close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муҳаммад Ёқуббек Бадавлат

Муҳаммад Ёқуббек Бадавлат (форс. محمد یعقوب بیگ‎; ўзб. Yoqub bek; уйғ. Яқуб-Бәг Бәдөләт Хан/ياقۇب بەگ بەدۆلەت خان — Якуб-Бек «Бахтиёр» Хон; 1820 йил атрофида Тошкент яқинидаги Пскентда, бошқа маълумотларга кўра Андижон яқинидаги Капа деган жойда 1877 йил туғилган) – 1860-70-йилларда Шарқий Туркистондаги Еттишаҳар ва Қашғар ҳукмдори.

Муҳаммад Ёқуббек Бадавлат (форс. محمد یعقوب بیگ‎; ўзб. Yoqub bek; уйғ. Яқуб-Бәг Бәдөләт Хан/ياقۇب بەگ بەدۆلەت خان — Якуб-Бек «Бахтиёр» Хон; 1820 йил атрофида Тошкент яқинидаги Пскентда, бошқа маълумотларга кўра Андижон яқинидаги Капа деган жойда 1877 йил туғилган) – 1860-70-йилларда Шарқий Туркистондаги Еттишаҳар ва Қашғар ҳукмдори.

Ҳаётининг илк йиллари

Ёқуббекнинг келиб чиқиши ва ҳаётининг илк йиллари ҳақида маълумотлар нотўла ва қарама-қаршидир. Ҳаттоки унинг туғилган йили ҳам аниқ маълум эмас. Масалан, 1876-77 йилларда Қашғарга ташриф буюрган генерал Куропаткиннинг маълумотларига кўра, гарчи ўша пайт Ёқуббек кўринишидан 50 ёшларга ўхшаш бўлсада, атрофидаги одамлар унинг ёши 58-64 атрофида деб айтган, яъни туғилган йилини 1812-1818 йиллар оралиғида деб кўрсатган. Бошқа томондан, Муса Сайрамий (қашғарлик тарихчи, Ёқуббекнинг замондоши) у Оқмачит коменданти этиб тайинлаганда атиги 22 ёшда эди деб ёзган ва унинг туғилган йилини 1827-28 йил деб кўрсатган. Замонавий тарихчилар Ёқуббек билан Қашғарда суҳбатлашган ва уни 1820 йилда туғилган деб ҳисоблаган британ дипломатлари фикрини ҳақиқатга энг яқин деб айтади.
Унинг қайси миллатга мансублиги ҳам аниқ эмас: британ дипломатларининг фикрига қура, унинг аждодлари Қоратегин деган жойда (ҳозирги Тожикистон), кейин эса Самарқанд яқинида яшаган. Ёқуббекнинг у ерда туғилган отаси Пирмуҳаммад Хўжандда ўқиган ва Пскентда қози бўлиб хизмат қилган. Ёқуббекнинг энг машҳур таржимаи ҳоли муаллифи D.C. Boulger уни тожик деб, британ дипломати H.Bellew эса «Emir Muhammad Yakúb Khan Uzbak of Kashgár» деб атаган. Таъкидлаш жоизки, XIX асрда Ўрта Осиё минтақасида миллий мансублик тушунчаси ҳозиргидан жиддий фарқ қилган: хусусан, Ёқуббекнинг ёрдамчиси Мирза Ахмад ўз раҳбарини сартлардан (ўзбеклардан) деб ҳисоблаган – ўша пайтларда Ўрта Осиё ўтроқ халқлари шундай аталарди. Замондошларининг гувоҳлик беришича, Ёқуббек «форсий»да бемалол гаплашган; унинг форс тилида ҳам, туркий тилда ҳам ёзилган фармонлари мавжуд.

Қўқон хонлигида хизмат

Ёқуббек ўгай опасига уйланган Тошкент беки томонидан Чиноз тумани ҳукмдори этиб тайинланган, тахминан 1851 йил эса Оқмачит беки бўлган. Кейинчалик хизмат пиллапояси бўйлаб жуда тез ҳаракатланган. У томонидан Қўқон ҳукмдори Худоёрхонга қарши уюштирилган муваффақиятсиз фитнадан кейин, 1853 йил Бухорого қочган. Худоёрхон ағдарилганидан кейин 1858 йил Қўқонга қайтган.

Қашғардаги ҳукмронлик

1894 йил Шарқий Туркистонда манчжур-хитой ҳукмронлигига қарши кураш учун кўтариган Қашғар ҳудудидаги исёнчи кучларга раҳбарлик қилган Бузрукхўжага ҳарбий ёрдамчи этиб 1865 йил Қашғарга жўнатилган. Тез орада Ёқуббек Қашғардаги ҳокимиятни зўрлик билан тортиб олди, шундан кейин Шарқий Туркистоннинг бошқа шаҳарларини босиб ола бошлади. 1872 йил тоғ мамлакати бўлган Саричкўл ва Урумчини босиб олди, шундан кейин Еттишаҳар давлатига асос солинганини маълум қилди ва унинг ҳукмдори бўлиб олди. Бу давлат таркибига Шарқий Туркистон ва Жўнғория, яъни Или ўлкасини истисно қилганда замонавий Шинжоннинг бутун ҳудуди кирарди. Ёқуббек қатъий ташқи сиёсий линияга эга бўлмасдан, Туркия, Россия ва Англия ўртасида усталик билан мушкулликларни енгиб ўтишга ҳаракат қилган. Урумчи 1876 хитойликлар томонидан тортиб олинган. 1877 йил 31 майда уни ўзининг сарой аъёнлари ўлдирган.
1870 йилдан бошлаб «Оталиқ Ғози Бадавлат», яъни «иймон ҳимоячиси ва бахтиёр» деб аталган.
Ёқуббекнинг ўлимидан сўнг унинг тахтига даъвогарлар ўртасида кураш бошланди. Бундан фойдаланган цинлар Хитойи 1878 йил Еттишаҳар давлатини тугатди. Қашғарни қўлга олгандан сўнг хитойликлар Ёқуббекнинг жасадини кавлаб олдилар ва ёқиб ташладилар.

Ташқи сиёсати

Муҳаммад Ёқуббек Бухоро амирлиги ва Усмонлилар империяси билан дўстона муносабатлар ўрнатганди. Бухоро амири ва Усмонлилар султони унга амир унвонини беришган. Муҳаммад Ёқуббек Россия ва Британия империялари билан музокаралар олиб борган.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase