Эрон қадимий маданият давлати бўлиб, унинг илдизлари асрларга, камида 5000 йил олдинги даврга бориб тақалади. Милоддан аввалги 7-асрда пайдо бўлган Мидия Қироллиги Эроннинг биринчи йирик давлатига айланди. Мидия ўзининг гуллаб-яшнаган даврида Анадолудан Ҳиндистонгача бўлган ҳудудни, шу жумладан замонавий Эроннинг аксарият ҳудудини эгаллаган. Мидияликлар қадимги Эрон тилининг диалектларидан бирида гаплашган.
Мидияликларнинг тўғридан-тўғри авлодлари курдлар, деб ишонилади. Қадимги Рим тарихчиси Катта Плинийнинг сўзларига кўра, Украинанинг жанубида яшаган сарматлар ҳам мидияликларнинг авлодлари бўлган.
"Иккита жойда денгизга қуйиладиган Танаис дарёси бўйлаб сарматлар яшайди, афсонага кўра, улар кўплаб қабилаларга бўлинган Мидия авлодлари", деб ёзган Плиний ўз асарларидан бирида.
Мидияликлар дастлаб монотеистик бўлган энг қадимий динлардан бири бўлган Зардуштийликни эътироф этишди, аммо вақт ўтиши билан бутпарастлик таъсири остида политеистик шаклларга эга бўла бошладилар. Бугунги кунга қадар мамлакатнинг чекка ҳудудларида яшовчи замонавий Эронда зардуштийларнинг кичик жамоалари сақланиб қолган.
Насронийлик Яқин Шарқнинг кўплаб минтақаларига тарқалиб кетган бўлса ҳам, Эронда Зардуштийлик ҳукмронлик қилишни давом эттирди. Милодий 7-аср бошларида Эрон узоқ вақт давомида Византия империяси билан Ироқ, Сурия ва Миср устидан устунлик учун курашган Сосонийлар сулоласи томонидан бошқарилган. Ушбу рақобат араб халифалиги тарихий майдонга киргандан кейин тўсатдан тугади.
Ислом динини қабул қилган янги давлат Византия ва Эрон қўшинларини жуда тез мағлуб этди. Ислом насронийлар учун ҳам, зардуштийлар учун ҳам жозибали бўлиб чиқди. Бир неча ўн йилликлар ичида аҳолининг катта қисми мусулмон динини қабул қилдилар, бу Яқин Шарқ халқларининг ҳаёти ва маданиятига сезиларли таъсир кўрсатди ва янги цивилизация ривожланишига туртки берди.
Шу билан бирга, Эроннинг сиёсий элитаси уларнинг мақомидаги ўзгаришлардан норози эди. Мустақиллик ва бўйсунишнинг йўқолиши норозилик ҳисси ва вазиятни ўзгартириш истагини келтириб чиқарди. Эронликларнинг норозилиги кўпинча очиқ экстремистик шаклларни олди.
632-661 йилларда араб мусулмон давлатини солиҳ халифалар —Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг яқин сафдошлари бошқарган. Исломнинг иккинчи халифаси Умар ибн Ал-Хаттоб эди. У ҳалоллик, олижаноблик ва тақводорлик билан алоҳида ажралиб турарди. Умар туфайли мусулмон уммати кўплаб ички қарама-қаршиликларга қарамай, мўминлар ҳукмдорига тўлиқ бўйсунди.
Халифа Умар даврида Эроннинг катта қисми мусулмон қўшинлари томонидан босиб олинган. Асирга олинган эронликларнинг бир қисми Арабистонга олиб кетилган ва уларнинг аксарияти исломни қабул қилган. Маҳбуслар орасида Фируз исмли шахс ажралиб турарди. У яхши дурадгор ва темирчи эди. Ўз юртида Фируз зардуштийлик динига эътиқод қилган. Қобилияти туфайли солиҳ халифалик пойтахти Мадинада яшашга рухсат олди. Арабистонда Фируз Абу Лула ("Марваридлар отаси") исмини олди. У ерда исломни қабул қилган деган фикр бор.
Абу Лула Мадинада бўлганида маҳаллий аҳоли унга турли илтимослар билан мурожаат қилган халифа Умарни кўчада бир неча бор учратиб қолган. Бир куни Абу Лула ҳам халифага илтимос қилди, лекин Умар рад жавобини аниқ асослаб, рад этди. Эронликда мусулмон ҳукмдорга нисбатан нафрат ва қасос олиш истаги бор уйғонди.
Асирга олинган эронликлар орасида зодагонларнинг кўзга кўринган вакилларидан бири Хармузан ҳам бор эди. Сосоний Эрон ҳукуматида юқори лавозимни эгаллаган Ҳармузан узоқ вақт давомида, ҳатто Эрон қўшинларининг аксарияти йўқ қилинган пайтда ҳам мусулмонларга қарши фаол қуролли кураш олиб борган. Хузистоннинг Шуштар шаҳри мудофаасига шахсан у раҳбарлик қилган, аммо мағлубиятга учраган ва таслим бўлишга мажбур бўлган. Шундан сўнг Ҳармузан Мадинага жўнатилади ва у ерда асир бўлади. Ҳармузон ва халифа Умарнинг учрашуви ҳақида афсона сақланиб қолган.
Ҳармузан биринчи марта халифа Умар ҳузурига асир сифатида келтирилгач, ундан Ислом динини қабул қилишни сўрашган. У рад этди ва кейин Умар уни ўлдириш учун жаллодни чақирди, чунки у мушриклар давлатини тиклашга қодир охирги Эрон раҳбари еди. Шу пайт маккор Ҳармузан чанқаганида ўлдириш шафқатсизлик бўлишини айтиб, сув сўради. Умар сув олиб келишни буюрди ва Ҳармузон ичиб бўлгунча хавфсизлик ваъдасини олгач, косани ерга ташлади. Сўнг халифага сўзингга турасизми, деб сўради, Умар рози бўлиб, жонини сақлаб қолди. Шундан сўнг дарҳол Ҳармузан Исломни қабул қилиб, ўлимдан қўрқиб, янги динни қабул қилганлиги айтилишини истамаслигини тушунтирди.
Бироқ, халифа унинг ҳаётини сақлаб қолишига фақат Ҳармузоннинг айёрлиги сабаб бўлмади. Сосонийлар Эронида ҳукумат аъзоси сифатида у иқтисод ва солиққа оид маълумотларга эга эди. Шунинг учун Умар уни иқтисод масалалари бўйича маслаҳатчиси қилди.
Эронлик зодагон бундай юксак мавқега қарамай, мусулмонлар ва айниқса, халифа Умардан нафратланишда давом этди. Халифани ўлдириш учун фитна уюштириш ташаббускори Хармузон бўлса керак, бу фитнада Абу Лула асосий роль ўйнаган.
644 йил 4 ноябрда масжидда бомдод намози вақтида Абу Лула Умарга қилич билан олти марта зарба берди. У қочишга уриниб, уни ҳибсга олишга уринган яна олти нафар мусулмонни ўлдирди. Кейин ҳар томондан мусулмонлар қуршаб олган Абу Лула ўзини пичоқлаб ўлдирди. Қон оқаётган халифа Умар ким жонига қасд қилганини сўради. Бу бутпараст эканини билгач, у: "Менинг ислом динини қабул қилган одамнинг қўлидан ўлимимни изн бермаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!"— деди. Уч кундан кейин халифа вафот этди. Бу фитнага алоқадор барча эронликлар қатл этилди. Аммо унинг иплари Арабистондан анча узоққа чўзилган бўлиши мумкин.
Қандай қилиб Эрон шиа давлатига айлангани ҳақида (1-қисм)
Эрон қадимий маданият давлати бўлиб, унинг илдизлари асрларга, камида 5000 йил олдинги даврга бориб тақалади. Милоддан аввалги 7-асрда пайдо бўлган Мидия Қироллиги Эроннинг биринчи йирик давлатига айланди. Мидия ўзининг гуллаб-яшнаган даврида Анадолудан Ҳиндистонгача бўлган ҳудудни, шу жумладан замонавий Эроннинг аксарият ҳудудини эгаллаган. Мидияликлар қадимги Эрон тилининг диалектларидан бирида гаплашган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
|