоти ва унинг ўқувчиларини айнан шундай мавзулар ҳаяжонга солмоқда, хабар беради Total.kz.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш