Бунга аввалроқ унинг ташаббуси билан ташкил қилинган, Тошкент Бош муфтийси Садриддинхўжа Шарифхўжаев бошчилигидаги миллий бирлашув яширин антисовет Қўмитаси ҳам хизмат қилди.
Анвар-пошо бир гуруҳ турк офицерлари билан Шарқий Бухоро томон йўл олиб, мужоҳидлар отрядлари етакчилари билан музокаралар олиб борди. Пошо мужоҳидларга хизмат қилишни Эшон Султон отрядида бошлади. Шундан сўнг у босмачилар ҳаракатини мувофиқлаштириш бўйича фаолиятни кучайтирди ва амир Сайид Олимхон томонидан Бухоро ва Хиванинг барча ҳамда Туркистон мужоҳидларининг бир қисми бош қўмондони деб тан олинди.
1922 йилнинг февралида Анвар-пошо бошчилигидаги мужоҳидлар қўшини Душанбени эгаллаб олади, сўнгра Бухорого юриш уюштирилди. Қисқа вақт ичида у Шарқий Бухоро ҳудудини бутунлай, шунингдек, амирликнинг ғарбий қисмида катта ҳудудларни эгаллаб олди. Советлар вакиллари бир неча бор унга сулҳ тузишни ва Шарқий Бухородаги ҳукуматини тан олишни таклиф қилдилар, лекин Анвар-пошо муросасиз позиция эгаллади ва совет қўшинларининг Туркистонни бутунлай тарк этишини талаб қилди.
1922 йилнинг май ойида Қизил Армия қўшинларни ўтказиш учун Амударё, Панж ва Вахш дарёларидан фойдаланиб, қарши ҳужум амалга оширди. Катта нуфузга ва обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда Анвар-пошонинг қўмондонлигини тан олмаган Иброҳимбек унга ёрдамга келмади. Анвар-пошо бир нечта оғир мағлубиятдан сўнг Душанбени тарк этди. Унинг қўшинларини Лоқай водийсига кўчиришга уринишда – Иброҳимбек кутилмаганда икки томондан Анвар-пошо отрядларига ҳужум қилиб, унга жиддий талофат етказди.
Анвар-пошо Балжуан атрофларига кўчиб ўтди, лекин бу ерда Қизи Армия унинг изидан борди ва катта жангда ютқазиб қўйди.
Анвар-пошо 1922 йил 4 августда Бухоро давлати ҳудудидаги Балжуан шаҳридан 25 км масофадаги Чаган қишлоғида (ҳозирги Тожикистон ҳудуди) Қизил Армия отрядлари билан жангда ҳалок бўлди.
Чекист Георгий Ағабеков ўзининг хотираларида Анвар-пошо жойлашган жойни аниқлаш бўйича операцияни таърифлайди (Ағабеков шериги билан бирга савдогарлар кўриниши остида маҳаллий аҳоли орасига кириб олган ва пора эвазига Анвар-пошо штаби аниқ жойлашган жойни билиб олган) ва Анвар-пошо штабига ҳужум қилган отлиқ дивизион командири рапортидан иқтибос келтиради: «Анвар-пошо бошчилигидаги босмачилар штаби тоғ томонга қочди, лекин айланиб ўтиш учун жўнатилган эскадронга дуч келгач, жангга киришди. Жанг натижасида душман штаби йўқ қилинди. Фақат уч киши қутулиб қолишга эишди. 28 та жасад жанг майдонида қолди. Уларнинг орасида Анвар-пошо ҳам бор эди. Қилич зарбаси билан унинг боши ва танасининг бир қисми кесиб ташланганди. Унинг ёнида Қуръон топилди». Анвар-пошони арманлар "геноциди"да асосий айбдорлардан бири бўлган. Анвар-пошони жазолаш учун уни атайин қидириб юрган Яков Мелькумов (Акоп Мелкумов(ян) ўлдирган. Анвар-пошони ўлдирганлиги ва унинг армиясини тор-мор қилишда иштирок этгани учун кавалерия полки қўмондони Мелькумов такроран «Қизил Юлдуз» ордени билан тақдирланди.
Анвар-пошонинг қабри ўттизинчи йиллар ўрталарига қадар зиёрат жойи бўлган, сўнгра совет ҳукумати томонидан тепалик тексилаб ташланган, лекин маҳаллий аҳоли қабр ўрнига зиёратга келаверган. Бу қабр Ҳазрати-шоҳ мозори (Авлиё Шайх мақбараси) номини олган. Анвар-пошонинг хоки 1996 йилнинг 4 августида Балжуанлик тожик етакчиси Иззатуллоҳ Хаёев томонидан Туркия президенти Сулаймон Демирэлга тантанали равишда топширилган.
Абу Муслим таржимаси