close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ислом цивилизацияси. 13-боб. Физика, кимё ва техник билимлар

Мусулмонлар ишлаб чиқариш ва ҳунармандчилик соҳасида ҳам маълум натижаларга эришдиларки, улар келгусида европаликлар томонидан янада яхшиланди. Масалан, мусулмонларда камида Ҳорун ар-Рашид давридан бошлаб доимий равишда турли хил сув насослари ишлаб чиқилган, кейинчалик улар салибчилар орқали Европага келган. Шамол тегирмонлари мусулмонларга Европада ишлатила бошланишидан бир неча аср олдин маълум бўлган. Масуди ва Истахри (X аср тарихшуноси ва географи, Эроннинг қадимги пойтахти - Истахрда туғилган) каби тарихчилар ўзларининг Систан таърифларида бу ҳудудда кўп миқдордаги шамол тегирмонлари мавжудлигини эслатиб ўтишади.

Мусулмон кимёгарлари эришган ютуқлар айниқса аҳамиятли бўлди. Улар кимё ва тегишли фанларни ривожлантириш ва такомиллаштиришда жуда муваффақиятли бўлишди. Бироқ, улар абадий ёшлик эликсирини ихтиро қила олмадилар ва бронзани олтинга айлантиришга имкон берадиган файласуф тошини топа олмадилар. Ислом оламидаги етакчи кимёгар Европада Ceber номи билан машҳур бўлган Жобир ибн Хайян (VIII аср) эди. У тан олинган кимё отаси эди. Жобир Озд қабиласидан эди. У Куфа шаҳрида туғилган. Унинг отаси Хайян Куфадаги атторлик ва фармакология билан шуғулланган ва афсонага кўра, шиа динига алоқадорликда айбланиб, умавийлар томонидан қатл этилган. Вагинит (исмоилий) сифатида машҳур бўлган Жобирнинг ўзи, эҳтимол имом Жаъфар Содиқ (12 шиа имомларининг олтинчиси) билан боғланган ва афсонага кўра унинг дарсларида қатнашган. Баъзи тадқиқотчилар ушбу тарихий шахснинг мавжудлиги ҳақиқатига шубҳа билан қарашди. Бунга сабаб аслида Жобир қаламига тегишли бўлмаган китобнинг мазмунидаги зиддиятлар эди.
Қандай бўлмасин, Жобир сиймоси борлигига шубҳа ҳақиқий асослардан маҳрум, унинг қаламига мансуб деб ҳисобланган шубҳали китоблар сони шунчалик кўпки, бундай улкан миқдордаги асарни битта кишига тегишли бўлиш имконияти шунчаки ақл бовар қилмайди. Ким муаллиф эканлигидан қатъи назар, ушбу китобларнинг барчасида амалий фаолият учун фойдали илмий тадқиқотлар мавжуд. Жобирнинг ишончли китобларидан маълумки, у кимёни перипатетика табиий фанлари методологиясига асосланган экспериментал фан деб билган. Жобир ҳақли равишда дунёда ўрта асрлар ва замонавий кимёнинг асосчиси ҳисобланади. Унинг илмий ишлари ва эришган натижалари барчани ҳайратга солади. Олим ўз китобларида баъзи моддалар ва кимёвий бирикмалар тайёрлаш бўйича тавсиялар билан бир қаторда кимёвий тадқиқотлар усуллари ҳақида жуда муҳим назарияларни илгари сурди. Хусусан, у «олтингугурт ва симоб назарияси» номи остида металларнинг пайдо бўлиши назариясини яратди. Ушбу назарияга кўра, олтита металл ўртасидаги фарқ мутаносиб равишда уларнинг таркибида олтингугурт борлигига боғлиқ. Шундай қилиб, унинг металл ҳосил бўлиши ҳақидаги фикри геологик назарияни ифодалайди.
Бундан ташқари, у турли хил кимёвий реактсияларни, масалан, буғланиш, ёниш, эритиш ва кристалланишнинг тўғри усулларини кўрсатиб ўтди. Жобир дастлаб кимёвий оксидланиш жараёни ва унга тескари бўлган жараён ҳақида илмий тушунтириш берди.
Унинг таълимотлари вориси ҳисобланган Розий кимё соҳасида ҳам муҳим тадқиқотлар олиб борган. Олтингугурт оксиди ва баъзи қўшимча изоҳлар билан, спиртнинг тузилиши ва хусусиятлари унга тегишли.
Умуман олганда, мусулмон тадқиқотчилари кимёвий тажрибаларида олтингугурт оксиди, спирт, азот оксиди ва бошқа кўпгина янги моддаларни олдилар. Баъзи ҳолларда улар юнонларнинг хатоларини тузатдилар.
Олтингугурт, нефть ва смола каби моддалар билан танишиш аста-секин ушбу осон ёнадиган моддаларни қурол ишлаб чиқариш учун фойдаланиш қобилиятига олиб келди. Ҳарбий ишларда чинакам инқилобга олиб келган порох европаликлар учун ўрта асрларнинг охиригача номаълум эди. Унинг кашфиёти Рожер Беконга тегишли дейишади. Аслида, бу “шайтоний модда” ҳам европаликлар қўлига мусулмонлар туфайли келиб тушган. Аслида, қурол ҳам, компас ҳам мусулмонларнинг ихтироси бўлмаган ҳолда европаликлар томонидан айнан улардан олган.
Порох, компас, шунингдек, қоғоз ва китоб босиб чиқаришнинг ибтидоий усуллари Хитой мероси бўлиб, Европа тарихида янги саноат, технологик ва маданий даврнинг бошланишига ҳисса қўшган.
Мусулмонлар узоқ вақт давомида фойдали қазилмалар қазиб олиш, бўёқ ишлаб чиқариш, пўлатни тоблаш, терини қайта ишлаш ва қоғоз ишлаб чиқариш соҳасида Ғарб дунёсидан устун бўлиб келишган. Улар юк кўтариш механизмларини ихтиро қилиш ва қўллашда қизиқарли натижаларга эришдилар. Соат ишлаб чиқаришда маятникдан фойдаланиш ҳам мусулмонлар ихтироси ҳисобланади. Ҳорун ар-Рашид томонидан француз қироли Буюк Карлга сув соати тақдим этилгани маълум. Шунингдек, Ибн Жубейр Андалусий таърифлаган Дамашқнинг асосий дарвозаси тепасида жойлашган соатлар ҳам маълум. Ушбу соат маятникли соатлар ишлаб чиқаришда мусулмонларнинг устунлигидан далолат беради. ГХ асрда Аббос ибн Фарнас Куртуби (Кордобадан) жуда мураккаб механизмга эга соатни яратди. Бундан ташқари, у қисман инсоннинг учиш орзусининг тимсоли бўлган учиш аппарати яратди. Мусулмонларнинг механика соҳасидаги кўплаб ютуқлари, шунингдек, кимё билан боғлиқ ўзгаришлар ҳарбий ишларга киритилган.
Афсуски, бугунги кунда ҳам инсоният даҳосининг сўнгги ютуқлари, асосан, ҳарбий эҳтиёжларга бўйсунади ва асосан қурол-яроғ тизимини такомиллаштириш мақсадида амалга оширилади.

Ислом цивилизацияси" китобидан, Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase