close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Коронавирус сабаб чегараларини миналаштириб қўйган Шимолий Корея ҳақида

Яқинда Шимолий Корея 12 та элчихонасини ёпиб қўйди. Бундан ташқари, халқаро гуманитар ташкилотларнинг барча хорижий ходимлари мамлакатни тарк этишди.

COVID-19 пандемияси сабаб бўлган қаттиқ чекловлар ва товарларнинг етишмаслиги сабабли Шимолий Кореяда 12 та давлатнинг элчихоналари ўз фаолиятини тўхтатди, деб хабар берди Россиянинг Пхеняндаги элчихонаси Facebook'даги саҳифасида.
Маълумотларга кўра Шимолий Кореяда Бразилия, Буюк Британия, Венесуела, Германия, Италия, Нигерия, Покистон, Полша, Франция, Чехия, Швеция ва Швейтсария ваколатхоналари ёпилган.  Бундан ташқари, халқаро гуманитар ташкилотларнинг барча хорижий ходимлари КХДРдан чиқиб кетишди.
Россия элчихонаси ҳозирда Шимолий Кореяда атиги тўққизта чет эл элчиси ва тўртта муваққат ишлар вакили қолганини ва аксарият дипломатик ваколатхоналар ходимлари имкон қадар қисқартирилганлигини айтди.  Дипломатик ваколатхонанинг айтишича, чет элликлар товар ва дори-дармонларнинг кескин танқислиги, шунингдек тиббий ёрдам ололмагани сабабли Пхеняндан чиқиб кетишга мажбур бўлган.
Бундан ташқари, Шимолий Корея коронавирусга қарши курашиш учун Хитой билан чегарани миналаштирган.
Ҳозирда дунёда Шимолий Кореяга ва унинг турмуш тарзига қизиқиш доимий равишда ортиб бормоқда.  Бироқ, биз бу мамлакат ҳақида кам маълумотга эгамиз - ҳатто у ерга ташриф буюрганлардан ҳам у ердаги ҳаёт тўғрисида мутлақо зиддиятли фикрларни эшитиш мумкин.
"Bright Side" компанияси Шимолий Корея ҳақида қизиқарли ва деярли номаълум фактларни йиғди, бу бизга мамлакат ва шимолий кореяликлар ҳақида яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
КХДР аҳолиси Кореянинг бирлашганига ишонтирилади.
Aгар бирон бир мамлакатда чоп этилган дунёнинг сиёсий харитасини кўрсангиз, унда Шимолий Корея ва Жанубий Корея алоҳида жойлашган бўлади.  Бироқ, Шимолий Корея аҳолиси мамлакат битта эканлигига ишонишади, шунинг учун ҳар қандай мактабда ёки бошқа муассасадаги ҳаритада икки давлатни бирлашган ҳолда кўриш мумкин. Бироқ, ҳар иккала томон бирлашишни орзу қилаётганига қарамай, ҳалигача бу давлатлар бирлашмаган.
Улар америкаликларни "катта бурунлар" деб аташади.
Шимолий кореяликларнинг фикрига кўра, барча америкаликлар катта бурунли, чуқур кўзли ва тукли кўкракларга эга одамлар.  Собиқ КХДР аҳолисининг сўзларига кўра, уларга мактабларда жисмоний тарбия машғулотларида, катта бурун ва кўк кўзларга эга бўлган қўғирчоқларга америка ҳарбий формаларини кийдириб, ўша қўғирчоқлар билан курашишга ўргатилган.
Шимолий Кореяда Aмерика филмлари томоша қилинади, аммо уларга кўраётганлари америка киноси эканлиги айтилмайди.
Улар Голливуд филмларини яхши кўришади - масалан,  "Титаник" филми жуда кўп марта кўрилган. Кўпинча, корейслар филм қаерда суратга олинганлигини билишмайди - чунки уларга америкаликларни узун бурунли одамлар сифатида танитишган.
Aйтганча, қизиқарли факт: Ким Ир Сен 1912 йил 15 апрелда - Титаник чўккан кунида туғилган.
Шимолий Кореяда болаларга раҳбар номи берилиши расман тақиқланган.  Aгар тасодифан, худди шундай исмли бола аллақачон бирон оилада туғилиб, улғайган бўлса, ота-оналар шошилинч равишда унинг исмини ўзгартириши керак.

Отабековна тайёрлади
Манба: human.uz сайти

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase