close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
21.05.2021 07:59

Тожикистонда таровиҳ намози вақтида ибодатхона биносида жанжал чиққанидан кейин йирик масжидлардан бирининг имоми ишдан бўшатилди. Рамазон кунларининг бирида Душанбе чеккасидаги Ҳазратий Муҳаммад масжидига келган одамлар таровиҳни Имом Жамолиддин Нематзода емас, балки унинг ўғли Азаматулло ўтказганидан ғазабланди, дея хабар бермоқда IslamNews.

20.05.2021 11:04

Британиянинг The Guardian нашри хабар қилишича, Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати ҳукумати олий инстанция судининг қарорига бўйсунмади ва бир неча асрлар олдин қурилган тарихий масжидни бузиб ташлади, деб хабар қилади IslamNews.

30.04.2021 22:44

Хитойнинг Шинжон Уйғур Мухтор вилояти ҳокимияти масжиднинг меҳмонхонага айлантирилишига ҳисса қўшди. Ғулжа шаҳридаги ҳукуматга қарашли масжид биноси сайёҳлар учун меҳмонхонага айлантирган хитойлик бизнесменга ижарага берилди.

27.04.2021 05:13

Амир қурдирган масжид

Мақола жойлаштирилган бўлим: Маданият

Санкт Петербургдаги масжид мусулмонларни ҳам, бошқа дин вакилларини ҳам худди оҳанрабо каби ўзига тортаверади. Унинг қирқ саккиз метрли икки кўркам минораси осмон билан бўйлашади.

25.04.2021 22:09

Янги жамият асослари

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Мадинага ҳижрат қилишлари Ер юзида илк Ислом диёри пайдо бўлишидан дарак берарди. Шунинг учун у зоти бобаракот Мадинайи мунавварага бориб амалга оширган биринчи ишлари ана шу давлатнинг асосий тамал тошини-пойдеворини барпо қилиш бўлди. У пойдевор қуйидаги уч амалда ўз аксини топган:

15.04.2021 21:05

Индонезияда ўзбек меъморлик услубида қурилган биринчи масжид очилди. У "Имом ал-Бухорий" деб номланади, хабар қилади Podrobno.uz. Мусулмонлар учун Муқаддас Рамазон ойи арафасида, жорий йилнинг 9 апрель куни Индонезиянинг Чианжур шаҳрида мусулмонлар учун ажйиб бир ибодатхона очилди.

27.03.2021 17:11

Саудия Арабистони ҳукумати маълум қилишича, Рамазон ойи давомида Мадинадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидида таровеҳ намозлари ўқилади.

05.02.2021 08:21

Буюк Британияда масжидларидан бири коронавирус пандемияси оқибатида ўз жамоасининг ярмидан маҳрум бўлди. Ланкаширдаги Нельсон шаҳри Гаусия масжиди имоми қори Халид Маҳмуд қандай қилиб хавфли вирус масжид раҳбарияти ходимларининг умрига зомин бўлгани ҳақида гапириб берди.

26.01.2021 19:13

Афғонистоннинг марказий қисмида Жабал Сараж тумани масжиди имоми ўлдирилди. У қуролланган номаълум кишилар гуруҳи ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Pajhwok агентлигининг хабар қилишича, ҳужум намоздан кейиноқ уюштирилган. Имом Маулави Абдул Ракиб қурбон бўлди, бошқа ҳалок бўлганлар ҳақида маълум қилинмади.

21.01.2021 23:09

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдодни қоронғироқ пайтда ўқир эдилар. Бас, мўминларнинг аёллари қоронғида танилмай қайтиб кетар эдилар». (Бухорий, Муслим)

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase