close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидида Рамазон ойида таровеҳ намозларига рухсат берилди

Саудия Арабистони ҳукумати маълум қилишича, Рамазон ойи давомида Мадинадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидида таровеҳ намозлари ўқилади.

«Таровеҳ намозлари муқаддас Рамазон ойи давомида барча фарз ибодатлар билан биргаликда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидида адо этилади», - деди икки муқаддас масжид ишлари бўйича бошқарма бошлиғи, шайх Абдурраҳмон Ас-Судаис.
Масжидга бир вақтнинг ўзида 60 минг киши сиғади, деди Ас-Судаис.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидида ташриф буюрувчилар кўплиги ва мўминлар ҳаракати қизғин эканлиги сабабли ҳукумат махсус чоралар кўради. Мўминлар «Хассаваат ҳудуди»да, қўшимча бинолар, томлар ва майдонларда ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда ибодат қиладилар.
Саудия Арабистони ҳукуматига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиди таровеҳ намозидан ярим соат кейин ёпилади. Масжид ўз эшикларини бомдод намозидан икки соат олдин очади.
Дастлабки маълумотларга кўра, масжид Рамазон ойининг дастлабки ўн кунлигида туну-кун очиқ бўлади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase