close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ибн Таймийяга қарши туҳматлар

Ибн Таймийга яшаган даврда унинг кўп сонли душманлари унга нисбатан турли хил айбловлар қўйишган. Улар асосан адашган, тушунмаган сафдошлари, рофизий, мутакаллим ва умуман бидъат аҳллари эди. Ушбу туҳматларнинг баъзилари шу кунгача етиб келган. Аммо душманлар энг кўп такрорлайдиган бўҳтонларнинг энг ҳайратланарлиси, Ибн Батутанинг машҳур "Ибн Батута саёҳати" китобида Ибн Таймийяга қилган туҳматидир. Унда у шундай ёзади:

Ибн Таймийга яшаган даврда унинг кўп сонли душманлари унга нисбатан турли хил айбловлар қўйишган. Улар асосан адашган, тушунмаган сафдошлари, рофизий, мутакаллим ва умуман бидъат аҳллари эди. Ушбу туҳматларнинг баъзилари шу кунгача етиб келган. Аммо душманлар энг кўп такрорлайдиган бўҳтонларнинг энг ҳайратланарлиси, Ибн Батутанинг машҳур "Ибн Батута саёҳати" китобида Ибн Таймийяга қилган туҳматидир. Унда у шундай ёзади:

"Буюк Рамазон ойининг тўққизинчи куни, пайшанба куни, йигирма олтинчи йил, Дамашқ шаҳрига, Шомга келдим... У ерда ҳанбалий мазҳаби фиқҳнинг таниқли олимларидан бири, Шомдаги эътиборли киши, илм-фан ҳақида гаплаша оладиган, аммо ақл-хуши билан муаммолари бўлган таниқли фақиҳ Тақиюддин Ибн Таймия яшаган. Дамашқ аҳолиси уни жуда улуғлаган ва у минбардан уларга ваъз қиларди».
Кейин Ибн Батута шундай ёзади: "Мен жума куни унинг олдига келдим ва унинг Буюк масжид минбаридан одамларга ваъз қилаётганини кўрдим. Унинг айтганлари орасида шундай сўзлар бор эди: "Ҳақиқатан, Аллоҳ энг яқин осмонга худди менинг шу тушишим каб тушади". Буни айтиб, у минбар зинасидан бир қадам ташлади. Моликийлардан бири фоқиҳ, Ибн Заҳро деган киши унга қаршилик қилди ва унинг айтганини рад этди. Кейин одамлар ўрнидан туриб, бу фақиҳни салласи тушиб кетгунча қўллари ва чориқлари билан ура бошладилар ... "
Ибн Батутанинг бу олди-қочди гапларининг ёлғонлиги шунчалик равшанки, уни кенг рад қилишга эҳтиёж йўқ. Ибн Батута ҳижрий 726 йил Рамазон ойининг 9-санасида Дамашққа келганини эслайди. Шайхулислом Ибн Таймиянинг ўша пайтда Дамашқ қалъасида қамоқда бўлгани аниқдир, буни Ибн Таймиянинг шогирди Ибн Абдул-Ҳади каби ал-Ҳафиз ибн Ражаб «Табақат Ал-Ҳанабилия» китобида Ибн Таймиянинг таржимаи ҳолида баён қилган. У шундай ёзади:
"Олим 26-йил Шабон ойининг олтинчи кунидан 28-йил Зулқаъда ойи олтинчи кунигача қалъада бўлган". Ибн Абдул-Ҳади ҳам Ибн Таймиянинг Шабон ойининг олтинчи кунида қалъада қамоқда бўлганлигини хабар қилади.
Мана, Ибн Батутанинг ёлғонлари! Буюк масжиднинг Минбари тўсатдан Дамашқ қалъасига (турмасига) кўчиб ўтганми?! Бундан ташқари, вазият шундай бўлганки, тарихчилар бу ҳақда ёзганидек, Ибн Таймия ушбу қалъадан тобутда олиб чиқилган.
Умуман олганда, ёлғонга мойиллик Ибн Батутага хосдир. Унинг саёҳати ҳақидаги маълумотлар ёлғон маълумотлар ва ғалати ва ажойиб характерга эга хабарлар билан тўлиб тошган. Таниқли тарихчи ва социолог Ибн Халдун (раҳматуллоҳи алайҳ) у ҳақида қуйидаги сўзларни айтган:
"У асосан Ҳиндистон ҳукмдори ҳақида гапириб, унинг ҳаёти тўғрисида тингловчиларни ҳайратда қолдирган нарсалар тўғрисида гапириб берди ... бу каби воқеаларни эшитган  одамлар унинг ёлғон экани ҳақида пичирлашарди. Ўша кунларда мен султоннинг вазири, таниқли шахс Фарис ибн Варҳар билан учрашдим ва у билан бу борада суҳбатлашдим, унинг ёлғончилиги ҳақида одамлар орасида дув-дув гаплар тарқалган бу кимсанинг хабарлари асоссиз, ишонарли эмаслигини кўрсатдим".
Ибн Батута ривоят қилган воқеалар ҳақиқат томонидан, ҳаётида ҳеч қачон минбардан гапирмаган Ибн Таймийянинг (роҳимаҳуллоҳ) ҳақиқий таржимаи ҳоли томонидан рад этилади. У дарсларини тик туриш ўрнига стулда ўтирган ҳолда ўтказарди. Бундан ташқари, Ибн Таймия одамларга ваъз қилмаган ва жума хутбаларини ўқимаган. Унинг ҳаёти илмий изланишларда ўтган, хатиблик қилмаган ва у Буюк масжидда дарс бермаган. Бундан ташқари, агар Ибн Батутанинг таърифи ҳақиқатан ҳам Ибн Таймия томонидан айтилган ёки қилинган бўлса, уни ҳамма ҳозир бўлганлар етказишган ва мухолифлари дарҳол оламга жар солган бўларди.
Юқоридаги барча фикрлар Ибн Батутанинг туҳматлари ва сўзларининг ёлғонлигини очиб беради, Ибн Таймиянинг китобларида бу ёлғончи хабарларидан тубдан фарқ қиладиган маълумотлар кўп...

Абу Муслим

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase