close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Абдулмалик ибн Марвон

Абдулмалик ибн Марвон ибн ал-Ҳакам ибн Абул Ос ибн Умайя ибн Абдушшамс ибн Абдум Маноф ибн Қусой ибн Килоб, Абул Валид. 26 йил туғилган. Ибн Зубайр халифа бўлиб турган пайтда у отаси олган ваъда бўйича байъат олди. (Отаси тириклигида одамлардан унга байъат беришга ваъда олган). Шундай экан, унинг халифа бўлиши тўғри эмас. Миср ва Шомни қўлида сақлаб қолди, кейин 73 (692-93)- йили Зубайрни ўлдириб, Ироқ ва унга яқин ерларда ҳам ҳукмдорлигини ўрнатди. Ана ўша кундан эътиборан унинг халифалиги тўғри ҳисобланади ва ҳокимияти тан олинади. Ана шу йили Ҳажжож Каъбани бузди ва ҳозиргидек қилиб қайта қурди.

Абдулмалик ибн Марвон ибн ал-Ҳакам ибн Абул Ос ибн Умайя ибн Абдушшамс ибн Абдум Маноф ибн Қусой ибн Килоб, Абул Валид. 26 йил туғилган. Ибн Зубайр халифа бўлиб турган пайтда у отаси олган ваъда бўйича байъат олди. (Отаси тириклигида одамлардан унга байъат беришга ваъда олган). Шундай экан, унинг халифа бўлиши тўғри эмас. Миср ва Шомни қўлида сақлаб қолди, кейин 73 (692-93)- йили Зубайрни ўлдириб, Ироқ ва унга яқин ерларда ҳам ҳукмдорлигини ўрнатди. Ана ўша кундан эътиборан унинг халифалиги тўғри ҳисобланади ва ҳокимияти тан олинади. Ана шу йили Ҳажжож Каъбани бузди ва ҳозиргидек қилиб қайта қурди.
Суиқасд уюштириб заҳарли найза билан Ибн Умарни жароҳатлайди. Ибн Умар шу олган жароҳатидан соғаймай қазо қилади.
74 йили Ҳажжож Мадинага бостириб кириб аҳолисига қаттиқ озор берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Анас, Жобир ибн Абдуллоҳ, Сахд ибн Саъд Соидий каби саҳобаларини беҳурмат қилди. Уларни хорлаб бўйинларига, қўлларига, тамға босди. Инно лиллоҳи ва инно илайҳи рожиъун.
75 йили халифа Абдулмалик одамларга ҳажбоши бўлиб борди. Ҳажжожни амир қилиб, Ироққа жўнатди.
77йили Ҳарқала фатҳ қилинди. Абдулазиз ибн Марвон Миср жомесини бузиб уни тўрт тарафидан кенгайтирди.
82йили Масисадаги Санон қалъаси фатҳ қилинди ва Ар-манистон ва Мағрибдаги Санҳожа ғазотлари бўлди.
83йили Ҳажжож Восит шаҳрини қурди.
84йили Масиса ва Мағрибдаги баъзи водийлар фатҳ қилинди.
85(704) йили Ардабил ва Барзаъа шаҳарлари қурилди. Уларни Абдулазиз ибн Ҳотам ибн Нўъмон Боҳилий қурди.
86йили Булоқ ва Аҳрам қалъалари фатҳ этилди ва шу йили “қизлар вабоси” тарқалди. У аёллар ўртасида бошлангани учун шундай ном олди. Ўша йили шаввол ойида халифа Абдулмалик вафот этди, ундан ўн етти ўғил қолди.
Аҳмад ибн Абдуллоҳ Ажалий (ҳадисшунос, 875 йилда вафот этган. Тараблус, Ливия) деди: “Абдулмаликолтиойликтуғилган”.
Ибн Саъд деди: “У халифа бўлишидан олдин Мадинада турганда обид, зоҳид, носик (ҳаж умра қилувчи) бўлган”.
Я.х,ё1'ассоний(муҳаддис,к,ози749-750йилдавафотэтганДамашк„ Сурия) деди: “Абдулмалик ибн Марвон Умми Дардоникига кўп қатнарди. Бир куни Умми Дардо деди: “Эй амиралмўминин! Эшитишимча, сен нусук (ҳаж амаллари) ва ибодатларни қилиб, сўнг “тило” (майнинг бир тури) ичибсан?” деди. У деди: “Ҳа, шундай! Худо ҳаққи қон ҳам ичганман!”
Нофеъ (тобеин) деди: “Мадинада кўрганман, Абдулмалик ибн Марвончалик илмга тиришқоқ, фақиҳ, ибодатга берилган ва Қуръон кўп ўқийдиган йигит йўқ эди”.
Абуззанод (тобеин) деди: “Мадина фақиҳлари - Саид ибн Мусаййиб, Абдулмалик ибн Марвон, Урва ибн Зубайр ва Қубайса ибн Зуайблар бўлган”.
Ибн Умар деди: “Одамлар ўғил катта қилади, Марвон эса “ота” (Абдулмаликни) катта қилган”.
Убода ибн Нусай (қози, 736 йилда вафот этган. Иордания) айтади: “ИбнУмаргадедилар: “Сизқурайшликмўйсафидларўтиб боряпсиз, сиздан кейин билмаганларимизни кимдан сўраймиз?” У деди: “Марвоннинг бир ўғли бор, ўшандан сўрайсиз”.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг мавлоси Суҳайм деди: “Абдулмаликни ҳали ёш йигитлигида Абу Ҳурайра бу, арабларга подшоҳ бўлади деган эдилар”.
Убайда ибн Риёҳ Ғассоний деди: “Умму Дардо Абдулмаликка деди: “Сени кўрганимдан бери халифа бўлсанг керак деб ўйлар эдим.
-Нима учун?
-(Чунки) мен сенчалик сўзга нотиқ ҳамда сўзни тинглай оладиган одамни кўрмаганман”.
Шаъбий айтади: “Абдулмалик ибн Марвондан бошқа ким билан суҳбатлашмай ўзимни ундан устун эканимни сезардим. Абдулмалик эса мен қандай ҳадис ё шеър айтмай, ҳар бирига қўшимча қўшиб бера олар эди”.
Заҳабий ёзади: “Абдулмалик Усмон, Абу Ҳурайра, Абу Саид, Умму Салама, Барира, Ибн Умар ва Муовиядан ҳадис эшитган”.
Унингўзидан Урва, Холид ибн Маъдон, Ражо ибн Ҳайва, Зуҳрий, Юнус ибн Майсара, Рабиа ибн Язид, Исмоил ибн Абдуллоҳ, Ҳариз ибн Усмон ва бошқалар олганлар.
Абу Бакр ибн Абдуллоҳ Музний деди: “Юсуф исмли бир яҳудий исломга кирди. У кўп ўқиган эди. Бир куни Марвоннинг ҳовлиси олдидан ўтатуриб шундай деди: “Бу ҳовлидан Муҳаммад умматига бало чиқади”. “Қачонгача (давом этади)?” деб сўрадим. “То Хуросон тарафдан қора байроқлилар келгунича”, деди у”.
У Абдулмалик ибн Марвоннинг дўсти эди, бир куни унинг елкасини қоқиб, “Муҳаммад умматига подшо бўлганингда Аллоҳни унутма”, деди. Абдулмалик: “Нари тур, мен қаерда-ю у иш қаерда!” деди. У эса яна, “Уларнинг ишида тақволи бўл”, деди”.
Абу Бакр ибн Абдуллоҳ Музний: “Язид маккаликларга қарши лашкар ҳозирлайди. Абдулмалик: “Аузу биллоҳ, Аллоҳнинг ҳарамига-я?!” дейди. Шунда Юсуф уни елкасига қоқиб, “Сени лашкаринг бундан каттароқ бўлади”, деди”.
Яҳё Ғассонийдеди:“МуслимибнУқба(Язиднинглашкарбошиси) Мадинани олганда мен Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом масжидларига кириб Абдулмаликнинг ёнига бориб ўтирдим. Уменга: “Сен анави аскарларданмисан?” - деди. “Ҳа”, дедим мен. “Онанг йўқотгур! (Эй галварс!) Кимга қарши кетаётганингни биласанми? Ахир у ислом даврида туғилган биринчи ча-қалоқ, Набий алайҳиссалоту вассалом дўстинниг фарзанди, “икки белбоғли” аёлнинг боласи ва туғилганида Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом танглайини кўтарган одам-ку! Ўшандай одамга қарши жангга кетяпсанми? Биласанми, унинг олдига кундузи борсанг рўза, кечаси борсанг намозда кўрасан. Шундай экан, бутун ер юзи аҳолиси қўшилиб уни ўлдирсалар, Аллоҳ унинг деб, барчаларини бўлса ҳам дўзахга ташлайди”, деди у. Аммо халифалик унинг ўзига ўтганда бизни Ҳажжож билан уни қатл этишга жўнатди”.
Ибн Аби Оишадан ривоят: “Ҳукмдорлик Абдулмаликка ўтганда Мусҳаф қўлида эди. Бу сен билан сўнги мулоқотим”, деди-да уни ёпиб қўйди”.
Моликайтади: “Яҳё ибн Саидни шундай деяётганини эшитдим: “Биринчи бўлиб пешин билан аср ўртасида масжидда намоз ўқишни Абдулмалик ибн Марвон ва у билан бўлган ёш йигитлар бошлади, улар имом пешинни ўқиб бергач, ўзлари қолиб асргача намоз ўқирдилар. Саид ибн Мусаййибга биз ҳам анавиларга ўхшаб намоз ўқисакмикин деганларида, ибодат - кўп намоз, кўп рўза билан бўлмайди, ибодат Аллоҳнинг амрини тафаккур қилиш ва ҳаромларидан ҳазар қилиш билан бўлади”, деди”.
Мусъаб ибн Абдуллоҳ деди: “Исломда Абдулмалик исми биринчи бўлиб Абдулмаликка қўйилган”.
Яҳё ибн Букайр: “(имом) Моликдан эшитдим, динорларни биринчи бўлиб Абдулмалик зарб қилдирган. Унга Қуръондан ёздирган деган эди”, деди”.
Мусъаб айтади: “Дийнорларнинг бир тарафига “қул ҳуваллоҳу аҳад”ни, бошқа тарафига “лаа илаҳа иллаллоҳ”ни ёздиради ва кумушдан ҳалқа тортиб, ички қисмига “фалончи шаҳарда зарб этилган”, ташқарисига “Муҳаммадун расулуллоҳ, арсалаҳу бил ҳудо ва динил ҳақ” деб ёздиради”.
Аскарийнинг “ Ал-Авоил”ида санади билан ривоят қилинадики, Абдулмалик биринчи бўлиб қоғоз (латта қоғоз бўлса керак) варақларининг бошига “Қул ҳуваллоҳу аҳад” ва Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломни ҳамда санани зикр этган эди. Шунда Рум подшоҳидан мактуб келди. Унда: “Сизлар ўз қоғозларингизга пайғамбарингизни эслатувчи нарса ёзишни чиқарибсизлар. Бу ишни тўхтатинг, акс ҳолда, биз ҳам динорларимизга сиз ёмон кўрадиган нарсалар ёзиб юборамиз”, дейди. Абдулмаликнинг боши қотади ва бу ҳақда Холид ибн Язид ибн Муовия билан маслаҳатлашади. У айтадики, уларнинг динорларини ман эт! Одамларга Аллоҳ ва расули зикр қилинган тангаларни ўзинг зарб қилиб бер! Варақлардаги ёзувларни уларни деб ўчиртириб юборма. Шундай қилиб, у 75 (694-95) йили динорлар зарб қилдира бошлайди. Қоғозни динорга сотишган, қоғозингни олмаймиз, дейишгач, ўзлари танга зарб қила бошлашган.
Аскарий деди: “Халифалар орасида бахиллиги билан донг чиқарган ҳам у. Бахиллиги учун “тошнинг шарбати” дердилар. Оғзи бадбўйлигидан “Абуззиббон” (пашшахўр) куняси ҳам берилган. Исломда биринчи бўлиб ваъда ва ахдни бузган, халифалар олдида сўзлашни ман этган, амри маъруфни тақиқлаган шу бўлади”.
Аскарий Ибн Калбийдан ривоят қилади: “Марвон ибн Ҳақам ўғли (Абдулмалик)га Амр ибн Саид ибн Ўсни валиахд қилиб тайинлади. Абдулмалик эса уни ўлдириб, исломдаги илк хиёнатни содир этди”.
Ровийлари орасида ёлғон гапиришда айбланадиган Кудаймий ҳам бўлган бир ривоятда Ибн Журайж (табаъа тобеин) ўз отасидан ривоят қилади: “75 йили Ибн Зубайр қатл қилингандан кейин ҳажда Абдулмалик бир хутба айтиб унда шундай деди: “Мен кучсиз халифа (Усмон демоқчи) каби эмасман, айёр халифа каби (Муовия демоқчи) эмасман, ахмоқ халифа (Язид демоқчи) каби ҳам эмасман, билиб қўйинг, мендан аввалги халифалар ҳам мана бу молдан еганлар ва едирганлар. Билиб қўйинг, ниятлари тўғри бўлсин деб бу уммат иллатларини фақат қилич билан даволайман. Сизлар биздан муҳожирлар қилган ишларини талаб қилаяпсиз, аммо ўзингиз улар қилган ишни қилмаяпсиз. Шундай экан, мендан ўзингизга янаям қаттиқроқ жазоларни кутаверинг! Биз билан сизнинг ўртамизда қилич ҳукм чиқаради. Мана Амр ибн Саид қариндошликка қариндош, мавқеи ҳам ўзига яраша, у калласини бундай қилди (итоат қилмади) биз эса қиличимиз билан бундай қилдик. Билиб кўйинг, биз сизнинг ҳамма ишингизни кўтарамиз. Лекин бирорта амирга қарши сакрашингизга ёки туғ кўтаришингизга йўл қўймаймиз. Унутманг, Амр ибн Саиднинг бўйнига солинган сиртмоқўзимда турибди, Аллоҳга қасам билан айтаман, биронта инсон бундан буён мени Аллоҳцан қўрқишга даъват этса калласини узаман!”
Аскарий деди: “Девон тилини форсийдан араб тилига ўтказган Абдулмаликдур. Ва минбарда икки қўлини кўтарган ҳам удир”.
Мен дедим: ундан ўнта авоил (илк бор қилинган ишлар) содир бўлган, шундан бештаси нораводур.
Абу Шайба “ал-Мусаннаф”да санади билан, Муҳаммад ибн Сийриндан ривоят қилади: “Рўза ва қурбонлик ҳайитларида азон айтишни чиқарган Марвонзодалар бўлади: ё Абдулмалик ёки унинг бирорта ўғли”.
Абдураззоқ (Санъоний) Ибн Журайждан ривоят қилади: “Менга бир эмас, бир неча одам айтдики, Каъбага дийбож (ипак) “кийдирган” Абдулмалик ибн Марвон экан. Фақиҳлар буни эшитиб, “Тўғри қилди, Каъбага бу жуда муносибдур” дейишибди”.
Юсуф ибн Можишун (Моликнинг шогирди, фақиҳ, 828 й.в.э) деди: “Абдулмалик ҳукм чиқаришга ўтирганда орқасига қиличларни тиклаб қўйилур эди”.
Асмаий деди: “ Абдулмаликка - эй амиралмўминин, сочингизга эрта оқ тушди-я”, дедилар. Шунда у: “Ахир мен ҳар жумада одамларга ақлимни ҳавола қилсам, нега оқармасин?” - деди”.
Муҳаммад ибн Ҳарб Зиё дий деди: “ Абдулмал ик ибн Марвондан сўрадилар:
-Одамларнинг энг афзали ким?
У деди:
-Мартабаси улуғ бўла туриб камтарлик қилган, қудрати ета туриб зоҳидлик қилган, кучи етса ҳам ўч олмаган кишидур”.
Ибн Оиша деди: “Абдулмалик ўз ҳузурига келган одамларга шундай дерди: “Менга ушбу тўрт нарсадан бошқа, хоҳлаган гапингни гапиравер: ёлғон гапирма, чунки ёлғончида фикр бўлмас; сўрамаган нарсам ҳақида гапирма, чунки нимани сўраган бўлсам, демак, менга ўша керак; мени кўп мақтама, мен ўзимни сендан кўра яхши биламан ва мени халққа қайрама (гиж гижлама), чунки мен ўзим шундоқ ҳам уларга раҳмдил бўлмоққа муҳтожман”.
Мадоинийдеди:“Абдулмаликўлимияқинлашгач,шундайдеди: “Аллоҳ ҳаққи, туғилганимдан шу кунгача ҳаммол бўлганим яхши эди”. Сўнг ўғилларига Аллохдан тақвода бўлишни васият қилди, бошбошдоқлик, ихтилофлардан қайтарди ва яна деди: “Аҳил-тотув бўлинглар, урушда мард, яхшиликда намуна бўлинг, уруш ажални тезлатмайди, эзгуликнинг ажри ва ёди боқийдир, аччиқда ширин, қаттиқда юмшоқ бўлинг ва Абдулъаъло Шайбонийнинг ушбу сўзларига амал қилинг: “Тўпланган бир тўп ўқни, баджаҳл ва кучли одам синдирмоқчи бўлса, синдираолмайди маҳкам бўлгани учун, борди-ю сочилиб кетса, синиш ва ҳам ожизлик -тарқоқларгадир”.
Эй Валид, сенга қолдираётган нарсаларимда Аллоҳцан қўрқиб иш тут! Ҳажжожни асра, уни ҳурмат қил, чунки сизларга (масжиддаги) минбарларни у олиб берди. У душманларингга қарши сенинг қиличинг ва ҳам қўлингдир! Эй Валид, шунинг учун у ҳакда ҳеч кимни сўзига қулоқ солма, у сенга эмас, сен унга кўпроқ муҳтожсан, ўлимимдан сўнг одамлардан байъатларини ол, ким шунда бошини бундай қилса, сен қиличинг билан бундай қил!”
Бошқаси бундай ривоят қилади: “Ўлим тўшагида ётган Абдулмаликнинг олдига ўғли Валид кирганда шундай деган: “Кўплаб касални кўргани келганлар, ўляптими йўқми шуни билгани келадилар”. Валид йиғлади. Буни кўриб Абдулмалик: “Бу нимаси, умматнинг йиғисими?! Мен ўлгач, енгни шимариб, белни маҳкам боғла, арслон терисини устингга ёп, шамширинг елкангда турсин, душманлигини яширмаганларни калласини уз, ичида сақлаганлар ўзи ўлади”, дедилар”.
Мен дедим: Абдулмаликнинг Ҳажжож ва уни мусулмонлар ҳамда саҳобалар, Аллоҳ рози бўлгурлар, устидан ҳукмдор қилиб қўйганидан бошқа ёмонлиги бўлмаган тақдирда ҳам унга Аллоҳ раҳм қилмасин, Аллоҳ уни кечирмасин! Ахир Ҳажжож уларни ўлдириб, уриб, сўкиб, қамаб ҳақоратлади, хўрлади, бошқаларни айтмаганда ҳам саҳобалардан, катта-катта тобеъинлардан бе-ҳисобини ўлдириб юборди. Анас ва бошқа саҳобаларнинг бўйинларига хорлаш учун тамғалар бостирди.
Абдулмаликнинг шеърларидан (маъноси): “Умримга қасам, кўз очиб юмганчалик яшадим, дунё менга оғир машаққатлар эвазига бўйсунди, мени хурсанд этган нарсалар, қачонлардир ўтиб кетган бир лаҳзадек бўлиб қолди, эҳ қани эди подшоҳликка меҳр қўймаган, ўйин-кулги кайфу сафога берилмаган бўлганимда, эски иккита кийими билан қоронғу қабргача, зўрға яшаб ўтган кишидай бўлсам эди”.
Ибн Асокир “Тарих”да Иброҳим ибн Адидан ривоят қилади: “Убайдуллоҳ ибн Зиёдни ўлдирилиши, Ҳижозда Ҳубайш ибн Дулжанинг ўлдирилиши, Рум подшоҳи билан тузилган ахднинг бузилиши ва Амр ибн Саиднинг Дамашққа ҳужуми, шу тўрт воқеа бир кечада рўй берганда Абдулмалик ибн Марвоннинг юзида, ўзини тутишида ҳеч қандай ўзгариш кўрмадим”.
Ибн Асокир Асмаийдан ривоят қилди: “Тўрт киши на ҳазил ва на чин сўзда адашган эмас: Шаъбий, Абдулмалик ибн Марвон, Ҳажжож ибн Юсуф ва Ибн Қирайя (араб нотиқларидан, Ҳажжож тарафдидан ўлдирилган)”.
“Таюрийёт”да Силафий санади билан келтиради: “Бир аёл Абдулмаликка деди: “Эй амиралмўминин!
Абдулмалик:
-Нима дейсан? - деди.
-Акам вафот этиб 600 динор мерос қолган эди. Ана шундан менга бир динор бериб, сенинг ҳаққинг шу, деб жўнатиб юборишди, - деди.
Абдулмалик бунинг жавобига қийналиб, Шаъбийдан сўратди.
-Тўғри, чунки акасидан икки қиз қолган, уларга мероснинг учдан иккиси, яъни 400 (динор) тегади. Олтидан бири онасига, яъни, 100 динор, хотини бор унга эса саккиздан бири, яъни 75 динор. Ўн иккита ака-укалари бор экан, уларга 24 динор берилади. Шундан кейин сингил бўлмиш у аёлга бир динор қолади”, деди Шаъбий”.
“Мусаннаф”да Ибн Абу Шайба деди: “Холид ибн Муҳаммад Қурашийдан ривоят: “Абдулмалик ибн Марвон шундай деган эди: “Кимики лаззат учун чўри олмоқчи бўлса, барбардан, фарзанд учун олмоқчи бўлса, форсийдан, хизмат учун олмоқчи бўлса, румликдан олсин”.
Абу Убайда деди: “Ахтал Абдулмаликни мақтаб ушбу байтни айтганда, (маъноси):
У мисоли куёш, душманлар ҳам ундан баҳра олади, қадрини билишса, энг юмшоқ одам ҳам у.
Абдулмалик ғуломига: “Эй ғулом, буни олиб чиқиб бош-оёқ сарпо кийдир”, деди. Кейин: “Агар ҳар қавмнингўз шоири бўлса Бани Умайянинг шоири Ахталдур”, деди”.
Асмаий деди: “Абдулмалик ҳузурига кирган Ахталдан сўради: “Эй галварс, айтчи менга, кайф нима?” У деди: “Аввали лаззат, охири бошоғриқ, ўртаси эса шундай ҳолатки, унинг баҳосини сенга айтолмайман”. Абдулмалик: “Нима унинг баҳоси?” деди. “Эй амиралмўминин, унинг олдида сенинг мулкинг мен учун кавишимнинг боғичидан ҳам арзонроқ” деди-да, шуларни айтиб кетди (маъноси):
Қачонки улфатим куйса менга кетма-кет,
култуллатиб уч шишани,
гердайганча чиқиб кетаман гўёки мен амирман сенга,
эй амиралмўминин!”
Саолабийдеди: “Абдулмаликдерэди: “Рамазондатуғилганман, рамазонда сутдан чиққанман, Қуръонни рамазонда хатм қилганман, рамазонда балоғатга етганман, рамазонда валиаҳц этилганман, рамазонда халифалик қўлимга тегди ва ўлимим ҳам рамазонда бўлармикан деб қўрқаман. Шавволга етиб, хотиржам бўлган эди ҳамки, ўлиб қолди”.
Абдулмаликнинг даврида вафот этган машҳур киишилардан: Ибн Умар, Абу Бакр Сиддиқнинг қизи Асмо, Абу Саид ибн Муалло, Абу Саид Ҳудрий, Рофе ибн Худайж, Салама ибн Аква,Арбод ибн Сория, Жобир ибн Абдуллоҳ, Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Аби Толиб, Соиб ибн Язид, Умарнинг мавлоси Аслам, Абу Идрис Хавлоний, қози Шурайҳ, Абон ибн Усмон ибн Аффон, шоир Аъшо, фасоҳатда зарбулмасал бўлган Айюб ибн Қирайя, Холид ибн Язид ибн Муовия, Зир ибн Ҳубайш, Синон ибн Салама ибн Муҳаббиқ, Сувайд ибн Ғафала, Абу Воил, Ториқ бин Шиҳоб, Муҳаммад ибн Ҳанафия, Абдуллоҳ ибн Шаддод ибн Ҳод, Абу Убайда ибн Абдуллоҳ ибн Масъуд, Амр ибн Ҳурайс, Амр ибн Салама ал-Журмий ва бошқалар.

Жалолиддин Суютийнинг
"Тарих ал-хулафо"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase