close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ал-Мўътазид Биллоҳ Аҳмад

Ал-Мўътазид биллоҳ - Аҳмад Абул Аббос Ибн валийюлахд (шаҳзода) ал-Муваффақ Толҳа ибн ал-Мутаваккил ибн ал-Мўътасим ибн ар-Рашид. 242 йил зулқаъда ойида туғилган. Ас-Сувлий 243 йил рабиул аввал ойида туғилган дейди. Онаси -канизак, исми Савоб ёинки Хирз ёки бўлмаса, Зирор бўлган. Унга 279 (892-93) йили амакиси Мўътамиддан кейин байъат берилди.

Ал-Мўътазид биллоҳ - Аҳмад Абул Аббос Ибн валийюлахд (шаҳзода) ал-Муваффақ Толҳа ибн ал-Мутаваккил ибн ал-Мўътасим ибн ар-Рашид. 242 йил зулқаъда ойида туғилган. Ас-Сувлий 243 йил рабиул аввал ойида туғилган дейди. Онаси -канизак, исми Савоб ёинки Хирз ёки бўлмаса, Зирор бўлган. Унга 279 (892-93) йили амакиси Мўътамиддан кейин байъат берилди.
У жуда довюрак, қаҳрли, ва мустабид эди. Ақли ўткир, иродали ҳам эди. Бани Аббос халифаларининг улуғларидан эди.
Довюраклигидан якка ўзи арслон қаршисига чиқаверар эди. Шафқатсиз бўлган, лашкарбошилардан ғазаби келса чуқурга ташлатиб, сувга кўмиб юборар эди. Жуда қаттиқ сиёсатли эди.
Абдуллоҳ ибн Ҳамдун деди: Мўътазид овга чиқди, шунда мен бирга эдим. У бир полиз (дала)нинг ёнида тўхтади. Шу вақт полизнинг қоровули қичқириб қолди. Мўътазид уни олдириб келиб:
- Нима бўлди? - деб сўради.
- Учта ғулом полизга тушиб уни вайрон қилди, - деди.
Эртасига уларни келтириб полизнингўзида каллалари олинди. Кейинроқ менга:
- Ростини айт, одамлар қайси ишимни ёмон кўрадилар? -деди.
Мен:
- Қонларни, - дедим.
- Аллоҳ ҳаққи, тахтга ўтирганимдан бери бирор марта ҳаром қон тўкканим йўқ, - деди.
- Унда Аҳмад ибн Тоййибни нега ўлдирдинг?
- У мени худосизликка даъват этди.
- Полизга тушган учтасини-чи?
- Аллоҳ ҳаққи, мен уларни ўлдирмадим, мен фақат ўғриларни ўлдирдим. Менга уларни ўшалар деб тушунтиришди.
Исмоил қози дебди: Мўътазиднинг олдига кирсам, унинг ортида румлик чиройликўспиринлар туришибди. Мен қайтмоқчи бўлдим шунда у менга: Эй қози! Аллоҳ ҳаққи, мен ҳеч қачон шалваримни ҳаромга ечган эмасман, деди. Бир кирганимда у менга бир китоб берди. Ичини қарасам, уламолар унинг учун берган янглиш рухсатлар жамланган экан. Мен дедим: “Бунинг мусаннифи зиндиқ экан. Булар йўқ нарсаларми”, деди у. Йўқ эмас, лекин мускирга (кайф берувчи нарсалар) рухсат берган (мубоҳ деган), мутъага рухсат бермайди, мутъага рухсат берган, қўшиққа рухсат бермайди. Олим борки, унинг хатоси бўлади. Кимда-ким олимларнинг барча хатоларини (териб) олса динсиз қолади, дедим. Шундан кейин ҳалиги китобни ёқиб юборишга буюрди.
Мўътазид чидамли, матонатли, ор-номуси кучли киши эди. Кўп урушларда бўлиб, танилган, донғи чиққан эди. Ҳокимиятни жуда яхши идора этарди. Одамлар ундан қўрқар эдилар. Ҳайбати зўрлигидан унинг даврида фитналар босилди. Унинг даври яхши ўтди, кўпи тинчлик-фаровонлик билан ўтди. Солиқларни бекор қилди. Адолатни таратиб, раийятни зулмдан халос этди. Уни “Иккинчи Саффоҳ”дейишар эди. Чунки у чириб, қулай деб қолган Бани Аббос подшохдигини янгилади (мустаҳкамлади). Мутаваккилнинг ўлимидан кейин, подшоҳлиқца барқарорлик йўқолган эди.
Халифаликка ўтирган йили китобфурушларга фалсафа ва шу каби китобларни сотишни, қиссахон ва мунажжимларга йўлларда ўтиришни ман этди. Халққа имом бўлиб чошгоҳ намозини ўқиди. Биринчи ракатда олти, кейингисида бир такбир айтиб намозни ўқиди. Хутба айтгани маълум эмас.
280 йили даъватчи Махди Қайрувонга кирди. Унинг номи чиқди. У билан Африка соҳиби ўртасида жанг юз берди. Махдининг ҳокимияти кучая бошлади. Ўша йили шавволда ой тутилгани ва олам асргача зимистон бўлиб тургани, кейин уч кеча қора шамол эсгани ва кетидан қаттиқ зилзила бўлиб бутун шаҳарни вайрон қилгани, вайроналар остидан 150 минг одам чиқариб олингани ҳақида Дабилдан (Покистон жанубидаги шаҳар?) мактуб келди.
281 йили Рум шаҳарларидан Макурия фатҳ этилди. Рай ва Табаристонда қурғоқчилик бўлиб 3 ритл (1, 3 литр). сув бир дирҳамдан сотилди. Қаҳатчилик бўлиб одамлар, ҳатто ўлим-тикларни ейдилар. Шу йили Мўътазид Маккадаги Доруннадва (мажлис уйи)ни бузиб Масжиди Ҳарамга қўшни масжидга айлантирди.
282 йили Наврўзда қилинадиган: гулҳанлар ёқиш, сувлар сепиш кабиларни тақиқлади ва мажусийларнинг одатларини бекор қилди. Яна шу йили Хуморавайҳ ибн Аҳмад ибн Тўлун қизи Қатр ан-Надий Мўътазидга тўй қилинди ва рабиул аввалда унга қўшилди. Унинг сарпоси ичида тўрт мингта гавҳарли “тикка” (белбоғ) ва ўн сандиқ гавҳар бор эди.
283 йили вилоятларга завил арҳом (қариндошларнинг бир тури, уларга Қуръонда улуш белгиланмаган ва «асаба” ҳам эмаслар) мерос қолдириши мумкинлиги, шунингдек, “Девони мерос”ни йўқ қилиш ҳақида фармон чиқарди. Мўътазиднинг ҳаққига кўпчилик дуолар қилди.
284 (897-98) йили Мисрда улкан бир қизиллик (осмонда) пайдо бўлди. Шунчаликки, одамнинг юзи қизил рангда кўринар эди. Деворлар ҳам шундай тус олди. Халқ Аллоҳга тазарру айтиб, дуолар қилди. Бу қизилликасрдантунгача давом этди. ИбнЖарир деди: шу йили Мўътазид минбарлардан Муовияни лаънатлашга қарор қилди, халқ ғалаён қилиши мумкинлиги ҳақидаги вазир Убайдуллоҳнинг огоҳлантиришларига қулоқ солмади. Бу ҳакда бир китоб ҳам ёзди. Унда Алининг кўп фазилатлари, Муовиянинг эса айблари зикр этилган эди.
Юсуф қози:
- Эй амиралмўминин, бунинг тарқатилишидан фитна чиқмаса эди деб қўрқаман, - деди.
- Халқ қўзғалса, қилични ишга соламан!
- Унда ҳар ерда сенга қарши чиқаётган алавийларни нима қиласан? Одамлар аҳли байтнинг (китобингдаги) фазилатларини эшитсалар, уларга мойилроқ бўлиб қоладилар ахир, - деди қози.
Шундан кейин Мўътазид бу ишни тўхтатди.
285 йили Басрада аввал сариқ, кейин кўк, сўнгра эса қорайган шамол турди. Бошқа шаҳарларга ҳам тарқади. Кетидан дўл ёғди. Ҳар дўлнинг вазни 150 дирҳам келди. Шамол 500 тупча хурмони қўпорди. Бир қишлоққа қора ва оқтошлар ёғилди.
286 йили Баҳрайнда Абу Саид ал-Қарматий чикди. У жуда ҳам кучайиб кетди. Ҳажарул асвадни қўпориб олган Абу Тоҳир Сулаймоннинг отаси ўша бўлади. У билан халифа аскарлари ўртасида кўп жанглар бўлади. У Басра ва унинг атрофини ғорат қилади. Халифа қўшинини бир неча марта енгади.
Мўътазид ҳақидаги хабарлар: Хатиб ва Ибн Асокир Абул Ҳусайн ал-Хусайбийдан: Мўътазид қози Абу Ҳозимга: “Фа-лончи кишида менинг молим бор, эшитишимча, унга қарз берганини исботлай олганларга қарзларини олиб берибсан. Бизга ҳам шундай қилгин”, деб бир одамни юборади. Абу Ҳозим бўлса: “Аллоҳ амиралмўминнинг умрини узун қилсин.
Унга айт, мени лавозимга қўйган вақтда нима деганлари ҳали ёдимда. Ўшанда у масъулиятни ўзидан олиб, менинг бўйнимга юклаган. Мени эса ўзганинг мулкидан далилсиз даъво қиладиганлар фойдасига ҳукм чиқаришга ҳаққим йўқ”. Бу гапини у киши бориб халифага айтди. Мўътазид: Ундоқ бўлса, айт унга, фалончи ва фалончилар, иккита каттакон одамни назарда тутиб, гувоҳ бўлишади”, деди. Шунда Абу Ҳозим: у иккови олдимда гувоҳлик берадилар ва мен улар ҳақида суриштираман, агар “тоза” бўлиб чиқсалар гувоҳликларини қабул қиламан, акс ҳолда ўзим исботлаган ишни қиламан, дейди. Шундан, анави иккови қўрқиб гувоҳликка ўтмайдилар ва Мўътазидга ҳеч вақо қайтариб берилмади.
Надим (бу ерда: подшонинг улфати) Ибн Ҳамдун деди: Мўътазид Буҳайрани қуриш (обод килиш)ни олтмиш минг хонадоннинг бўйнига қўйди. У ерда ўз жориялари билан ёлғиз қолар ва улар орасида севгилиси Дурайра ҳам бўлур эди.
Ибн Бассом деди:

Буҳайрани тарк этдилар одамлар
ёлғиз ҳолди Буҳайрада Мўътазид
ноғора чалиб Дурайранинг ҳошида...

Бу ҳақда Мўътазид эшитган бўлса ҳам, лекин билдирмади. Кейин ҳалиги иморатларни буздириб юборди. Дурайра эса Мўътазид тириклигида ўлди. У қайгудан ўзини қўярга жой тополмай қолди ва унинг учун марсиялар айтди.
Мўътазид 289 (902-901) йили рабиул охир ойида огир дардга чалинди. Унинг мижози ҳаддан ташқари кўп жимонинг (жинсий алоқа) таъсирида ўзгарган эди, кейин у ўзини тийди. Бир оз вақт ўтиб касали яна қайталади ва шу ойдан саккиз кун қолганда душанба куни қазо қилди.
Масъудий ҳикоя қилади: Мўътазиднинг ўлганига шубҳа қилдилар. Табиб томирини ушлаган эди, у кўзини очди ва табибни тепиб, бир неча газ нарига думалатиб юборди. Табиб ўлиб қолди. Кейин бир зумда Мўътазид ҳам ўлди.
Мўътазид даврида ўлган машҳур одамлар: Ибн Мавоз Моликий, Ибн Абуддунё, Исмоил қози, Ҳорис ибн Аби Усома, Абул Айно, Мубаррид, тасаввуф шайхларидан Абу Саид Харроз, шоир Буҳтурий ва бошқалар. Мўътазиддан 4 ўғил, 11 қиз қолган.

Жалолиддин Суютийнинг
"Тарих ал-хулафо" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase