close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

СССРни қўмсаётганларга

СССР - бу газли сув сотадиган автоматлар эмас, ГУЛАГ ва 4 миллиондан ортиқ чақимчиликлар.

СССР - бу газли сув сотадиган автоматлар эмас, ГУЛАГ ва 4 миллиондан ортиқ чақимчиликлар.

CССР - бу ҳокимият тепасида қариб куч-қувватдан қолганлар ва қашшоқлик ҳаёт меъёри сифатида.
СССР - бу иккиюзламачилик. Хўжакўрсинга ғарбга қаршиликда чет элга сафар – бу рағбатлантириш, чет элдан бирон нрса олиб келиш эса – мисли кўрилмаган омад.
СССР - бу ҳамма нарсада бир хиллик. Кийимда, овқатда, қўшиқларда, фикрларда.
СССР - бу ҳар қандай тараққиёт йўқлиги ва тақчиллик.
СССР - бу барча учун битта ошхона ва битта йўлак бўлган коммунал квартиралар. Бу ерда "қўшни" сўзи алоҳида маънога эга бўларди.
СССР - бу чет элга чиқишнинг тақиқланганлиги, валюта операциялари учун қамоқ жазоси, компартия доирасида ташқарида ҳар қандай сиёсий фаолият тақиқланганлиги.
СССР - бу хусусий тадбиркорликнинг тақиқланганлиги. Хусусий мулкнинг тақиқланганлиги. Одамларда ўзининг шаъсий ҳеч нарсаси йўқ ва бўлиши мумкин эмас. одам ўзига эмас, жамиятга тегишли.
СССР - бу ҳамма жойни қамраб олган цензура, ҳеч қандай фикрлаш ва ахборот тарқатиш эркинлигининг йўқлиги.
СССР - бу доимий ёлғон, қолоқлик ва ҳорғинлик.
СССР - бу пионер «линейка»лари, комсомол йиғилишлари, жамоатчилик танбеҳи ва айблови. Ҳамманинг олдида хўрлаш, ерга уриш ва ҳар қандай индивидуалликни камситиш.
СССР - бу кенг тарқалган таниш-билишчилик ва товламачилик.
СССР - бу илк болалик давридан милитаризм ва империя онгини сингдириб бориш.
СССР - асоссиз тенглаштириш.
СССР - шахсий гигиена воситалари йўқлиги.
СССР - бу турмуш қашшоқлиги.
СССР - бу рўй бераётган воқеа-ҳодисалар маъносиз ва тутуриқсиз туюлиши.
СССР - бу шахсга нисбатан ҳурматсизлик. Мактабда, институтда, ишда - ҳамма расман одамларнинг шахсий маконига дахл қилади. Бу меъёр саналади.
СССР - бу ҳар бир тешикдан ташвиқот ва тарғибот, охири кўринмайдиган навбатлар ва бўм-бўш пештахталар.
СССР - бу доимий урушни кутиш ва ундан қўрқиб яшаш.
СССР - бу анкеталарда "шахсий манфаатларни жамоат манфаатларидан устун қўяди" банди.
СССР - бу ажралиб турадиган ҳаммадан шубҳаланиш.
СССР - бу ўзи хоҳлаган нарсани ўқиш, томоша қилиш ва тинглаш имкони йўқлиги.
СССР - бу колбасага навбатда турган одамларнинг ҳушдан кетиши.
СССР - бу одамга ишлатиладиган бир материал сифатида муносабат.
СССР - бу паспортдаги миллати устуни.
СССР - бу эртанги кундан умидсизлик, ҳаётга тақлид. Бу ҳаётий фаолият.
СССР - бу ақлий меҳнатни ёмон кўриш ва жисмоний меҳнатни биринчи ўринга қўйиш.
СССР - бу юқоридан тортиб коммунал квартира ошхонасигача сингиб кетган антисемитизм.
СССР - бу ҳамма нарсада танловнинг таҳқирлайдиган даражада йўқлиги.
СССР - бу раҳбар қаршисида қалтираш ва малайлик. Бошлиқлар олдида жилпанглаш.
СССР - бу мақсад воситаларни оқлайдиган ҳолатлар.
СССР - бу нафрат, ҳасад ва разолат мафкураси.
СССР - бу озодликнинг тескариси. Ҳаракатланиш эркинлиги, виждон эркинлиги, фикр эркинлигининг йўқлиги. Доимий декларациялар, йиғилишлар, парадлар, оташин нутқлар, юришлар, режалар, меъёрлар, плакатлар, ҳурмат тахталари, сазойи тахтаси – асл ҳақиқатни ниқоблаб турадиган улкан, фанерадан ясалган ширмалар.
СССР - бу ёлғон ва яна бир марта ёлғон. Инсон табиатининг зўрлаб бузиб кўрсатилиши. Барча умуминсоний қадриятларнинг алмаштириб қўйилиши.
СССР - бугунги кунда ёдгорликлар ўрнатилаётган, тарихда инсониятнинг энг манфур душмани бўлган режим.

Александр Тверской

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase