Ушбу дин голиб бўлди. Чунки у ўзи тарқаладиган ҳақдир. Ҳақиқат тил билан бўлсин ёки қилич билан ёхуд бошқа нарса билан тарқалиши ҳийин эмас. Чунки ҳақиқатларнинг ҳукмронлиги ҳар бир ерда соя солиши лозим.
Албатта, Ислом табиат ҳукми ва унинг энг адолатлиси. Ҳаҳиҳат ҳеч қачон мағлуб бўлмайди. Чунки унинг томирлари чуқур бўлади.
“Бас, кўпик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур. Одамларга фойдали бўлган нарса эса Ерда қолур” (Раъд сураси, 17-оят).
Абдулмуътий Исмоил Убоданинг
"Пайғамбарлар тарихи"китобидан