close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Либерализм қилич билан сингдирилган

Либерал дунё тасаввур қиладиган манзаранинг қисқача тавсифини бераман. Уларнинг фикрича, либерализм каби тизим ўз моҳиятига кўра шу қадар эксклюзивдирки, ҳар қандай одам уни қабул қилишга тайёр бўлади. Одамлар либерал қадриятларни мамнуният билан қабул қилишни истайди.

Бунинг учун Жон Стюарт Миллнинг "Озодлик тўғрисида" китобини турли тилларга таржима қилиш, ундан парчалар ёзилган рисолаларни тарқатиш кифоя ва бутун дунё бу ғояларни бир овоздан қабул қилади. Бу жуда равшан ва содда ва либерализм ғоялари бутун инсониятни бир зумда забт этадиган қарашлар ва фазилатлар хазинасидир.
Кўриниб турибдики, бу фантазия либераллар онгида тарихдан чуқур бехабарлиги ёки улар атрофида содир бўлаётган воқеаларга шунчалик кўр-кўрона муносабатда бўлганлиги, фалсафасининг беғуборлигига чин дилдан ишониши сабабли пайдо бўлади. Аслида, уларнинг концепцияси қарама-қаршиликларга тўла бўлиб, шиорлар инсон табиатига ва одамлар учун табиий ва нормал бўлган ҳамма нарсага зид келади. Буни онгли равишда англаган ҳолда, улар ўз мафкурасини ўтказишга мажбур бўлдилар, буни тарих тасдиқлайди.
Бунга жавобан улар қўзғолонларни, инқилобларни учратишди, одамлар бошиданоқ мустамлакачилик ҳужумига қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишди. Қўшма Штатлар тарихини эсланг, Канада тарихини эсланг. Нима учун тубжой америкаликлар мудофаа позициясини эгаллашди? Янги тизимда улар юқори қадриятларни кўрмадими? Биз ҳар доим Қўшма Штатлар тарихи конституция ва мустақиллик декларациясидан бошланган, бу маҳаллий аҳолини шу қадар ҳайратда қолдирган-ки, улар хурсандчилик билан янги сиёсатга рози бўлишган, деб ўйлаб келамиз. Ўшанда улар нимага қаршилик кўсатишган? Уларнинг иқтисодий сабаблари бор эди, чунки улар ўз ерларини хавф остига қўйишган деб айтиш мумкин, - ҳа, бу ҳақиқат. Аммо улар ҳудудни йўқотишдан ташқари, ўзларининг анъаналарини, одатий турмуш тарзини, тарихи ва диний эътиқодлари билан боғлиқлигини ҳам йўқотдилар. Бундан ташқари, тубжой америкаликларга ҳеч қандай танлов қолмади, улар шунчаки йўқ қилинди, бунинг учун кейинчалик либерал мутафаккирлар кўплаб баҳоналарни ўйлаб топишди.
Улар нима содир бўлганини, баъзида йўқ қилиш зарурати билан изоҳладилар, чунки маҳаллий ёввойи залқларни оддийгина ўргатиб бўлмасди, уларнинг урф-одатларида шунчалик суяк-суягига ўтиб кетганки, улар янгиликни ихтиёрий равишда қабул қилишлари даргумон, улар фақат қаршилик ва исён қилишни билишади ва улар тарихини нолдан ёзишни бошлаш учун биз шунчаки йўқ қилишимиз керак. Фақат шу тарзда биз либерал утопия қурамиз. Мақсад воситаларни тўлиқ оқлайди.
Буларнинг барчасини улар ўз ёзувларида очиқчасига эълон қилишади. Жазоир мисолига ва Франциянинг бу мамлакатга таъсирига қаранг. Франциянинг Жазоир ерларига бостириб кириши натижасида аҳолининг учдан бир қисми қириб ташланди. Тасаввур қила оласизми, мамлакат аҳолисининг учдан бир қисми шунчаки ер юзидан қириб ташланган. Бу тахминан 1-1,5 миллион киши. Франция ўз мафкурасини амалга оширган ва ўз кучини қилич билан мустаҳкамлаган биринчи либерал империялардан бири бўлиб, бугунги кунгача давом этмоқда.
Бу фактларнинг барчаси либералларни четлаб ўтганга ўхшайди, аммо бунга ишониш қийин.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase