1. Усмонийлар салтанатида султон қабулига кириш ва қонунсизликдан шикоят қилишга имкон топа олмаган одамлар охирги восита – «олов билан илтимос»га (ateş istigasası) мурожаат қилган. Улар султон саройини кузатиб бориб, унинг ойна ёнида ўтирган фурсатини пайт пойлашга мажбур бўлган. Шунда улар ўз қайиғида ўт ёққан – бу умидсизликда қолган ва адолат излаётган киши султондан ёрдам сўраётганини англатарди. Падшоҳ шу заҳотиёқ уни ҳузурига чорларди.
2. Танзимат давригача (1839-1876 йиллар ислоҳоти) олий жамият вакиллари исталган пайт уларга тегишли бўлган ёки ижарага олинган Босфор соҳилидаги саройларда жойлаша олмасди. Улар ҳукуматни ёзда қайси саройда яшаши ҳақида олдиндан огоҳланириши керак эди. Об-ҳаво шароитларига қараб рухсат бериларди. Усиз Истанбулни тарк этиш мумкин эмас эди.
3. Танзимат давригача султондан ташқари яна фақат уч киши – шайх-ул-ислом, Болқон қозиаскари (ҳарбий-суд табақа раҳбари) ва Анатолия қозиаскари Истанбулда отда юриш ҳуқуқига эга эди. Вазирлар ва давлат хизматчилари фақат уларга шундай имтиёз берилгандагина бу ишни қилиши мумкин эди.
4. Усмонийлар даврида овқат порциялаб эмас, узунлиги, вазни миқдори бўйича ва бўлаклаб сотиларди. 1640 йил нархлар реестрига кўра шиш-кебаб (кабоб) аршинлаб, димланган гўшт, кушбашы-кабаб, палов – вазни бўйича, карамли дўлма эса – доналаб сотилган.
5. Хуфтон намозидан кейин «адабсиз нарсанинг гувоҳи бўлиб қолмаслик» учун кўчага чироқсиз чикиш тақиқланган. Бу тақиқ Мурод IV даврида энг қаттиқ риоя қилинган – қоидабузарларга нисбатан қаттиқ жазолар кўзда тутилган.
6. XIX аср бошларда олий доираларда ҳашаматга бўлган мода тарқалди. Тансиқ таомларга катта миқдордаги маблағлар сарфланарди. Ошпазларининг маҳорати билан мақтаниб, одамлар дабдабали зиёфатлар уюштирарди. Бу эса халқ орасида давлат бошқарувчиси (кахйя) Нишанджи Халет-эфендига қарши норозиликка олиб келди. Шунда у биринчи навбатда, озиқ-овқатда исрофгарчиликни тақиқлайдиган фармон имзолади. Фармонда қуйидаги буйруқ ҳам бор эди: «… Исрофгарчилик гуноҳ саналади. Шу кундан бошлаб уйларда 5-7 хил таом тайёрлашга рухсат этилади, 7 дан ортиқ таом тайёрлаш тақиқланади …»
7. Султон Сулаймон I Буюкнинг жаноза намози уч марта ўқилган. У 1556 йил Шарқий Венгрияга юриш пайти, Сигетвар қалъасини қамал қилиш вақтида ўлган. Унинг ўлганлиги қўшиндан сир тутилган ва биринчи жаноза намози штабда, иккинчиси – Белградда, отасининг майитини қарши олишга чиққан Селим II иштирокида, учинчиси эса – Истанбулда, Сулаймония масжиди олдида ўқилган. Айтишларича, жанозани 500 та имом ўқиган ва унда бутун шаҳар қатнашган Истанбулдаги Фатих масжидигача барча кўчалар одамларга тўла бўлган.
Усмонийлар салтанати тарихидан 7 та қизиқарли факт
«Олов билан илтимос»дан тортиб султон Сулаймон I Буюкка 3 марта ўқилган жанозагача – Усмонийлар салтанати тарихида қандай қизиқарли фактлар топиш мумкинлигига Fikriyat сайти раҳбарлари уриниб кўришди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси