Уттар-Прадеш штати Барабанка округида бундан бир неча аср олдин қурилган Ғариб Наваз ал-Маруф масжиди душанба куни маҳаллий маъмурият томонидан бузиб ташланди. Полиция ҳимояси остида бўлган бульдозерлар бинони вайрон қилди, бино қолдиқлари эса яқин атрофдан оқибат ўтадиган дарёга ташлаб юборилди. Масжид атрофи фуқаролар норозиликларига йўл қўймаслик учун куч ишлатар тизимлар томонидан қуршаб олинганди.
Бинони бузиш пайтида амалдорлар масжид тегишли ҳужжатларга эга эмаслигини баҳонf қилдилар. Масжид имоми Абдул Мустафанинг айтишича, у ҳукумат вакиллари ва судга масжиднинг маҳаллий электр тармоғига улангани ҳақида ҳақида ҳужжатларни узоқ 1959 йилдаёқ тақдим этган, шунингдек, ушбу ибодатхонанинг қонуний асосларда фаолият юритиш тарихини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим этилган.
«Минглаб одамлар бу ерга беш маҳал намоз ўқиш учун ҳар куни келарди», – шикоят қилади имом.
Бироқ, олий инстанция суди 24 апрелда эпидемиологик вазият туфайли каида май ойининг охиригача штатда ҳар қандай бинолар бузилишини тақиқлайдиган қарорига қарамасдан, масжидни бузиб ташлади.
Суд қарорига қарамасдан, ҳукумат мусулмонларнинг тарихий масжидни бузиб ташлади
Британиянинг The Guardian нашри хабар қилишича, Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати ҳукумати олий инстанция судининг қарорига бўйсунмади ва бир неча асрлар олдин қурилган тарихий масжидни бузиб ташлади, деб хабар қилади IslamNews.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди