Бундай «полиция» амалда Дейтон тинчлик битими шартларига кўра Сербия Республикаси уларга эга бўлиши мумкин бўлмаган ва уларнинг сони чекланган бўлиши лозим бўлган қуролли кучларининг қонуний ниқоби ҳисобланишини тушуниш керак. Бундай «полиция»нинг захира таркибини ташкил қилиш бу чекловларни тўғридан-тўғри бузмайди, чунки у ерда хизмат қилувчилар амалдаги ходимлар бўмайди. Бунда улар зарур ҳолларда зудлик билан сафарбар килиниши мумкин бўлиб, БвГ шароитларида фақат урушгина бундай зарурат бўлиши мумкин ва улар учун мос келувчи қурол-яроғ ва экипировка тайёрланади.
Бироқ ўзининг пара-давлат тузилмасини ошкора қуроллантираётган Додик ўз айбини бировга тўнкашга ҳаракат қилади. Яқин кунларда у босниялик мусулмонларнинг етакчи умуммиллий ташкилоти раҳбарияти – Демократик ҳаракат партияси (SDA) қуролли кучлар турлари, ҳарбий касблар, улар жанг қилган фронтлар ва ҳ.к. бўйича ихтисослаштирган ҳолда ўтган уруш қатнашчилари бўлган мусулмонлар рўйхатини тузишни бошлади. Партия етакчиси Бакир Изетбегович ва БвГ жамоавий президентлигида боснияликлар вакили Шафик Джаферович тимсолида раҳбарият бу баёнотни Милошевич тарғиботи услубида мусулмонларни ёмон қилиб кўрсатиш ҳамда Додикнинг агрессив ҳаракатлари ва режаларини оқлашга қаратилган «мутлақ бемаънилик» деб атади.
Додик бу режаларни яшираётгани ҳам йўқ – яқинда у Сербиянинг "Эспрессо" оммавий ахборот воситасига берган интервьюсида халқаро тан олинган Сербия ҳудудидан ташқари, БвГ Сербия Республикаси қисми, Черногориянинг бир қисми ва Косовони ўз ичига оладиган «янги Серб давлати» харитасини тақдим этди.
Моҳиятан Додик ҳарбий жиноятлари учун Гаага трибунали томонидан судланган «Буюк Сербия» қуриш бўйича ўтмишдошлари: Слободан Милошевич, Радован Караджич ва Ратко Младичнинг ишини давом эттирмоқда. Тўғри, ўтган урушда яхшигина зарба еган «Буюк Сербия 2.0» тарафдорлари иштаҳасини сал йиғиштириб олди – эндиликда улар бутун Черногория ва Косовога даъво қилмасдан, фақат серблар яшаётган ҳудудлар билан "кифояланмоқда", шунингдек, 1995 йил «Бўрон» операцияси натижасида серблар босқинидан тозаланган Хорватиянинг бир бўлаги ҳақида оғиз очгани ҳам йўқ.
Аксинча, буюк серблар БвГда авантраларига фаол ва муваффақиятли равишда айнан хорватларни жалб қилишга уринмоқда. Бу маънода куни-кеча Сербия Республикаси мисолида БвГ федерациясидан унинг хорватлар яшайдиган қисмини ажратиш учун ҳаракат қилаётган Драган Чович томонидан Мостарда уюштирилган иқтисодий кўргазмага Додикдан ташқари қўшни Сербия президенти Александр Вучичининг ҳам амалга оширилган ташриф алоҳида ўринга эга – ваҳоланки, бу учрашув босниялик миллий етакчилар томонидан эътибор қаратилмаган.
Шу муносабат билан уларни «ислом террористлари» деб, Боснияни эса – Европадаги «ислом террористлари» маркази сифатида кўрсатиш учун БвГ одамлари орасида оммавий ёллаш кампаниясини олиб борган хорват махсус хизматларининг амалга ошмаган ғаламислиги туфайли шов-шув бўлган можарони айтиб ўтиш керак.
Бу ҳодисаларнинг барчаси бир сафга тизилиб, потенциал жиҳатдан фронт чизиғига айланиши мумкин.
Серблар Болқонда олов билан ўйнашмоқдалар
Ҳарбий босқичи Дейтон битимлари билан тўҳтатиб қўйилган Босния ва Герцеговинада (БвГ) миллатлараро кескинликнинг кучайиши яна бу минтақада исталган пайт авж олиши мумкин бўган уруш ва тинчлик масалаларига дахл қилмоқда. Хусусан, Сербия Республикасининг БвГ жамоавий президентлигида ифодалайдиган амалдаги раҳбари Милорад Додик, Сербия Республикаси захира полицияси ташкил қилиш режалари ҳақида маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш