close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозоқ эркаклари репродуктив кучини йўқотмоқда

Қозоғистонда ҳар бешинчи эр-хотин жуфтлиги эркак генетик материалининг ёмонлашуви, бошқача айтганда, сперма сифати туфайли бепуштлик муаммосига дуч келмоқда. Агар вазиятни ўзгартиришнинг имкони бўлмаса, мамлакатга демографик инқироз таҳдид солмоқда, дея ишончи комил бўлмоқда репродуктив соҳада мутахассис, аёллар ва оила-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия аъзоси Салтанат Байкошкарова.

Унинг сўзларига кўра, асосий сабаб экологиянинг ёмонлашуви ва нотўғри овқатланиш ҳисобланади.
"Мен бу соҳада 31 йилдан бери ишлаяпман," - дейди Байкошкарова. – Бу 30 йил давомида сперма - эркаклар генетик материали сифати - бутун дунёда ва Қозоғистонда ҳам 3-3,5 марта камайди. Ҳалокатли пасайиш давом этмоқда. Агар биз тоза табиий муҳит учун курашмасак, бундан 30-40 йил олдин бўлган аввалги шароитларга иложи борича яқинроқ бўлмасак, бепуштлик муаммоси ва соғлом болаларнинг туғилиши борган сари ёмонлашади", - деган Байкошкарованинг сўзларини келтиради Astanatv.kz.
Демография учун яна бир салбий омил - бу Қозоғистон мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилга келиб демографик кўрсаткичнинг 2 марта пасайишига олиб келадиган мегаполиснинг иқтисодий ўсиши билан боғлиқ урбанизация ҳисобланади. Шаҳарларда аёллар карьерага интилмоқда, оилага эса қолдиқ асосда эътибор бериляпти. Бундан ташқари, шаҳар шароитида болаларни сақлаш ва тарбиялаш катта харажатларни талаб қилади, бу ҳам кўп болалиликка хизмат қилмайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase