close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сребреница кирғини ва Россия ветоси

Босния ва Герцеговинанинг Сребреница шаҳрида 8000 дан ортиқ мусулмон эркак ва ўғил болаларнинг қирғини 1995 йил ёзида рўй берган.

Босния мусулмонлари генерал Ратко Младичнинг қўмондонлиги остида Сербска Республика армиясининг аскарлари томонидан ўлдирилган. Сербска Республика  Босния ва Герцеговина ҳудудининг этнитети бўлиб, аҳолисининг аксарияти этник серблардир.
Сребреницадан узоқ бўлмаган жойда бошқа шунга ўхшаш мусулмон анклави Жепани қўриқлаб келган Украина тинчликпарвар бир миссияси бор эди. У ерда Украина ҳарбийларининг ҳаракатлари туфайли қирғинга йўл қўйилмаган.
Сребреницадаги фожианинг 20 йиллиги муносабати билан Россия БМТ хавфсизлик Кенгашининг ушбу қирғинни "геноцид" деб атаган резолюциясига вето қўйди."Аввалроқ Босния Серблари Президенти Милорад Додик ва Сербия Президенти Томислав Николич Москвадан ушбу лойиҳага вето қўйишни сўраган эди.
Сербия ушбу воқеаларга нисбатан "геноцид" атамасини рад этади, гарчи собиқ Югославия халқаро трибунали ва халқаро жиноий суд ушбу ифода билан хукм чиқарган бўлса ҳам.
Буюк Британия Россия ва Хитойнинг норозилигига қарамай, ушбу резолюцияни кўриб чиқиш учун тақдим этди.
Россия Федерациясининг БМТдаги вакили Виталий Чуркин 2015-йилда Сребреница бўйича резолюция лойиҳасига вето қўйди.
Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидан сўнг Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин Сребреница тўғрисидаги резолюция лойиҳасининг қабул қилиниши Болқондаги вазиятни янада оғирлаштиришини айтган. Россия кўпинча Сербиянинг Европадаги энг яхши шерикларидан бири деб номланади.
Ҳужжатда "Сребреницадаги фожиали воқеаларни геноцид деб баҳолаш муросага келишнинг зарур шартидир".
БМТ халқаро судига кўра, шаҳар қўлга олиниши оқибатида 8000 га яқин мусулмон эркак ва ўғил болалар муссулмон бўлгани учун ўлдирилган. Ушбу воқеа иккинчи Жаҳон урушидан бери энг оммавий қотиллик деб номланади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase