close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Марвонийларнинг бошқарувни қўлга олиши

Язид ибн Муовия вафотидан сўнг унинг ўғли Муовия иккинчи халифа бўлди. Бироқ унинг халифалиги уч ойдан ошмади. У умрининг охирида одамларни масжидга тўплаб шундай васият қилди: “Мен сиз-ларнинг халифалик ишингизни бажаришга заифлик қилдим. Бу ишга Абу Бакр Умарни тавсия қилганидек, сизларга бир кишини таъйин қилиб кетмоқчи эдим. Бироқ Умардек кишини орангиздан топмадим, Умар олти кишининг номзодини кўрсатгани-дек, номзодлар кўрсатмоқчи эдим. Бироқуларни ҳам орангиздан топмадим. Шу сабабли бу ишни ихтиёрингизга ҳавола қилдим, кимни хоҳласангиз шуни халифа қилинг”. Муовия хутбадан сўнг уйига кириб кетди ва вафотигача уйидан чиқмади. У вафот этганида йигирма ёшга ҳам тўлмаган эди.

Язид ибн Муовия вафотидан сўнг унинг ўғли Муовия иккинчи халифа бўлди. Бироқ унинг халифалиги уч ойдан ошмади. У умрининг охирида одамларни масжидга тўплаб шундай васият қилди: “Мен сиз-ларнинг халифалик ишингизни бажаришга заифлик қилдим. Бу ишга Абу Бакр Умарни тавсия қилганидек, сизларга бир кишини таъйин қилиб кетмоқчи эдим. Бироқ Умардек кишини орангиздан топмадим, Умар олти кишининг номзодини кўрсатгани-дек, номзодлар кўрсатмоқчи эдим. Бироқуларни ҳам орангиздан топмадим. Шу сабабли бу ишни ихтиёрингизга ҳавола қилдим, кимни хоҳласангиз шуни халифа қилинг”. Муовия хутбадан сўнг уйига кириб кетди ва вафотигача уйидан чиқмади. У вафот этганида йигирма ёшга ҳам тўлмаган эди.
Муовиянинг вафотидан сўнг ким халифа бўлиши масаласида ихтилоф юзага келди. Даҳҳок ибн Қайс Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳуга байъат берди. У билан бирга Ҳумс ва Фаластин амирлари ҳам Маккадаги янги халифа ҳокимиятини тан олди. Умавийлар тасарруфида фақат Шомнинг бир қисми қолган бўлиб, бошқа вилоятлар Абдуллоҳ ибн Зубайрга байъат берган эди. Умавийлар тарафдори бўлган Урдун ҳокими Ҳасан ал-Калбий Язиднинг иккинчи ўғли Холид ибн Язидни халифа бўлиши тарафдори эди. Унинг фикрини Язиднинг она томондан қариндоши бўлган яманлик Калб қабиласи маъқуллади. Бироқ уни барча умавийлар қўллаб-қувватламади. Улар Марвон ибн Ҳакамнинг халифа бўлишини истар эди. Чунки у ҳам умавийлар вакили эди. Шунингдек, собиқ Куфа волийси Убайдуллоҳ ибн Зиёд ҳам Карбалодаги ишини деб жазоланмаслик учун халифалик тизгини умавийлар сулоласи қўлида қолишини истади. Шундан сўнг Жобия(Жобия - бугунги кунда Сурия ҳудудида жойлашган шаҳар номи.) номли жойда сулҳ тузилди, сулҳга кўра, аввал Марвон ибн Ҳакам, кейин Ҳолид ибн Язид ва ундан сўнг умавийларнинг бошқа бир вакили Амр ибн Саид халифа бўладиган бўлди. Сулҳдан сўнг Марвон ибн Ҳакам халифаликни қабул қилди ва унга Шомнинг бир қисм аҳолиси байъат қилди.
Марвон ибн Ҳакам тобеинларнинг ёши улуғларидан ҳисобланади. Бироқ унинг саҳобий бўлгани ҳақида ҳам ривоятлар бор. Хусусан, Имом Бухорий “Ал-жоме ас-саҳиҳ” китобида Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида Марвон саккиз ёшда бўлганини келтиради.УУмар ибн Хаттоб,Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб ва бошқа саҳоба ва тобеинлардан ҳадис ривоят қилган. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг котиби бўлган ва фитначилар томонидан уйи қамал қилинганда уни ҳимоя қилган. Жамал воқеасида Оиша розияллоҳу анҳо тарафида бўлган, сўнг Али розияллоҳу анҳуга байъат берган. Муовия халифалиги даврида Марвон ибн Ҳакам бир неча марта Мадина волийлигига тайинланди. Унинг Абдулмалик, Муовия, Абдулазиз, Муҳаммад, Абдуллоҳ, Убайдуллоҳ, Усмон, Айюб, Довуд, Умар каби ўғиллари бор эди.
Марвон ибн Ҳакамнинг халифа бўлиши билан умавийларнинг суфёнийлар (Абу Суфён авлодлари) даври тугаб, марвонийлар даври бошланди.
684 йили Марвон ибн Ҳакам бошчилигидаги Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳуга бўйсунишни истамаган кучлар Даҳҳок ибн Қайс ва унинг тарафдорларига қарши кураш бошлади. Икки тараф қўшинлари Дамашқнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган Муржу Роҳит номли мавзеда тўпланди. Қўшинлар ўртасидаги жанг 20 кун давом этди. Ушбу жангда Марвон қўшини ғалабага эришди, Даҳҳок ибн Қайс қатл этилди. Шундан сўнг Марвон ибн Ҳакам Шом бошқарувини тўлиқ қўлига олди.
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу Шомни бўйсундириш учун укаси Мусъаб ибн Зубайр бошчилигида қўшин юборди, бироқ унинг қўшини сурия-ликлардан мағлубиятга учради ва Марвон ҳокимияти янада мустаҳкамланди.
Шомни эгаллаганидан сўнг Марвон Мисрни қайтариб олиш учун ҳаракат бошлади. Чунки у Абдуллоҳ ибн Зубайрга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга эди. Аввало Мисрдаги умавийларнинг тарафдорлари билан алоқа боғлади. Сўнг у ерга юриш бошлади. Мисрни эгаллаш қийин бўлмади, унинг амири Ибн Жаҳдам билан бир неча урушлар бўлиб, уларда Марвон ғалаба қозонди. Сўнг ўғли Абдулазизни Миср во-лийлигига тайинлаб, ўзи Шомга қайтди.
Марвон ибн Ҳакам Мисрдан Шомга келганидан сўнг иккита қўшин тайёрлади. Улардан бирига Убайдуллоҳ ибн Зиёд амир бўлиб, у Ироқни Абдуллоҳ ибн Зубайр ноибларидан қайтариб олиши керак эди. Иккинчиси ўғли Муҳаммад бошчилигида бўлиб, бу қўшинни Жазира(Жазира - Бугунги кунда Суриянинг шимоли-шарқий, Ироқнинг шимоли-ғарбий ва Туркиянинг жануби-шарқий худудига тўғри келувчи тарихий вилоят.)га юборди. Бироқ 685 йили Марвоннинг вафот этиши билан қўшинлар ҳаракати тўхтаб қолди. Унинг бошқаруви 9 ой давом этган эди. Вафотидан олдин ўғли Абдулмалик, ундан сўнг Абдулазиз халифа бўлишини васият қилди. Унинг васияти Жобияда тузилган сулҳ шартларини бекор қилди.

"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase