"Бу вақт мобайнида, Қўмитанинг бошқа чекланган элементлари билан бирга, қуролли кучлар давлатни бошқариш ва суданликларнинг бебаҳо қони тўкилишининг олдини олиш масъулиятни ўз зиммаларига оладилар", деди вице-президент ва мудофаа вазири Ибн Ауф.
Худди шу баёнотда Ибн Ауф Конституциянинг бекор қилиниши, парламент, ҳукумат ва президент маъмуриятининг тарқатиб юборилиши, барча вилоят маъмуриятлари ва парламентлари тарқатиб юборилиши, уч ой давомида фавқулодда ҳолат жорий этилиши ва бир ойга белгиланган комендантлик соати ҳақида эълон қилди. Бунда губернаторлар, конституцион суд ва Бош прокуратура аввалгидек фаолият юритиши ҳақида маълум қилинди.
Судан ҳаво чегараси ва чегара ўтиш пункти кейинчалик хабар берилганга қадар 24 соатга ёпилади.
Бундан ташқари, "барча сиёсий маҳбуслар озод этилиши" ҳақида алоҳида айтиб ўтилди.
Бироқ бу баёнот армияни "давлат тўнтариши"да ва фуқаро шахслар бошчилигидаги ўтиш даври ҳукуматига бўлган талабларини бажармаганликда айблаган норозилик кайфиятидаги шахсларнинг нафратини келтириб чиқарди.
Одамлар ҳарбий тўнтариш натижасида ташкил этилган битта диктатурага қарши норозилик билдирдилар ва охир-оқибатда бошқа, янада яққол ҳарбий диктатурани қўлга киритдилар. Таъкидлаш жоизки, бу Муборакнинг ҳокимият тепасидан ағдарилиши ва Сиси хунтасининг тасдиқланиши оралиғида Мурсийнинг қисқа муддатли демократик бошқаруви даврида ўтган Миср сценарийсидан асосий фарқ шунда. Афсуски, кўп одамларнинг хотираси қисқа бўлиб, Судандаги тўнтаришни Миср билан қиёслашмоқда, ваҳоланки бу сўнгги ўн йилликлар ичида Суданнинг ўзи учун учинчи ҳарбий тўнтаришдир.
Норозилик намойишларига бошчилик қилаётган Судан Профессионаллар Ассоциацияси (СПА) Ибн Ауфнинг ҳаракатини "ҳарбий тўнтариш" деб рад этди ва намойишларни давом эттиришга ваъда берди.
СПА твиттерда "ҳукуматни инқилоб кучларини акс эттирувчи фуқаролик ўтиш даври ҳукуматига бериш"ни талаб қилди.
СПА намойишчиларни "ҳозироқ тўпланиш" ва мамлакат пойтахти Хартумдаги армия штаб-квартираси ёнида бир кунлик ўтирган ҳолда иш ташлашни ўтказишга чақирди.
"Ўз жойингизда қолинг ва инқилобингизни ҳимоя қилинг. Қўмондонлик соатига риоя қилиш - нажот ҳукуматининг клонини тан олишдир" деганда Башир ҳукумати кўзда тутилади. Айтганча, янги ҳарбий ўтиш кенгаши аъзоларининг асосий қисми Умар Баширнинг ҳукмрон партияси бўлган миллий конгресс партияси аъзоларидир.
Дунё Умар Баширнинг ағдарилишига қандай муносабат билдирди?
Умар Баширнинг ўзига деярли ҳеч кимнинг раҳми келмади. Ҳатто Баширни иттифоқдош деб ҳисоблаган Туркия баёноти ҳам ажабланарли даражада мулойим ва дипломатик бўлиб чиқди (Венесуэла ва Мадуро ҳақидаги баёнотлар билан солиштиришингиз мумкин). Кўринишидан, турклар Баширдан кейин ҳам Судан билан ишлаш мумкинлигини тушунишган. Баъзи давлатлар (Миср) Судан воқеаларини тўлиқ қўллаб-қувватлаган бир пайтда бошқалар (Ғарб давлатлари - Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия ва ҳ.к.) ҳарбий бошқарув Умар Башир диктатурасига қарши Судан қўзғолонининг энг яхши натижаси эмас деб ҳисоблайдилар.
Айни пайтда, Суданнинг янги ҳарбий раҳбари Авад ибн Ауфга нисбатан 2007 йилдан буён АҚШ санкциялари қўланмоқда. Умар Башир сингари, у ҳам Дарфурда геноцид содир этишда айбланмоқда.
Умуман олганда, бир қатор кузатувчилар Миср сценарийси ҳақида гапириб турган бир пайтда, эҳтимол, Судан ўзининг, Суданча сценарийсига риоя қилади. Воқеалар ривожи ҳақида биз, албатта, хабар бериб борамиз, инша Аллоҳ.
Абу Муслим тайёрлади