close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ас-Саффоҳ бани Аббоснинг биринчи халифаси

Ас-Саффоҳ бани Аббоснинг илк халифаси, Абулаббос, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Али ибн Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим.

Ас-Саффоҳ бани Аббоснинг илк халифаси, Абулаббос, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Али ибн Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим.
108 йили, бир ривоятда 104 йилда Балҳо атрофидаги Ҳамима деган ерда туғилган. Ўша ерда катта бўлди. Байъат унга Куфада берилди. Онаси - Райта ал-Ҳорисиядур.
У ўз акаси Иброҳим ибн Муҳаммад ал-имомдан, унинг ўзидан эса амакиси Исо ибн Али (ҳадис) ривоят қилган.
Аҳмад ўз “Муснад”ида Абу Саид Худрийдан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дебдилар: “Замон узилган ва фитна зуҳур қилганда менинг ахди байтимдан (авлодимдан) Саффоҳ деган бир киши чиқади, у эҳсон берса сочиб беради”.
Убайдуллоҳ Айший айтади: “Отам деди: “Мен қариялардан эшитганман, Аллоҳ ҳаққи, халифалик Бани Аббосга ўтганда ҳеч ерда улардан кўра Қуръонни кўп ўқийдиган, ибодатга берилган ва кўп ҳаж қиладиган киши бўлмаган”, дейишар эди”.
Ибн Жарир Табарий деди: “Бани Аббос воқеаси (ҳаракати)нинг бошланиши сабаби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз амакилари Аббосга халифалик унинг авлодига ўтиши ҳақида башорат берган бўладилар. Унинг авлоди шуни кутишар эди”.
Ришдин ибн Курайб де ди: “ Абу Ҳошим Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ҳанафийя Шомга боради. У ерда Муҳаммад ибн Али ибн Абдуллоҳ ибн Аббосни учратиб дейди: “Эй амакимнинг ўғли, мен бир нарсани биламан уни сенга етказмоқчиман, лекин уни сир сақлайсан. Шуни билгинки, одамлар қўлга киритишни орзу қилиб юрган бу лавозим сизларники. Мен буни билардим, буни ҳеч ким эшитмасин!”
Мадоиний бир неча кишилардан ривоят қилади: “Имом Муҳаммад ибн Али ибн Абдуллоҳ ибн Аббос деди: “Бизнинг учта имкониятимиз бор: Язид ибн Муовиянингўлими, юз йилликнинг бошланиши, Африкадаги фитна. Ана шунда биз учун даъватчилар чиқади, бизнинг тарафдорларимиз минган отлар машриқдан чиқиб мағрибга етади”.
Шундай қилиб, Африкада Язид ибн Аби Муслимни (Умавийларнинг Африкадаги ҳокими) ўлдириб, барбарлар аҳцни бузганларидан кейин имом Муҳаммад Хуросонга одам юбориб, уларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам авлодларини қўллаб-қувватлашга даъват қилади. Лекин ҳеч кимнинг номини айтмайди. Кейинроқ Або Муслим Хуросоний ва бошқаларни юборади. Бошлиқларига мактублар йўллайди. Улар мактубларни розилик билан қабул қиладилар. У кўп ўтмай вафот этади. Вафотига яқин ўғли Иброҳимга васият қилган бўлади. Бундан хабар топган Марвон уни ҳибсга олиб, қатл қилади. Иброҳим ўз укаси Абдуллоҳга, яъни мазкур Саффоҳга бу ҳакда (яъни ҳокимиятни олиш кераклиги ҳақида) васият қилади. Кейин Абдуллоҳнинг тарафдорлари унинг атрофида бирлашадилар ва 132 йили рабиул аввалнинг учинчи кунида Куфада унга байъат берилади. Абдуллоҳ одамларга имом бўлиб жума намозига ўтиб беради. Хутбада шундай дейди: “Исломни ўзига танлаб олиб уни улуғлаган, шарафлаган, буюк этган, уни биз учун ихтиёр этган, биз билан уни қувватлаган, бизни унинг аҳли, макони, қўрғони, ҳомийси ва посбони қилиб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!”. Сўнгра қариндош эканликларини (пайғамбарга) Қуръон оятлари билан эслатиб шуларни деди: “Аллоҳнинг расули дунёдан ўтгач, унинг саҳобалари халифа бўлдилар. Кейин Ҳарб ва Марвон авлоди уни эгаллаб олдилар, сўнг зулм ва худпарастликка ботдилар. Ғазабига гирифтор қилгунга қадар Аллоҳ уларга бир қанча муҳлат берди. Кейин бизнинг қўлимиз билан уларни жазолади. Биз орқали ер юзидаги ожизларни неъматлантирмоқ ва сарафроз этмоқ учун ўз ҳаққимизни ўзимизга қайтарди. Биз билан бошлаганидек, яна биз билан тугаллади. Биз аҳли байтнинг муваффақияти фақат Аллоҳнинг кўмаги ила бўлур. Эй аҳли Куфа, сизга бизнинг муҳаббатимиз зўр, сиз бизнинг дўстлигимиз манзилисиз. Сиз бундан қайтганингиз йўқ, сизни золимларнинг зулмситамлари ҳам бундан қайтара олгани йўқ. Демак, сиз бугун энг бахтли одамларсиз. Биз учун энг ҳурматли кишилар ҳам сизсиз, мен сизларнинг маошларингизни юзта юзга оширдим. Тайёр туринг, мен ахир “саффоҳ мубиҳ”, “соир мубир”дурман”. Исо ибн Али уларнинг Ҳамимадан чиқиб, Куфага бормоқчи бўлганларини эсланганда шундай дерди: “Жасур ва довюрак 14 киши ўз уйларидан биз истаган нарсани истаб йўлга чиқдилар”.
Саффоҳга берилган байъат ҳақида хабар топган Марвон, унга қарши жангга отланди. Лекин у юқорида айтганимиздек, мағлубиятга учради ва кейин ўлдирилди. Саффоҳнинг байъатида БаниУмайя вауларнинг лашкарларидан беҳисоб одамўлдирилди. Чекка мағрибгача бўлган юртлар унинг итоатига кирди. Заҳабий: унинг ҳукронлигидан бошлаб бирлик йўқола бошлади. Тоҳарт ва Тобнадан (ҳозирги Жазоирдаги ерлар) бошлаб Судангача, жамики Андалусия итоатдан чикди. Бу мамлакатларда ҳокимиятни қўлга олганлар итоатдан чиқиб кетавердилар ва бу ҳолат тўхтамади. Саффоҳ 136 (753-54) йили зулҳижжада чечакдан ўлади. Укаси Абу Жаъфарни валиаҳд қилиб қолдирган эди. 134 йилда Саффоҳ Анбарга (Ирокда) кўчган ва ўша ерни пойтахт қилиб олган эди.

Жалолиддин Суютийнинг
"Тарих ал-хулафо" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase