close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
22.02.2019 18:10

Москва. 19 февраль. Пойтахтдаги Евфросиния Московская ибодатхонаси қошида муҳожирларнинг болалари учун рус тили мактаби очилди, бу ерда педагоглар, логопедлар ва волонтерлар болаларни бошланғич мактабга тайёрлайди, деб хабар қилди сешанба куни синодал хайрия бўлими.

22.02.2019 10:24

Аёлларнинг яланғоч баданини кўп томоша қилиш одатда саратон касаллиги билан тугайди (эркакларда). Бугунги куннинг энг қудратли оммавий қирғин қуроли нима, биласизми? Стриптизчи қизлар! Маълум бўлишича, аёлларнинг яланғоч баданини кўп томоша қилиш эркакларда простата бези саратон касаллигини келтириб чиқарар экан.

22.02.2019 07:23

Швециялик уролог «Афтонбладет» да ҳар бир эркак киши қалбининг тубидан ҳадиксирайдиган ўнта энг тарқалган афсоналар билан боғлиқ. Импотенция – қариялар муаммосими? Бир марта бўлган нарса – доимий бўладими? «Виагра» - универсал ечимми? Эрекциясиз оргазм бўлиши мумкинми? Қачон хавотирланмаслик керак, қачон соғлиқ ҳақида қайғуриш лозим? Шифокор шу ва бошқа саволларга жавоб беради.

21.02.2019 18:27

Кавказ тез кунлар ичида янги, олдинлари маълум бўлмаган ҳудуд гирдобига тортилди. Энг ажабланарлиси эса, бунга асло, кавказдаги муаммолар ва шу каби ҳолатлар сабаб бўлгани йўқ, аксинча буларнинг ҳаммаси украинада бўлаётган ҳодислар туфайли рўй берди. Бир-бирига энг яқин бўлган иккита славян халқ – руслар ва украинлар жаҳон тарихини тубдан ўзгартириб юборади деб ким ўйлабди, дейсиз. 

21.02.2019 12:15

Келин-куёв никоҳ вақтида бир-бирларининг қўлларига узук тақиш одатини халқимиз ўрислардан ўрганган. Бунинг христианликка алоқаси борми? Нима учун узук айнан тўртинчи бармоққа тақилади?

21.02.2019 11:21

28 сентябрь куни ўз вақтида таниқли араб сиёсий арбоби бўлган Миср президенти, Никита Сергеевич Хрущев Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони ва Ленин ордени билан тақдирлаган ва бу ҳақида кинояли тўртлик пайдо бўлган Камол Абдул Носирнинг вафот қилганига 40 йилдан ўтди.

21.02.2019 10:56

Мусулмонлар Бадрга йўл олишганида: «Балоларга гирифтор бўлсин ва биттаси ҳам қайтмасин», деган орзуда бўлган яҳудийлар мўминларнинг тушларда кўрганда ҳам тоқат қилиб бўлмайдиган даражадаги зафар билан қайтишганини ҳеч ҳазм этолмаётган эдилар. Бунинг натижасида кўнгилсиз оқибатларга олиб келувчи можаролар чиқара бошлашди. Каъб ибн Ашраф билан кекса шоир Абу Офакнинг бошларига тушган кун ҳам уларни тўхтатмаган, аксинча, янада кескин вазият юзага келган эди.

21.02.2019 10:17

"6 январь куни Украина Православ черковининг мустақиллиги тан олингач, 300 га яқин қавм Москва таъсиридан қутилди", - деб ёзади Le Monde махсус мухбири Бенуа Виткин. "Дастлаб Константинополь Патриархати мустақил Украина Православ черкови мавжудлигини – автокефаль деб тан олганидан сўнг геополитик зилзила рўй берди.

21.02.2019 09:37

Европа Иттифоқи мамлакатлари  статистика хизмати (Евростат) ўтган йилги никоҳ кўрсаткичлари статистикасини эълон қилди. Евростатнинг қайд этишича, Европа Иттифоқига аъзо бўлган 28 мамлакатда ўртача минг кишига 4.3 та никоҳ тузилган. Энг кўп никоҳ Литвада қаёд этилган ўтди – мамлакат аҳолиси ҳар минг кишисига 7,5 та никоҳ. Ундан кейин Руминия - 7,3 никоҳ, Латвия юнон маъмурияти ва Жанубий Кипр ўрин олган - 6,8.

20.02.2019 21:54

Украинанинг Днепр шаҳрида кўчалардан бирини мустақил Украина учун жон фидо қилган ва ҳатто жанговар ҳаракатлар шароитларида ҳам ҳижобини ечмаган Омина Окуева шарафига номланади, деб ёзади Украина мусулмонлар портали «Ислам в Украине».

20.02.2019 12:51

Печатникидаги «Неолит» кафесида чеченлар ва озарбайжонлар ўртасидаги тўқнашувга Арманистон фуқароси сабабчи бўлган бўлиши мумкин. Ахборот ташаббуслари маркази раҳбари Фуад Аббасов журналистлик текшируви натижалари бўйича шундай хулосага келди ва видеомурожаатда гапириб берди, хабар қилади Axar.az.

20.02.2019 12:40

Туркия президенти Эрдўған нима сабабдан Туркияни Европа Иттифоқи таркибида кўришни истамаётганларини гапириб берди, хабар беради РИА «Новости». Унинг сўзларига кўра, ҳамма гап шундаки, Туркия – мусулмон мамлакат. «Бизни мусулмон эканлигимиз учун ЕИга қабул қилишмаяпти. Шундай экан, бу гапни очиқ айта қолсинлар, лекин улар бундай қила олмайдилар. Камерага қараб бир гапни айтадилар, ёпиқ эшиклар ортида эса – бошқа гапни», - деди Эрдўған.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase