close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шом шаҳрига сафарлари

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўн икки ёшга етганларида амакилари Абу Толиб тижорат карвони билан Шомга сафар қилар экан у зотни ҳам ўзи билан бирга олиб кетди. Карвон Бусро номли жойга келиб, қўнганида, Инжилни яхши биладиган Буҳайро исмли роҳибнинг олдидан ўтиб қолишди. Шунда роҳибнинг кўзи Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламга тушиши билан у кишига диққат билан қарай бошлади, озгина гапга солиб кўриб, сўнг Абу Толибга қараб: "Ким бу бола", деди. "Ўғлим", деб жавоб берди. (Абу Толиб у зотни яхши кўрганлигидан "ўғлим", деб чақирар эди). Шунда Буҳайро: "У сенинг ўғлинг эмас. Бу боланинг отаси тирик бўлмаслиги керак", деган эди, Абу Толиб: "Тўғри, у акамнинг ўғли", деди. Роҳиб: "Отасига нима бўлган?", деб сўради У: "Аёли Омина Муҳаммадга ҳомиладор пайтида вафот этган", деди. Роҳиб: "Тўғри айтдинг, энди бу болани ўз шаҳрига қайтар ва уни яҳудлардан эҳтиёт қил. Қасам ичиб айтаманки, агар улар бу ерда уни кўриб қолишса, албатта унга бир ёмонлик етказишади. Акангнинг ўғли билан келажакда буюк бир иш юз беради. Уни тезроқ Маккага қайтаргин эй Абу Толиб!", деди.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўн икки ёшга етганларида амакилари Абу Толиб тижорат карвони билан Шомга сафар қилар экан у зотни ҳам ўзи билан бирга олиб кетди. Карвон Бусро номли жойга келиб, қўнганида, Инжилни яхши биладиган Буҳайро исмли роҳибнинг олдидан ўтиб қолишди. Шунда роҳибнинг кўзи Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламга тушиши билан у кишига диққат билан қарай бошлади, озгина гапга солиб кўриб, сўнг Абу Толибга қараб: "Ким бу бола", деди. "Ўғлим", деб жавоб берди. (Абу Толиб у зотни яхши кўрганлигидан "ўғлим", деб чақирар эди). Шунда Буҳайро: "У сенинг ўғлинг эмас. Бу боланинг отаси тирик бўлмаслиги керак", деган эди, Абу Толиб: "Тўғри, у акамнинг ўғли", деди. Роҳиб: "Отасига нима бўлган?", деб сўради У: "Аёли Омина Муҳаммадга ҳомиладор пайтида вафот этган", деди. Роҳиб: "Тўғри айтдинг, энди бу болани ўз шаҳрига қайтар ва уни яҳудлардан эҳтиёт қил. Қасам ичиб айтаманки, агар улар бу ерда уни кўриб қолишса, албатта унга бир ёмонлик етказишади. Акангнинг ўғли билан келажакда буюк бир иш юз беради. Уни тезроқ Маккага қайтаргин эй Абу Толиб!", деди.
Расулуллоҳ алайҳис-салоту вас-салом навқирон йигитлик чоғларида қўй боқиш билан шуғуллана бошладилар. Бу ҳақда кейинчалик ўзлари шундай деганлар: "Мен Қароритда (баъзи ривоятларда қарорит қийротнинг кўплиги бўлиб, бир қийрот бир дирҳамнинг олтидан бирига тўғри келади дейилган. Бу ерда эса қароритдан мурод макондир) Макка аҳлиниг қўйларини боқиб берар эдим".
Оллоҳ таоло у зотни ёшликнинг ҳар хил бемаъни ўйин-кулгиларидан парҳезда тутган. У зот ўзлари ҳақида шундай деганлар: "Мен жоҳилият давридаги ишлардан бирини икки марта қилмоқчи бўлганман. Лекин Оллоҳ таоло ҳар иккаласини қилишдан ҳам мени сақлаган. Ўшандан кейин то Оллоҳ таоло мени пайғамбарлик билан икром қилгунига қадар биронта ҳам ножўя иш қилмадим. Мазкур икки воқеа шундай бўлган: "Бир куни (кечаси) Макка тепасида мен билан қўй боқиб юрган болага айтдим: "Қўйларга қараб турганингда, Маккага кириб, йигитлар билан гурунглашиб келардим". "Хўп, борақол", деди. Шундан кейин чиқиб, Макканинг биринчи ҳовлисига етиб келганимда, куй-қўшиқ овозлари эшитилди. Одамлардан нима бўляпти у ерда, деб сўрасам, тўй бўляпти, деб жавоб беришди. Қулоқ солиш учун ўтирган эдим, Оллоҳ таоло қулоқларимни эшитмайдиган қилиб қўйди. Кейин ухлаб қолган эканман, эртасига қуёшнинг тиғи мени уйғотиб юборди. Кейин шеригимнинг ёнига қайтиб, бўлган воқеани унга айтиб бердим. Бошқа туни ҳам унга худди ўша сўзларни айтиб, Маккага кирган эдим, яна аввалги кечадаги иш содир бўлди. Шундан кейин биронта ҳам ёмон ишни қилишни хаёлимга ҳам келтирмай қўйдим".

Ибратли нукталар

Буҳайронинг Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳақидаги гапларидан шу нарса аён бўладики, яҳудий ва насронийлар Таврот ва Инжил орқали охир замон пайғамбари ҳақида ва унинг белгилари тўғрисида бир қанча маълумотга эга бўлганлар.
Бунга далолат қилувчи ривоятлар жуда кўп бўлиб, ана шулардан бири сийрат уламоларининг
ривоятига кўра яҳудийлар Авс ва Хазраж қабилаларига: "Яқинда бир пайғамбар чиқади биз
унга эргашамиз, ўшанда биз у билан сизларни Од ва Ирам     қабилаларини    ўлдирганимиз     каби ўлдирамиз", деб олдиндан башорат беришарди. Ана шу сўзларида туришмагани учун Оллоҳ таоло улар ҳақида шу оятни нозил қилди: "Қачонки уларга Оллоҳнинг ҳузуридан ўзларида бор нарсани (Тавротни) тасдиқ этувчи Китоб келганда (яъни, ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга Қуръон нозил бўлиб, у зот Пайғамбар бўлганларида) — ҳолбуки, илгари улар кофирларга қарши (ўша Пайғамбардан) ёрдам кутардилар — бас, қачонки уларга ўзлари билган нарса келганда унга кофир бўлдилар.    Кофирларга    Оллоҳнинг   лаънати
булғай. (Бақара сураси, 89-оят)
Қуртубий ва яна бошқа муфассирларнинг ривоятига кўра, Оллоҳ таолонинг ушбу: "Биз китоб ато этган кимсалар (яҳудий ва насронийлар) уни (Муҳаммад Пайғамбарни) ўз фарзандларини таниган каби танийдилар. (Яъни, ўзларининг Илоҳий Китобларида у зот ҳақида ўқиганлар). Ва албатта улардан бир гуруҳи билганлари ҳолда ҳақиқатни яширадилар". (Бақара сураси, нб-оят) ояти нозил бўлганда, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Саломдан (аввал аҳли китоб бўлиб, кейин Исломга кирган) Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламни ўз фарзандингни таниган каби танийсанми, деб сўраганида, ҳа, балки ундан-да яхшироқ танийман, зеро, Оллоҳ таоло самодаги аминини (Жаброил алайҳис-саломни) Ердаги аминига (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга пайғамбарлик) наъти - сифатлари билан юборганда таниганман. Аммо фарзандимни озроқ билишимга келсак, онаси томонидан хиёнат бўлганми, йўқми, менга қоронғу.
Салмони Форсийнинг Исломга киришига Инжилдан,    роҳиблардан, уламолардан Пайғамбаримизнинг сифатларини, у зот ҳақидаги маълумотларни чуқур ўрганиши сабаб бўлган.
Аҳли китоблар Пайғамбаримиз алайҳис-салоту вассалом ҳақидаги мазкур маълумотни инкор қилишлари ва ҳозирги пайтда уларнинг қўлларида мавжуд бўлган инжилларда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг зикри йўқ эканлиги юқоридаги гапларимизга тескари келмайди. Чунки ҳозирда Ер юзида Инжилнинг биронта ҳам асл нусхаси йўқ бўлиб, ҳозирги аҳли китобларнинг қўлларидаги инжилларга эса, жуда кўп ўзгартиришлар киритилганлиги ҳеч кимга сир эмас. Оллоҳ таоло қуйидаги оятларда нақадар рост сўзлаган: "Уларнинг орасида Китобдан бехабар, фақат хом хаёлларнигина биладиган омийлари ҳам борки, улар фақат, турли гумонлар киладилар, холос. Ўз қўллари билан китоб ёзиб, сўнгра уни озгина қийматга сотиш учун: "Бу Китоб Оллоҳ ҳузуридан (келган)", дейдиган кимсаларга ҳалокат бўлғай, бас, ёзган нарсалари сабабли уларга ҳалокат бўлғай, топган фойдалари сабабли уларга ҳалокат бўлғай".
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам қўй боқиб ризқи рўз топишни ихтиёр этишларида уч муҳим далолат бор:
Биринчиси Фаросат ва хушёрликка далолат.
Амакилари у зотни ҳар томонлама тўлиқ таъминлашига, ўз отасидек меҳр-мурувват кўргазишига қарамасдан ўзларида касби ризққа имконият борлигини сезган кундан бошлаб меҳнат қилишга ва амакиларининг елкаларидан турмуш ташвишларини бироз бўлса ҳам енгиллатишга ҳаракат қилардилар. Эҳтимол, у зот топиб келган нарса арзимаган, озгина маблаг бўлар, лекин ҳар не бўлганда ҳам бундай тиришқоқликлари у зоти бобаракотнинг туз ичган жойга миннатдорчилик билдирадиган, ўзида бор бўлган имкониятни яширмай сарфлайдиган олийжаноб инсон эканликларига далолат қилади.
Иккинчиси: Оллоҳ таоло бу дунёда Ўзининг солиҳ бандалари учун рози бўладиган тирикчилик йўлининг баёнига далолат.
Оллоҳ таолога Ўзининг Пайғамбари учун фаровон ҳаёт, мўл-кўл ризқ ато қилиши, қийинчиликсиз яшашга шароит яратиб бериши жуда осон иш эди. Лекин Илоҳий ҳикмат биз умматларга инсон топган молнинг яхшиси, жамиятга бирон фойда келтирмай, тер тўкмай топгани эмас, балки ўз қўлининг меҳнати билан топгани покиза ризқ бўлишини уқтирмоқчидир.
Учинчиси: Ҳар қандай даъватчи агар даъватини касб билиб, унинг орқасидан тирикчилик ўтказадиган ёки одамларнинг эҳсону садақалари билан кун кўрадиган бўлса, унинг даъвати инсонлар наздида ҳеч қандай қиймат топа олмайди. Шунинг учун исломий даъват соҳиби ўз ризқини шахсий кучи билан топмоқлиги лозим ва лобуддир. Токи, инсонлар тарафидан унга нисбатан миннат ёки таъна тошлари отилмасин ва уларнинг юзига аччиқ ҳақиқатларни айтишдан тўсиб қўймасин.
Бу маъно ўша дамларда гарчи Расулуллоҳ алайҳис-салоту вас-саломнинг хаёлларига келмаган бўлса ҳам, зеро, у зот келажакда елкаларига юкланажак Илоҳий рисолатдан бехабар эдилар, лекин Оллоҳ таоло Ўз чеварлиги билан бошқариб турган мазкур услуб ва ҳаёт тарзлари ана шундай ҳикматни ўз ичига олади. Яна шу нарсани ойдинлаштирадики, Оллоҳ таоло Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатдан олдинги ҳаётида рисолатдан кейин ўзининг салбий таъсирини ўтказадиган бирор иш бўлмаслигини ирода қилган.
Пайғамбаримиз алайҳис-салоту вас-салом ўзлари ҳақида, яъни Оллоҳ таоло у зотни ёшлик давридан бошлаб ҳар қандай ёмон ишлардан сақлаганлиги ҳақида айтган гапларидан катта аҳамиятга эга бўлган икки ҳақиқат ойдинлашади.
Биринчи: Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам бошқа ёшлар каби Оллоҳ таолонинг ҳикмати тақозо қилган инсоний ва хилма-хил нафсоний майллари мавжуд эди. Яъни, бошқалар каби дўстлар билан гурунглашкиси, ўйин-кулги қилгиси келар эди.
Иккинчи: Шунга қарамасдан Оллоҳ азза ва жалла у зотни бузилишнинг барча кўринишларидан ва Оллоҳ у кишини тайёрлаётган даъват талабларига тўғри келмайдган нарсалардан сақлаган. Ҳатто у кишининг хузурида нафс рағбатларига бўйсунишдан тўсадиган ваҳий ёки шариат қонунлари келмай туриб, ўша ёмон нарсалар билан ўзининг ўртасини тўсиб турган бир яширин қалқонни, кучни туяр эдилар. Бу манзаранинг замирида гўзал ахлоқни комил қилиш ва Шариати Исломийянинг пойдеворини мустаҳкамлаш ётади.
У зотнинг (соллоллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурида мазкур икки ҳақиқатнинг жамланишида бизга маълум бўлган таълим, тарбия воситаларидан бошқа, у зотнинг қўлидан тутиб, етаклаб кетаётган бир илоҳий иноят мавжудлигига далолат бордир.

Рамазон Бутийнинг "Фиқҳус-сийра - Сийратни англаш" китобидан
Зиёуддин Мансур ҳафизаҳуллоҳ таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase