close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Янги йил арчасидаги юлдуз нимани англатади?

Янги йил арчасидаги асосий безак - юлдуздир. Баъзилар уни "тепа" билан алмаштирадилар, аммо барибир ёритилган юлдуз анча чиройли кўринади. Инқилобдан олдин арчадаги юлдузлар кумуш ранг, оқ ва тилла ранг бўлган. Ҳақиқий юлдузлар. Уларнинг бешта эмас, саккизта учи бор эди. Саккиз қиррали юлдуз - Рождество рамзи.

Рождество дарахти анъанаси, шунингдек, арча Байтлаҳм юлдузи (осмонда порлаётган Масиҳнинг – Худонинг ўғли туғилиши хабарчиси, астағфируллоҳ) билан тож кийганлиги ва турли хил ялтироқ нарсалар билан безатилганлиги ҳам кузатилган. Арчадаги чироқлар ва шамларнинг ёрқинлиги, унинг ёрқин безаклари Рождестводан кейин дунёга сингиб кетган "муборак нур" нинг ёрқинлигини рамзий қилди. У, шунингдек, учта сеҳргарни гўдак Масиҳ олдига олиб борган юлдузнинг рамзи.
Айтганча, инқилобдан олдинги арчалар фаришталар, чўпонлар, қўйлар ва сиғинаётган сеҳргарлар фигуралари билан безатилган.
Большевиклар ҳокимият тепасига келганидан кейин Янги йилни тақиқлагани ажабланарли эмас. Буни кам одам эслайди, лекин 1929 йилдан 1935 йилгача СССРда энг муҳим байрамсиз, болалар эса совғасиз қолди. Черковга қарши курашнинг бир қисми сифатида. 1935 йилда янги йил "авф этилганидан" кейин арча юлдузи "тўғри" қизил рангга бўялган ва "сиёсий жиҳатлан тўғри" беш қиррали шаклга эга бўлган. Кескин ўзгаришларга бой даврнинг бошқа ихтироларига арча устидаги қизил байроқлар, болға ва ўроқ билан қор парчалари киради.
Айтганча, бугунги кунда кўпчилик ибтидоий насроний анъаналарига қайтишга ва арча учун ёрқин саккиз қиррали юлдуз сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Абу Муслим таржимаси



Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase