close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Имом масжидга келганлар билан муштлашувдан кейин лавозимидан айрилди

Тожикистонда таровиҳ намози вақтида ибодатхона биносида жанжал чиққанидан кейин йирик масжидлардан бирининг имоми ишдан бўшатилди. Рамазон кунларининг бирида Душанбе чеккасидаги Ҳазратий Муҳаммад масжидига келган одамлар таровиҳни Имом Жамолиддин Нематзода емас, балки унинг ўғли Азаматулло ўтказганидан ғазабланди, дея хабар бермоқда IslamNews.

Уларнинг шикоятидан сўнг Дарёобод аҳоли пунктида жойлашган масжидда жанжал кўтарилди. Имом Нематзода таровеҳ борасида норозилик билдирганлардан бирининг олдига қўлида микрофон билан келди ва унинг ёқсидан тутди. У эса имомнинг бундай қилишга, яъни кийимидан тутишга ҳақи йўқлигини айтди.
«Сиз бу масжидда бошқа ҳеч қачон намоз ўқимайсиз! Мен уни ёпаман! Ўзингиздан уялишингиз керак!» - деб қичқирарди дин арбоби, масжидга кеганларни "салафийлар" деб атаб ва уларни ҳақоратлаб.
Нематзода норозиларни масжиддан судраб чиқишга, бошқа қавмдагилар эса ғазабдан қутурган ҳазратни тинчлантиришга уриндилар. – «Илтимос, бундай қилманг, бу одобдан эмас, ахир сиз имомсиз». Ижтимоий тармоқларда воқеа видеоси пайдо бўлганидан сўнг Имом Нематзода ҳам, бошқа бир масжидда ишлаган ўғли каби ишдан бўшатилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase